Тсз: Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)] Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси


-модда. Солиқ тўловчини ҳисобга қўйиш



Download 0,57 Mb.
bet62/261
Sana22.02.2022
Hajmi0,57 Mb.
#113410
TuriКодекс
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   261
Bog'liq
солиқ кодекси 2019

79-модда. Солиқ тўловчини ҳисобга қўйиш
Солиқ тўловчи сифатида қуйидагилар ҳисобга қўйилади:
юридик шахслар — Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ўзлари жойлашган ердаги (почта манзилидаги) давлат солиқ хизмати органида;
юридик шахснинг солиқ мажбуриятини ушбу Кодекс 35-моддасининг иккинчи қисми асосида мустақил равишда бажарадиган алоҳида бўлинмалари — алоҳида бўлинманинг жойлашган еридаги ёки фаолиятни амалга ошираётган жойидаги давлат солиқ хизмати органида;
жисмоний шахслар — Ўзбекистон Республикасининг резидентлари жисмоний шахснинг яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органида;
юридик шахслар — Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари — доимий муассасанинг жойлашган еридаги ва (ёки) фаолиятни амалга ошираётган жойидаги давлат солиқ хизмати органида;
ушбу Кодексга мувофиқ мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўловчилар бўлган юридик ва жисмоний шахслар — Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари — солиқ солиш объекти жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органида.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ тўловчида у ҳисобга қўйилганидан кейин ер солиғи, мол-мулк солиғи ёки сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш бўйича мажбурияти ҳисобга қўйилган жойдан ташқарида юзага келган тақдирда, солиқ тўловчи ушбу Кодекснинг 81-моддасига мувофиқ солиқ солиш объекти жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органида объект бўйича ҳисобга қўйилиши керак.
(79-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-379-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 579-модда)
80-модда. Солиқ тўловчини ҳисобга қўйиш тартиби
Бир вақтнинг ўзида давлат солиқ хизмати органларида ва давлат статистикаси органларида ҳисобга қўйилган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказиладиган юридик ва жисмоний шахслар давлат рўйхатидан ўтказилган жойда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобга қўйилиши керак.
Юридик шахслар — Ўзбекистон Республикасининг резидентлари, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилганлар бундан мустасно, давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан ўн кун ичида давлат солиқ хизмати органига ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризани тақдим этиши шарт. Аризага юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг кўчирма нусхаси илова қилинади.
Ушбу Кодекс 35-моддасининг иккинчи қисми асосида солиқ мажбуриятларини мустақил равишда бажарадиган алоҳида бўлинмани ҳисобга қўйиш учун мазкур алоҳида бўлинмани ташкил этган юридик шахс уни ташкил этиш тўғрисида ва (ёки) мустақил балансга ажратиш ҳақида қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида давлат солиқ хизмати органига ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризани тақдим этиши шарт. Аризада мазкур алоҳида бўлинмани ташкил этган юридик шахснинг — солиқ тўловчининг идентификация рақами албатта кўрсатилади. Аризага юридик шахснинг алоҳида бўлинмани ташкил этиш тўғрисидаги қарори, шунингдек унинг раҳбарига берилган ишончнома илова қилинади.
Жисмоний шахслар — Ўзбекистон Республикасининг резидентлари, мазкур Кодекс ушбу моддасининг биринчи қисмида кўрсатилганлар бундан мустасно, солиқ солиш объекти вужудга келган кундан эътиборан ўн кун ичида ушбу Кодексга мувофиқ давлат солиқ хизмати органига ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризани тақдим этиши шарт.
Юридик шахслар — Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари мазкур фаолиятни амалга ошириш бошланган кундан эътиборан бир юз саксон уч кундан кечиктирмасдан давлат солиқ хизмати органига доимий муассаса сифатида ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризани тақдим этиши шарт. Доимий муассаса орқали фаолиятни амалга ошираётган юридик шахснинг — Ўзбекистон Республикаси норезидентининг ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризасига шартнома ёки юридик шахс — Ўзбекистон Республикасининг норезиденти номидан Ўзбекистон Республикасида иш юритиш учун берилган ишончнома, шунингдек мажбуриятларининг бажарилиши доимий муассаса ташкил топишига олиб келадиган шартнома мавжуд бўлса, шу шартнома илова қилинади.
Ушбу Кодексга мувофиқ ер солиғи, шунингдек кўчмас мулкка тааллуқли қисмида мол-мулк солиғи тўловчилари бўлган юридик ва жисмоний шахслар — Ўзбекистон Республикаси норезидентлари ер участкасига, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан ўн кун ичида давлат солиқ хизмати органига ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризани тақдим этиши шарт. Аризага унда кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бензин, дизель ёқилғиси ва газни автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали реализация қилувчи юридик шахслар автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органига транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газни якуний истеъмолчига реализация қилганлик учун олинадиган акциз солиғи тўловчи сифатида ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризани автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан ўн кун ичида тақдим этиши шарт. Аризага унда кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
(80-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Давлат солиқ хизмати органи ҳисобга қўйиш тўғрисидаги ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар асосида солиқ тўловчига солиқ тўловчининг идентификация рақамини беради, солиқ тўловчи ҳақидаги ҳисобга қўйиш маълумотларини Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрига киритади ва тегишли ариза берилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай солиқ тўловчи ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида гувоҳнома беради.
Солиқ тўловчини ҳисобга қўйиш тўғрисидаги ариза ва гувоҳноманинг шакли Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланади.
Агар юридик шахс — Ўзбекистон Республикасининг резиденти ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган алоҳида бўлинмалардан бир нечтасига эга бўлса, ҳисобга қўйиш ҳар бир алоҳида бўлинма бўйича тегишли давлат солиқ хизмати органларида амалга оширилади.
Агар юридик шахс — Ўзбекистон Республикасининг норезиденти Ўзбекистон Республикасида бир нечта доимий муассасага эга бўлса, у ҳар бир доимий муассаса бўйича тегишли давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга туриши шарт. Битта юридик шахснинг — Ўзбекистон Республикаси норезидентининг бир нечта доимий муассаса бўйича солиқ ҳисоботини жамлашга йўл қўйилмайди.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish