Тсз: Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)] Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси


-модда. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланилганда айрим умумбелгиланган солиқларни тўлашга доир мажбуриятлар



Download 0,57 Mb.
bet237/261
Sana22.02.2022
Hajmi0,57 Mb.
#113410
TuriКодекс
1   ...   233   234   235   236   237   238   239   240   ...   261
Bog'liq
солиқ кодекси 2019

349-модда. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланилганда айрим умумбелгиланган солиқларни тўлашга доир мажбуриятлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзига нисбатан солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби назарда тутилган солиқ тўловчилар учун, агар ушбу Кодекснинг 373-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, тўлов манбаида солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни ушлаб қолиш мажбуриятлари ҳамда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига қуйидаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбуриятлари сақланиб қолади:
ушбу Кодекснинг 165-моддасида назарда тутилган тартибда тўлов манбаида ундириладиган фойда солиғи;
ушбу Кодекснинг 207-моддасида назарда тутилган тартибда Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан бажариладиган (кўрсатиладиган) ишлар (хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғи;
қурилиши молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда амалга оширилаётган объектлар бўйича қўшилган қиймат солиғи;
агар ушбу Кодекснинг 350-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, акциз тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқаришда солинадиган акциз солиғи;
агар ушбу Кодекснинг 350-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ (агар ушбу Кодекснинг 57-бобида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, бундан ягона ер солиғини тўловчилар мустасно);
юридик шахслардан олинадиган ер солиғи (агар ушбу Кодекснинг 57-бобида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, бундан ягона ер солиғини тўловчилар мустасно);
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ (агар ушбу Кодекснинг 57-бобида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, бундан ягона ер солиғини тўловчилар мустасно);
божхона тўловлари;
ягона ижтимоий тўлов;
давлат божлари;
товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим;
автотранспорт воситаларини олганлик ва (ёки) вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғим.
(349-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.00.00 Умумдавлат солиқлари / 07.10.08.00 Шахсларнинг айрим тоифаларини солиққа тортиш / 07.10.08.01 Кичик корхоналар ва микрофирмаларни солиққа тортиш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.00.00 Умумдавлат солиқлари / 07.10.08.00 Шахсларнинг айрим тоифаларини солиққа тортиш / 07.10.08.02 Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарини солиққа тортиш;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.00.00 Умумдавлат солиқлари / 07.10.08.00 Шахсларнинг айрим тоифаларини солиққа тортиш / 07.10.08.04 Нотариусларни солиққа тортиш;
4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.00.00 Умумдавлат солиқлари / 07.10.08.00 Шахсларнинг айрим тоифаларини солиққа тортиш / 07.10.08.11 Бошқа ташкилотларни солиққа тортиш]

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   233   234   235   236   237   238   239   240   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish