Тсз: Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)] Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси



Download 0,57 Mb.
bet241/261
Sana22.02.2022
Hajmi0,57 Mb.
#113410
TuriКодекс
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   261
Bog'liq
солиқ кодекси 2019

Олдинги таҳрирга қаранг.
(355-модданинг иккинчи қисми 1-банди еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-454-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2018 й., 03/18/454/0493-сон)
лотерея ўйинларини ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга ошириш доирасида юридик шахслар учун — ўйин чипталарини уларда кўрсатилган нарх бўйича тарқатишдан тушган тушум;
Олдинги таҳрирга қаранг.
товарларни (ишларни, хизматларни) таннархидан ёки олиш баҳосидан паст баҳоларда (товарни олиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда) реализация қилувчи, шунингдек товарларни (ишларни, хизматларни) текин берувчи юридик шахслар учун — агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) таннархи ёки уларни олиш баҳоси (товарни олиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда). Бунда баҳолари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солиниши назарда тутилган товарлар (ишлар, хизматлар) учун реализация қилишдан олинадиган тушум белгиланган баҳолардан (тарифлардан) келиб чиққан ҳолда аниқланади. Ўзи ишлаб чиқарган товарларни жаҳон бозорида ҳақиқий вужудга келган нархлар бўйича, шу жумладан таннархидан паст нархлар бўйича экспорт қилиш масалаларини кўриб чиқувчи махсус ваколатли органнинг қарорлари асосида ушбу товарларнинг таннархидан паст нархлар бўйича хорижий валютага экспорт қилинганда, солиқ солиш мақсадида товарларни реализация қилишдан олинган тушум товарларни реализация қилишнинг ҳақиқий баҳосидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Ушбу норма экология, соғломлаштириш ҳамда хайрия жамғармаларига, маданият, соғлиқни сақлаш, меҳнат, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт, таълим муассасаларига бепул бериладиган товарларга (ишларга, хизматларга) нисбатан татбиқ этилмайди.
(355-модданинг иккинчи қисми 1-банди саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январдаги ЎРҚ-456-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон)
2) агар ушбу модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу Кодекснинг 132-моддасида назарда тутилган бошқа даромадлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Узоқ муддатли контрактларни бажаришда товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушадиган тушум ушбу Кодекс 130-моддасининг еттинчи — ўнинчи қисмларида назарда тутилган тартибда ҳисобот даври мобайнида узоқ муддатли контрактларни ҳақиқатда босқичма-босқич ижро этишга оид қисмида ҳисобга олинади.
(355-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
Қуйидагиларга солиқ солиш объекти сифатида қаралмайди:
1) устав фондига (устав капиталига) олинган ҳиссалар, шу жумладан акцияларни (улушларни) жойлаштириш баҳосининг уларнинг номинал қийматидан (дастлабки миқдоридан) ортиқ суммаси, оддий ширкат шартномаси бўйича биргаликдаги фаолиятни амалга ошириш учун бирлаштириладиган маблағлар;
2) муассислар (иштирокчилар) таркибидан чиқилаётганда (чиқарилаётганда), шунингдек тугатилаётган юридик шахснинг мол-мулки унинг муассислари (иштирокчилари) ўртасида тақсимланаётганда устав фондига (устав капиталига) ҳиссалар доирасида олинган маблағлар (мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқлар);
3) шартнома муассислари (иштирокчилари) умумий мулкидаги ҳиссаси қайтариб берилган ёки бундай мол-мулк бўлинган тақдирда, оддий ширкат шартномаси шериги (иштирокчиси) томонидан ҳиссаси миқдорида олинган маблағлар (мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқлар);
4) реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) учун олдиндан ҳақ тўлаш (бўнак) тариқасида бошқа шахслардан олинган маблағлар (мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқлар);
5) мулк ҳуқуқи уларга ўтган пайтга қадар мажбуриятларни қонун ҳужжатларига мувофиқ таъминлаш сифатида гаров ёки закалат тарзида олинган маблағлар (мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқлар);
6) бюджетдан берилган субсидиялар;
7) агар маблағларни (мол-мулкни ёки мулкий ҳуқуқларни) ўтказиш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида амалга оширилса, текин олинган маблағлар (мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқлар), ишлар ва хизматлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
8) олинган грантлар ва инсонпарварлик ёрдами;
(355-модда тўртинчи қисмининг 8-банди Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(355-модда тўртинчи қисмининг 9-банди Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9) нотижорат ташкилотлар томонидан устав фаолиятининг таъминоти ва ушбу фаолиятни амалга ошириш учун олинган, белгиланган мақсадга кўра ва (ёки) текин келиб тушган маблағлар.
(355-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонунига асосан 9-банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
10) суғурта шартномалари бўйича суғурта товони (суғурта суммаси) тариқасида олинган маблағлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
11) воситачига ёки бошқа ишончли вакилга воситачилик, топшириқ шартномаси ёки воситачилик хизматларини кўрсатишга оид бошқа шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муносабати билан, шунингдек комитент ёхуд бошқа топшириқ берувчи учун воситачи ёки бошқа ишончли вакил томонидан қилинган харажатларни қоплаш ҳисобига келиб тушган мол-мулк (ҳақ тўлови бундан мустасно);
(355-модда тўртинчи қисмининг 11-банди Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
12) объект қийматининг ижарага берувчи (лизинг берувчи) томонидан олинган ижара (лизинг) тўловининг бир қисми тарзида қопланиши;
13) телекоммуникациялар тармоқларида тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг текин олинган техник воситалари, шунингдек мазкур воситалардан фойдаланишга ва уларга хизмат кўрсатишга доир хизматлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
14) ихтиёрий тугатилаётган тадбиркорлик субъектининг муассисларидан (иштирокчиларидан) унинг мажбуриятларини бажариш учун олинган маблағлар. Ихтиёрий тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тугалланмаган ёки тугатиш тартиб-таомили тугатилган ва фаолият қайта тикланган тақдирда ушбу маблағлар солиқ солиш объектига киритилади ва уларга солиқ солиниши лозим;
(355-модда тўртинчи қисмининг 14-банди Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
15) инвестор билан давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли давлат органи ўртасида тузилган шартномага мувофиқ инвестиция мажбуриятлари сифатида киритилаётган мол-мулк.
Баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолаш чоғида курсдаги ижобий ва салбий фарқлар ўртасидаги сальдо солиқ солиш объекти ҳисобланади. Салбий курс фарқи суммаси ижобий курс фарқи суммасидан ортиқ бўлган тақдирда ошиб кетган сумма ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқаришда солиқ солинадиган базани камайтирмайди.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish