108-модда. Солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортишнинг умумий шартлари Ҳеч ким солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун ушбу Кодексда назарда тутилганидан бошқа асослар бўйича ва тартибда жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 106 — 121-моддалари. Ҳеч ким солиққа оид содир этилган айнан битта ҳуқуқбузарлик учун такроран жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 18 июндаги 210-сонли «Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси Умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 24-банди. Агар жисмоний шахс содир этган солиққа оид ҳуқуқбузарликда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида назарда тутилган жиноят аломатлари бўлмаса, бу ҳуқуқбузарлик учун ушбу Кодексда назарда тутилган жавобгарлик келиб чиқади.
LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 184-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 31 майдаги 8-сонли «Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун жавобгарликка оид қонунчиликнинг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 2 — 7, 10, 13, 14-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 18 июндаги 210-сонли «Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси Умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 25-бандининг иккинчи хатбошиси. Олдинги таҳрирга қаранг. Якка тартибдаги тадбиркор томонидан содир этилган солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун молиявий санкциялар юридик шахслар учун назарда тутилган тартибда қўлланилади.
(108-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда) LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 112-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 18 июндаги 210-сонли «Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси Умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 25-банди. Юридик шахснинг солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортилиши тегишли асослар мавжуд бўлган тақдирда, унинг мансабдор шахсларини маъмурий, жиноий ва бошқа жавобгарликдан озод этмайди.
LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174, 175, 1753, 2153-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 184-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 30 майдаги 8-сонли «Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун жавобгарликка оид қонунчиликнинг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида»ги қарори 10-бандининг иккинчи хатбошиси. Солиқ тўловчининг солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликка тортилиши уни солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбуриятидан озод этмайди.
Шахснинг айби қонунда белгиланган тартибда исботланмагунига қадар у солиққа оид ҳуқуқбузарликни содир этишда айбдор ҳисобланмайди. Жавобгарликка тортилаётган шахс ўзининг солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганликда айбсиз эканлигини исботлаши шарт эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг. Солиқ тўловчи томонидан солиққа оид бир неча ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, жарима тарзидаги молиявий санкциялар унча оғир бўлмаган молиявий санкцияни оғирроқ жарима билан қамраб олиш ёхуд тайинланган жарималарни тўлиқ ёки қисман қўшиш орқали солиққа оид ҳуқуқбузарликлар мажмуи бўйича қўлланилади. Бунда жариманинг узил-кесил миқдори жариманинг юқори миқдори назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун белгиланган энг кўп миқдордан ошиши мумкин эмас.
(108-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. Агар солиқ тўловчи биринчи иш бўйича қарор чиқарилгунига қадар солиққа оид яна бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этганлиги иш бўйича қарор чиқарилганидан сўнг аниқланса, ушбу модданинг саккизинчи қисмида назарда тутилган қоидалар бўйича жарима қўлланилади. Бу ҳолда, суд томонидан солиққа оид ҳуқуқбузарликлар мажмуи бўйича тайинланган жарима миқдорида биринчи қарор бўйича тўланган жариманинг суммаси ҳисобга олинади.
(108-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонунига асосан тўққизинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда) Агар солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун молиявий санкциялар қўлланилган шахс молиявий санкциялар қўлланилган кундан эътиборан бир йил ичида худди шундай ҳуқуқбузарликни такроран содир этмаган бўлса, у молиявий санкцияларга тортилмаган ҳисобланади.