Тролефобия
Трол ким эканлигини биринчи марта билиб олган айрим интернетдан фойдаланувчилар кўзига ҳамма жойда тролар кўрина бошлайди. Баҳс-мунозарага олиб келиши мумкин бўлган ҳар қандай савол троллингда айблаш учун баҳона бўлади. Стандарт мавзулардан ҳар қандай оғиш бу - тролефоб нигоҳида троллинг ҳисобланади. Тролефоб барча рақибларини троллингда айблашни, қолган қатнашчиларга тролни писанд қилмасликка даъват қилишни, модераторни чақиришни ёқтиради, бу эса ўз-ўзидан «гўшт» ҳисобланади. Ҳа, мана шундай парадокс: тролефоб – трол учун ажойиб «гўшт», бунинг устига, у кўпинча ҳақиқий, ҳаттоки қўпол тролни ҳам таний олмайди, нозик трол ҳақида эса гапирмасак ҳам бўлаверади. Тролефобия касалига чалинганлар ўзларига қарши бўлган фикрларни ҳам босиш учун бошқаларни (деярли ҳаммани) тролликда айблайди. Қандайдир кучлар учун ишлаётган троллар ҳам ҳақ гапни гапирган ёки ўша кучлар манфаатига зид гапларни гапирганларни айблаши оқибатида тролефобикка айланиб кетади. Бу ҳолат атайин ёки ўзи билмаган ҳолда рўй бериши мумкинлигини ҳам эсдан чиқармаслик керак.
Ман трол ким эканлигини биламан. Мен тролни кўряпман. Нима қилиш керак?
Ҳеч нарса. Юқорида айтиб ўтилганидек – писанд қилмаслик. Кўчада мушуклар ва итлар югуриб юради, осмонда қушлар учади, балиқлар сувда яшайди, интернетда эса тролар бўлади. Итга тегажағлик қилманг - ва у сизни тишламайди, тролни «боқманг» ва сизга ундан ҳеч қандай салбий туйғулар келмайди. Тегса ҳам эътибор қилмаслик керак. Масалан, бир трол бошқа бир юзерни қанча вақтдан бери троллинг қилиб келади. Ҳар хил айблар билан тинмасдан айблайди, ишидчининг муфтийси ва яна бошқа бало-баттарлар билан айблайди. Аммо у юзер унга умуман эътибор қилмайди, трол эса бундан баттар жазавага тушиб, олдимга келиб узр сўра, хиёнат қилдинг, деб куйиб пишади. Хуллас, куйиб кетади, бечора...
Аммо...
Хавфсизлик нуқтаи назаридан ёки ўзига маълум бўлган бошқа сабаблар ила баъзи одамлар Интернетда аноним бўлиб ҳаракат қилади. Табиийики, улар ҳам баҳс-мунозараларда иштирок этади. Ўз фикрларини баён қилиб туради. Зўр фикрлар ҳам кўп. Уларга босим қилиш учун баъзи катта тролар ва тролвачча муридлари билан уларни троллинг қилишади. Юзингни оч, ўзингни кўрсат, манзилларингни ёз, деб иғво ва таҳдид қилади. Шу услуб билан ҳақиқий тролар тролмасларни трол деб эълон қилишади. Ҳақиқий троллар шу услуб билан ниқобланиб ўзларининг ҳақиқий трол башараларини яширишади. Шунинг учун ҳам троллардан огоҳлантириб, куйиб гапираётган одам одатда ўзи ҳақиқий трол бўлиб чиқиши мумкин.
Ҳақиқий трол сабаб ёки сабабсиз интернетда бировларни ҳақоратлаб, фош қилиб, кофирга чиқариб, ўзини эса халоскор ва унга эргашмаганларнинг ҳаммасини адашганликда айблаб баҳра оладиган, завқ оладиганларга нисбатан айтса бўлади. Ўзини олим қилиб кўрсатиш, ҳаммасига илмий, асосли жавоб беришини қайта-қайта такрорлаши ва катта илм соҳиблигини иддао қилиши ҳам шулар жумласидандир. Кейин, аноним бўлиш трол дегани эмасдир. Шу масалада чалғиб қолмаслик керак.
Абу Муслим
(Интернетдаги маълумотлар асосида)
ИНТЕРНЕТДА БАДЖАҲЛ “ТРОЛЛАР” КЎЧАДАГИДАН КЎП ЭМАС
2021
Олимлар онлайн-мулоқот тажовузкорликни рағбатлантириши эмас, балки фақат аниқлаб беришини исботлади.
Орхус университети (Дания) сиёсатшунослари сиёсат ҳақида онлайн мунозаралар офлайн низолардан кўра қанчалик кўпроқ тажовузкор эканлигини билмоқчи бўлди. Натижада, улар интернет ноўрин хатти-ҳаракатлар юзага келтириши ҳақида гипотеза ўринсиз эканигини исботлади. Тармоқ фақат уни янада сезиларли қилади, холос.
Кенг тарқалган фикрларга кўра, интернетда тажовузкорликнинг ортиши инсон руҳиятининг одамлар билан жонли баҳс-мунозараларга мослашиши билан боғлиқ. Шунинг учун шахссиз вазиятларда одамларнинг хулқ-атвори ёмон томонга ўзгаради. Муаллифлар психиканинг хусусиятлари ва онлайн муҳит шароитлари ўртасида бундай номутаносиблик мавжудлигини текширишга қарор қилишди. Уларнинг тадқиқоти американинг American Political Science Review илмий журналида чоп этилди.
«Биз онлайн жиззакиликни назорат қилишимиз қийинроқ бўлишига олиб келиши мумкин бўлган кўплаб психологик сабаблари бор. Биз баҳслашаётган одамларнинг юзларини кўрмаймиз, тезкор ёзма мулоқот осонгина тушунмовчиликларга олиб келиши мумкин, - дейди муаллифлардан бири Александр Бор. – Бироқ биз психологик тадқиқотлардан биламизки, ҳамма одамлар ҳам бир хил даражада тажовузкорликка мойил бўлмайди. Якуний ҳисобда бу шахсий хусусиятлар онлайн тажовузкорликнинг муҳимроқ омили бўлиб чиқади».
Иш турли мамлакатларда ўтказилган сўровлар, шунингдек, хулқ-атвор тажрибаларига асосланган. 8 минг данияликлар ва америкаликлар бир неча сўровларда иштирок этиб, улардан онлайн ва офлайн сиёсий баҳсларда иштирок этиш тажрибаси, бундай баҳсларда ўз хатти-ҳаракатлари, бошқа иштирокчиларнинг хатти-ҳаракатлари ва бошқалар ҳақида сўрашди.
Олимлар маълум бир мақоми тан олинишига интиладиган ҳамда онлайн ва офлайн низоларда турли тажовузкор хатти намойиш қиладиганлар интернетда тажовузкор мунозаралар мойил, деган хулосага келди. Шу билан бирга, унчалик тажовузкор бўлмаган ва тан олиниш учун камроқ иштиёқманд одамлар, одатда, онлайн сиёсий мунозараларда унчалик фаол иштирок этмайди.
Сўровлардан биридан келиб чиқадики, иштирокчиларнинг кичик бир қисмигина шахсан онлайн мунозараларда ўзига нисбатан тажовузга дуч келаги ҳақида айтган. Кўпчилик бундай тажовузни четдан, низонинг бошқа иштирокчиларига қарши кузатганини айтди.
Бунда, онлайн баҳсларда тажовузкор ҳужумларни шахсан, жонли равишда қаттиқ баҳсга гувоҳ бўлишдан кўра кўпроқ кўриш мумкин. Шундай қилиб, интернет тажовузкорликни қўзғатмайди, балки бундай хатти-ҳаракатларни анча сезиларли қилади.
Сўров иштирокчиларидан қайси мунозаралар - жонли ёки интернетдаги мунозаралар, уларнинг фикрича, кўпроқ тажовузкор бўлиши сўралган. Кўпчилик иккинчи вариантни душманлик руҳидаги ва тажовузкор деб атаган.
"Бизнинг тадқиқотимиз шуни кўрсатадики, одамлар онлайн сиёсий мунозараларни шундай тажовузкор ҳисоблашининг сабаби онлайн тажовузкор хатти-ҳаракатлар кўпроқ сезиларли эканлигида. Онлайн мунозаралар катта жамоат тармоқларида бўлиб ўтади, ва интернет троллар ҳаракатлари у ерда худди шу одамнинг офлайн муҳитдаги ҳаракатларидан анча сезиларлироқ бўлади" – дея изоҳ беради тадқиқот раҳбари, Орхус университети сиёсий фанлар профессори Микаэль Банг Петерсен.
Муаллифлар янада амалийроқ савол беришди: тажовузкорликни онлайн тарзда камайтириш мумкинми? Биз унчалик тасалли бермайдиган хулосага келдик.
“Биз таълим ёрдами билан нафратга қарши кураша олмаймиз, чунки у жаҳолат билан ҳосил қилинмайди. Тажовузкор одамлар уларнинг сўзлари “тегиб кетиши”ни билади ва айнан шу сабабли улардан фойдаланади. Тадқиқотимиз шуни кўрсатадики, ҳар бир муайян мунозара саҳифаси учун нима нормал ва нима нормал эмаслигини тушунтириш ва бу нормаларни, масалан, модераторлар ёрдамида назорат қилиш керак”, - дейди жаноб Бор.
Унинг фикрига кўра, онлайн муҳитда энг тажвузкор қатнашчилар сезиларли бўлишини турли усуллар билан пасайтириш зарур. Акс ҳолда бу мунозараларда вазмин ва мулоҳазали одамлар камроқ иштирок этади.
«Ижтимоий тармоқлар сиёсий жараёнларда тобора муҳим рол ўйнаётганини ҳисобга олсак, бу демократия муаммосидир», - деб ҳисоблайди у.
Бошқа манбадан:
Do'stlaringiz bilan baham: |