|
-модда. Солиқ текшируви материалларининг давлат солиқ хизмати органи томонидан кўриб чиқилиши
|
bet | 76/261 | Sana | 22.02.2022 | Hajmi | 0,57 Mb. | | #113410 | Turi | Кодекс |
| Bog'liq солиқ кодекси 2019
102-модда. Солиқ текшируви материалларининг давлат солиқ хизмати органи томонидан кўриб чиқилиши
Солиқ текшируви материаллари давлат солиқ хизмати органининг раҳбари ёки раҳбар ўринбосари томонидан солиқ текшируви тугаган кундан эътиборан ўн иш куни ўтгач, бироқ ўн беш иш кунидан кечиктирмасдан кўриб чиқилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 18 июндаги 210-сонли «Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси Умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарорининг 29-банди.
Солиқ текшируви материаллари кўриб чиқилаётганда ҳисобланган ёки ортиқча тўланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар миқдори, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги аломатлари мавжудлиги, қўлланилаётган молиявий санкцияларнинг миқдори ва хусусияти, содир этилган солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни енгиллаштирувчи ёки оғирлаштирувчи ҳолатлар, маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят аломатларининг мавжудлиги, шунингдек солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш учун аҳамиятга молик бошқа ҳолатлар аниқланади.
Солиқ текшируви материаллари кўриб чиқилаётганда баённома юритилиб, унда қуйидагилар кўрсатилади:
1) солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш санаси ва жойи;
2) солиқ текшируви материалларини кўриб чиқаётган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, шунингдек лавозими;
3) солиқ текшируви материалларини кўриб чиқишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳозир бўлганлигига оид маълумотлар;
4) кўриб чиқилаётган солиқ текшируви материаллари;
5) солиқ текшируви материалларини кўриб чиқишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари, илтимосномалари ва уларни кўриб чиқиш натижалари;
6) солиқ текшируви материалларини кўриб чиқишда ўрганилган ҳужжатлар;
7) солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш жараёни ҳақидаги бошқа маълумотлар.
Солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш баённомаси солиқ текшируви материалларини кўриб чиққан мансабдор шахс, шунингдек уларни кўриб чиқишда иштирок этган бошқа шахслар томонидан имзоланади.
Солиқ тўловчи солиқ текшируви далолатномаси бўйича ўзининг ёзма тушунтиришларини ёки эътирозларини солиқ текшируви тугаган кундан эътиборан ўн иш куни ичида тақдим этишга ҳақли. Мазкур ҳолда солиқ текшируви материаллари солиқ тўловчининг мансабдор шахслари иштирокида кўриб чиқилади. Давлат солиқ хизмати органи текширув материалларини кўриб чиқиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида солиқ тўловчини кўриб чиқишдан камида икки иш куни олдин хабардор қилади.
Агар солиқ тўловчи солиқ текшируви материалларини кўриб чиқишга узрли сабабларга кўра кела олмаслиги тўғрисида давлат солиқ хизмати органини хабардор қилган бўлса, давлат солиқ хизмати органининг раҳбари ёки раҳбар ўринбосари солиқ текшируви материалларини кўриб чиқишни уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатга кечиктириш тўғрисида қарор қабул қилади, бу ҳақда солиқ тўловчи хабардор қилинади. Агар солиқ тўловчи такрорий хабарномага қарамасдан солиқ текшируви материалларини кўриб чиқишга келмаса, мазкур материаллар, шу жумладан солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган тушунтиришлар ва эътирозлар унинг иштирокисиз кўриб чиқилади.
Солиқ текшируви материаллари солиқ тўловчининг иштирокида кўриб чиқилганда баённома солиқ текшируви материалларини кўриб чиққан мансабдор шахс, солиқ тўловчи, шунингдек уларни кўриб чиқишда иштирок этган бошқа шахслар томонидан имзоланади. Солиқ тўловчи баённомани имзолашдан бош тортганда ёхуд солиқ текшируви материаллари унинг иштирокисиз кўриб чиқилганда бу ҳақда баённомага тегишли ёзув киритилади.
Солиқ текшируви материаллари солиқ тўловчининг иштирокида кўриб чиқилганда баённома уч нусхада тузилади, улардан бир нусхаси солиқ тўловчига берилади. Солиқ тўловчи баённомани олганда баённоманинг барча нусхаларига уни олган санани кўрсатган ҳолда имзо қўйиши шарт. Солиқ тўловчи баённомани олишдан бош тортган тақдирда давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахси бу ҳақда баённомага тегишли ёзув киритади. Солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш баённомасининг давлат солиқ хизмати органида қолган барча нусхалари солиқ текшируви материалларига қўшиб қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|