217-модда. Аҳолига кўрсатилаётган коммунал хизматларга солиқ солиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сув таъминоти, канализация, санитария тозалаш, иссиқлик таъминоти бўйича аҳолига кўрсатиладиган хизматларга, шу жумладан хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари аҳоли номидан оладиган, шунингдек идоравий уй-жой фонди уйларида яшаётган аҳоли учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг бўлинмалари томонидан олинадиган ана шундай хизматларга ноль даражали ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинади.
(217-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-379-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 579-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2171-модда Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 10 сентябрдаги ЎРҚ-329-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 37-сон, 421-модда)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.00.00 Умумдавлат солиқлари / 07.10.03.00 Қўшимча қиймат солиғи / 07.10.03.04 Қўшимча қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби]
39-боб. Солиқни ҳисобга олиш
218-модда. Ҳисобга олинадиган солиқ суммаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини аниқлашда товарларни (ишларни, хизматларни) олувчи ҳақиқатда олинган ва (ёки) солиқ тўловчи томонидан ишлаб чиқарилган ҳамда ўз эҳтиёжлари учун фойдаланилган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) қўшилган қиймат солиғининг суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга, агар бунда қуйидаги шартлар бажарилса:
1) товарларни (ишларни, хизматларни) олувчи ушбу Кодекснинг 197-моддасига мувофиқ қўшилган қиймат солиғи тўловчи бўлса;
11) товарлардан (ишлардан, хизматлардан) солиқ солинадиган оборотлар, шу жумладан ноль даражали ставка қўлланиладиган оборотлар мақсадида фойдаланилса;
2) олинган товарларга (ишларга, хизматларга) етказиб берувчи томонидан ёзилган ҳисобварақ-фактура ёки ушбу Кодекснинг 222-моддасига мувофиқ тақдим этиладиган қўшилган қиймат солиғи алоҳида ажратиб кўрсатилган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса;
3) товарлар импорт қилинганда қўшилган қиймат солиғи бюджетга тўланган бўлса. Агар импорт қилинган товарлар бўйича солиқни бюджетга тўлашдан озод этиш тарзида бўшаган маблағларни аниқ мақсадларга йўналтириш шарти билан имтиёз берилган бўлса ҳам қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинади;
4) ушбу Кодекснинг 207-моддасида назарда тутилган ҳолларда қўшилган қиймат солиғи бюджетга тўланган бўлса;
5) ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган товарлар экспортида чет эллик сотиб олувчи (тўловчи) томонидан экспорт қилинаётган товарлар учун ҳақ тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатидан кўчирма мавжуд бўлса.
Мол-мулк устав фондига (устав капиталига) қўйилма сифатида олинганда олувчи етказиб берувчи томонидан тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасини ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шартларга риоя қилган ҳолда ҳисобга олиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган товарларни экспортга реализация қилиш обороти мақсадида фойдаланиладиган, ҳақиқатда олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) қўшилган қиймат солиғи товарлар экспортидан солиқ тўловчининг Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобварағига келиб тушган валюта тушумининг улушида ҳисобга олинади. Товар воситачилик, топшириқ шартномаси бўйича воситачи, ишончли вакил орқали экспортга реализация қилинган тақдирда, қўшилган қиймат солиғи воситачининг, ишончли вакилнинг ёки солиқ тўловчининг ҳисобварағига келиб тушган валюта тушумининг суммаси улушида ҳисобга олинади.
(218-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-313-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 556-модда)
Товарлардан фойдаланишнинг кафолатли муддати даврида уларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича қўшимча ҳақ олмасдан ишлар бажарилганда, хизматлар кўрсатилганда моддий ресурслар бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) қўшилган қиймат солиғи суммаси, шу жумладан эҳтиёт қисмлар ва деталлар қиймати ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шартларга риоя этилган тақдирда ҳисобга олинади.
Товар воситачилик, топшириқ шартномаси бўйича олинган тақдирда, комитент, топшириқ берувчи Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришда тўланган қўшилган қиймат солиғи ҳисобот даврида реализация қилинган товарлар улушида ҳисобга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтилганда, шу жумладан белгиланган йиллик айланманинг (олинган тушумнинг) энг кўп миқдоридан ошган ва (ёки) қўшилган қиймат солиғини ихтиёрий тўлашга ўтилган тақдирда, юридик шахс товар-моддий захираларнинг қолдиқлари, узоқ муддатли активлар бўйича, шунингдек ушбу модданинг учинчи қисмида белгиланган талабларни ҳисобга олган ҳолда ўтилган пайтдан эътиборан қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлади. Шундай тартиб имтиёзлар бекор қилинганда, қўшилган қиймат солиғини тўлаш бўйича мажбурият юзага келган солиқ тўловчиларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
(218-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Қўшилган қиймат солиғини тўловчида солиқ солинадиган ва солинмайдиган оборотлар, шу жумладан қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган оборотлар мавжуд бўлган тақдирда, қўшилган қиймат солиғи ушбу Кодекснинг 221-моддасида назарда тутилган тартибда ҳисобга олинади.
Ушбу бобни қўллаш мақсадида мол-мулкни ижарага беришга, интеллектуал мулк объектларидан фойдаланиш ҳуқуқини беришга хизматлар сифатида қаралади.
(218-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик фаолияти доирасида фойдаланиладиган кўчмас мулк сотиб олинганда, барпо этилганда, устав фондига (устав капиталига) ҳисса сифатида олинганда, олувчи қўшилган қиймат солиғи суммасини 36 календарь ой давомида тенг улушларда ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Асосий воситалар, бундан кўчмас мулк мустасно, ва номоддий активлар сотиб олинганда, устав фондига (устав капиталига) ҳисса сифатида олинганда, олувчи қўшилган қиймат солиғи суммасини 12 ой давомида тенг улушларда ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Қурилиши тугалланмаган объект сотиб олинганда (барпо этилганда) солиқ тўловчи қўшилган қиймат солиғи суммасини ушбу модданинг тўққизинчи ва ўнинчи қисмларида назарда тутилган тартибда, уни фойдаланишга топширган пайтдан эътиборан ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Асосий воситалар, номоддий активлар ва қурилиши тугалланмаган объектлар ушбу модданинг тўққизинчи — ўн биринчи қисмларида назарда тутилган давр тугагунига қадар реализация қилинган тақдирда, ҳисобга олиниши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғининг қолган суммаси тўлиқ ҳисобга олинади.
Мол-мулкни молиявий ижарага, шу жумладан лизингга беришда ҳисобга киритиладиган қўшилган қиймат солиғининг суммаси тўлиқ ҳисобга олинади.
(218-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонунига асосан тўққизинчи — ўн учинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Do'stlaringiz bilan baham: |