174-модда. Компенсация тўловлари (компенсация)
Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзида даромадга киритиладиган компенсация тўловлари (компенсациялар) жумласига қуйидагилар киради:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) табиий-иқлим шароитлари ноқулай бўлган жойлардаги ишлар билан боғлиқ қўшимча тўловлар (иш стажи учун устамалар, баланд тоғли, чўл ва сувсиз ҳудудларда ишлаганлик учун белгиланган коэффициентлар бўйича тўловлар). Бунда юридик шахслар ходимларининг чўл ва сувсиз жойларда, баланд тоғли ва табиий-иқлим шароити ноқулай ҳудудларда ишлаганлик учун иш ҳақига коэффициентлар ҳисоблашнинг энг юқори суммаси ҳисоблаш санасидаги ҳолатга кўра белгиланган энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида белгиланади;
(174-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 153-моддасининг тўртинчи, бешинчи қисмлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 20 апрелдаги 200-сонли «Навоий вилояти халқ хўжалига тармоқлари ходимларининг иш ҳақини ҳудудий тартибга солишни такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 18 декабрдаги 462-сонли «Дўрмон-Қайнарсой» комплексларининг хўжалик ҳисобидаги бирлашган дирекциясини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорининг 3-банди.
2) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган касблар ва ишлар рўйхати бўйича оғир, зарарли, ўта зарарли меҳнат шароитларида ишлаганлик учун устамалар, шу жумладан шундай шароитлардаги узлуксиз иш стажи учун иш ҳақига устамалар;
(174-модданинг 1 ва 2-бандлари Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
3) технологик жараён жадвалида назарда тутилган тунги вақтда, иш вақтидан ташқари, дам олиш кунларида ва байрам (ишланмайдиган) кунларида ишлаганлик учун тариф ставкаларига ҳамда маошларга устамалар ва қўшимча тўловлар;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 157 — 158-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4) кўп сменали режимда ишлаганлик, шунингдек бир неча касбда, лавозимда ишлаганлик, хизмат кўрсатиш доираси кенгайганлиги, бажариладиган ишлар ҳажми ортганлиги, ўзининг асосий иши билан бир қаторда ишда вақтинча бўлмаган ходимларнинг вазифаларини бажарганлик учун устамалар;
(174-модданинг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5) доимий иши йўлда кечадиган, ҳаракатланиш ва (ёки) қатнов тусига эга бўлган ходимларнинг, шунингдек доимий иши ишларни вахта усулида бажарилишини назарда тутадиган ходимларнинг иш ҳақига қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча тўланадиган устамалар;
(174-модданинг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-196-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 512-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўта муҳим ва узоқда жойлашган объектларда қурилиш-монтаж ишлари тармоғида вахта усули тўғрисида»ги низомнинг 5.6-банди (рўйхат рақами 551, 28.11.1998 й.).
6) юридик шахс жойлашган ердан (йиғилиш пунктидан) ишлаш жойигача ва орқага қайтиш учун вахтада ишлаш жадвалида назарда тутилган ишлар вахта усулида бажарилган тақдирда йўлга кетадиган кунлар, шунингдек ходимлар метеорологик шароитлар сабабли ва транспорт ташкилотларининг айби билан йўлда ушланиб қолган кунлар учун тариф ставкаси, маош миқдорида тўланадиган суммалар;
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўта муҳим ва узоқда жойлашган объектларда қурилиш-монтаж ишлари тармоғида вахта усули тўғрисида»ги низомнинг 5.7-5.8-бандлари (рўйхат рақами 551, 28.11.1998 й.).
7) ер ости ишларида доимий банд бўлган ходимларга уларнинг стволдан ишлаш жойига бориш ва у ердан қайтиш учун шахтада (конда) ҳаракатланишининг меъёрий вақти учун тўланадиган қўшимча ҳақлар;
8) қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча дала таъминоти;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 2 июлдаги 190-сон қарори билан тасдиқланган «Дала шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларга дала устамаси тўлаш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 4-банди.
9) хизмат сафарлари вақтидаги қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча кундалик харажатлар учун ҳақ (суткалик пуллар);
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 171-моддаси, «Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисида»ги йўриқнома (рўйхат рақами 1268, 29.08.2003 й.), «Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақам 2730, 19.11.2015 й.).
10) ишлар вахта усулида ташкил қилинганда, иш вақти умумлаштирилган ҳолда ҳисобга олинаётганда ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда ходимларга иш вақтининг белгиланган давомийлигидан ортиқ ишлаганликлари муносабати билан бериладиган дам олиш кунлари (отгуллар) учун тўловлар;
11) хизмат ишлари учун ходимнинг шахсий автомобилидан ёки хизмат мақсадлари учун унинг бошқа мол-мулкидан қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча фойдаланганлик учун тўловлар;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 173-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 2 апрелдаги 154-сон қарори билан тасдиқланган «Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун фойдаланганлик учун ҳар ойда компенсация тўлаш тартиби».
12) меҳнатда майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача шикаст етганлик билан боғлиқ зарарнинг ўрнини қоплаш учун ушбу Кодекс 171-моддаси иккинчи қисмининг 9-бандида кўрсатилган миқдорлардан ортиқча олинган суммалар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
13) озиқ-овқат ва йўл чипталарининг қиймати ёки озиқ-овқат ва йўл чипталарининг қийматини қоплаш.
(174-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-313-сонли Қонунига асосан 13-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 556-модда)
Do'stlaringiz bilan baham: |