222-модда. Йирик солиқ тўловчилар Йирик солиқ тўловчилар — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган мезонлардан келиб чиққан ҳолда, солиқ маъмуриятчилигига мансуб бўладиган айрим тоифадаги юридик шахслардир. Йирик солиқ тўловчилар бўйича мезонлар солиқ тўловчиларга солиқ солиш тартибини танлаш ёки ўзгартириш ҳуқуқини бермайди.
Йирик солиқ тўловчилар жумласига киритилган юридик шахслар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари томонидан тегишли қарор қабул қилинган кундан эътиборан беш кун ичида бу ҳақда ҳисобга қўйилган жой бўйича ёзма равишда, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали хабардор қилинади.
(222-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-455-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.12.2017 й., 03/18/455/0492-сон) 3-боб. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тизими 23-модда. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг турлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушбу Кодексда назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар амал қилади.
Солиқларга қуйидагилар киради:
1) юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;
LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 126 — 166-моддалари. 2) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 167 — 196-моддалари. 3) қўшилган қиймат солиғи;
LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 197 — 228-моддалари. 4) акциз солиғи;
LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 229 — 241-моддалари. 5) ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар;
LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 242 — 256-моддалари. 6) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 257 — 264-моддалари. 7) мол-мулк солиғи;
LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 265 — 277-моддалари. 8) ер солиғи;
LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 278 — 294-моддалари. Олдинги таҳрирга қаранг. (23-модданинг иккинчи қисми 9-банди Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-454-сонли Қонунига асосан чиқарилган— Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2018 й., 03/18/454/0493-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (23-модда иккинчи қисмининг 10-банди Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради) Олдинги таҳрирга қаранг. Бошқа мажбурий тўловлар жумласига қуйидагилар киради:
Олдинги таҳрирга қаранг. 1) давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар:
ягона ижтимоий тўлов;
LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 305 — 311-моддалари. автотранспорт йиғимлари.
(23-модда учинчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради) LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 320 — 325 моддалари. 2) давлат божи;
LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 326 — 342-моддалари. 3) божхона тўловлари;
LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 343 — 344-моддалари. 4) айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим.
(23-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-454-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2018 й., 03/18/454/0493-сон) LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 345 — 347-моддалари. Ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар умумбелгиланган солиқлардир.
Ушбу Кодексда белгиланган ҳолларда ва тартибда солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибида тўланадиган қуйидаги солиқлар қўлланилиши мумкин:
ягона солиқ тўлови;
ягона ер солиғи;
тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ.
LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 348 — 375-моддалари. Олдинги таҳрирга қаранг. Ушбу модда иккинчи қисмининг 1 — 3-бандларида, учинчи қисмининг 1 — 3-бандларида, бешинчи қисмининг иккинчи ва тўртинчи хатбошларида назарда тутилган солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар умумдавлат солиқлари ва бошқа мажбурий тўловлардир. Ушбу модда иккинчи қисмининг 7 ва 8-бандларида, учинчи қисмининг 4-бандида, бешинчи қисмининг учинчи хатбошисида назарда тутилган солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар жумласига киради.
(23-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради) Давлат умуммиллий дастурларини амалга ошириш даврида тегишли жамғармалар ташкил этилиши мумкин бўлиб, уларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда мажбурий тўловлар белгиланади.