196-модда. Резидентлар томонидан Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўланган солиқни ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўланган, жисмоний шахслардан — Ўзбекистон Республикасининг резидентларидан олинадиган даромад солиғи суммалари Ўзбекистон Республикасида солиқ тўлашда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ҳисобга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини ҳисобга олиш учун чет давлат ваколатли органининг маълумотномаси ёки жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўланганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат асос бўлади.
(196-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда) VII БЎЛИМ. ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИ [ОКОЗ: 1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.00.00 Умумдавлат солиқлари / 07.10.03.00 Қўшимча қиймат солиғи / 07.10.03.01 Қўшимча қиймат солиғи тўловчилар, солиққа тортиш объекти]
35-боб. Солиқ тўловчилар. Солиқ солиш объекти 197-модда. Солиқ тўловчилар Қўшилган қиймат солиғи тўловчилар қуйидагилардир:
1) солиқ солинадиган оборотларга эга бўлган юридик шахслар, агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса;
2) ушбу Кодексга мувофиқ зиммасига Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан амалга оширилаётган солиқ солинадиган оборотлар учун қўшилган қиймат солиғи тўлаш бўйича мажбурият юклатиладиган юридик шахслар;
3) товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилувчи юридик ва жисмоний шахслар, ўз эҳтиёжлари учун божсиз олиб кириш нормалари доирасида товарлар олиб кирувчи жисмоний шахслар бундан мустасно;
Олдинги таҳрирга қаранг. 4) оддий ширкат солиқ солинадиган оборотларни амалга ошираётганда зиммасига унинг ишларини юритиш юклатилган (ишончли шахс) шерик (иштирокчи) — юридик шахс;
(197-модда биринчи қисмининг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-196-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 512-модда) Қуйидагилар қўшилган қиймат солиғи тўловчилар ҳисобланмайди:
Олдинги таҳрирга қаранг. нотижорат ташкилотлар. Ушбу модда биринчи қисмининг 2 ва 3-бандларида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек тадбиркорлик фаолияти доирасида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш оборотини ҳамда ушбу Кодекс 199-моддаси биринчи қисмининг 5 ва 6-бандларида кўрсатилган оборотларни амалга оширганда нотижорат ташкилотлар ушбу оборотлар бўйича қўшилган қиймат солиғини тўловчилар бўлади. Бунда ушбу Кодекснинг 132-моддасида кўрсатилган бошқа даромадларни олиш тадбиркорлик фаолияти сифатида қаралмайди;
(197-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-417-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 598-модда) агар ушбу Кодекснинг ХХ бўлимида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодексга мувофиқ солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби назарда тутилган юридик шахслар.
Ягона солиқ тўловини тўловчилар бўлган юридик шахслар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига йилнинг навбатдаги чораги бошлангунига қадар бир ойдан кечиктирмасдан, янги ташкил этилаётган ягона солиқ тўловини тўловчилар бўлган юридик шахслар эса фаолият бошлангунига қадар тақдим этиладиган ёзма билдиришга асосан ихтиёрий асосда қўшилган қиймат солиғини тўлаши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг. Алоҳида тоифадаги солиқ тўловчилар учун, акциз солиғи тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқаришни ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни қазиб олишни амалга оширувчилар бундан мустасно, ушбу Кодексниннг 401-бобида белгиланган тартибда қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартиби 2021 йил 1 январгача бўлган даврга белгиланади.
(197-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)