Пуллик ва бепул троллинг
Юқорида айтилганларнинг деярли барчаси оддий, бепул тролар, яъни шахсий қониқиш учун ўз ташаббуслари асосидаги троларга киради. Бироқ сир эмаски, пуллик тролар деган нарса ҳам мавжуд. Бу худди шу троллинг усулларидан фойдаланиб, баҳс-мунозараларни керакли йўналишга қаратиш учун, жамоатчилик фикри мавжуд деган кўриниш ҳосил қилиш учун, у ёки бу машҳур шахслар ёки сиёсий кучларга нафрат уйғотиш учун пул оладилар. Интернет жамоатчилик фикрини шакллантиришда йилдан-йилга жиддий роль ўйнамоқа ва, бозор қонунларига мувофиқ, бундан одамларга талаб ҳам пайдо бўлди. Демак, таклиф ҳам пайдо бўлган, боз устига, тармоқда оддий ташаббускорлик асосида троллинг қилишга тайёр бўлганлар тиқилиб ётибди. Агар бунинг учун пул тўланадиган бўлса, улар қилаётган ишларини янада яхшироқ ва керакли йўлда амалга оширишга киришади. (Масалан, сиёсий мақсадларда очилган тролар фабрикаси ҳам тилга олинадиган бўлди, бу ҳақда бошқа мавзуда тўхталиб ўтаман)
Уларга бу нима учун керак?
Пулли троллинг тушунарли: бу ерда одамлар пул ишлаб олади. Бепул трол ким ва унга троллингдан нима наф? Жавоб оддий: шахсий аҳамиятлилик туйғуси. Тролга у одамларда кучли туйғулар уйғота олиши, уларни манипуляция қила олиши жуда ёқади. Ким учундир бу ўзига нисбатан ишончсизлик ва журъатсизликни йўқотиш, ким учундир психологик эксперимент ҳисобланади. Тролар ўзига ишончсиз ва журъатсиз мактаб ўқувчилар каби деб ўйлайдиганлар хато қилишади. Гарчи бундайлар ҳам учраб турсада, реал ҳаётда трол исталган киши бўлиши мумкин.
Трол билан ўзини қандай тутиш керак?
Трол учун энг ёмони – «гўшт», яъни одамларнинг ҳис-туйғулардан иборат реакция йўқлигидир. Шу сабабли трол билан мулоқотда энг яхшиси – уни умуман писанд қилмасликдир. Бундай ҳолатда тажрибали трол дарров бу ерда қиладиган иш йўқлигини тушуниб етади ва «гўшт» қидириб бошқа жойга кетади. Тажрибали трол эса ўжарлик билан бу ерда «гўшт» топишга уринади ва кейинчалик ҳамма уни писанд қилмай қўйганда худди ўзи билан ўзи гаплашаётган овсар, довдирга ўхшаб қолади. Оқибатда ўзи ҳис-туйғуларини жиловлай олмай қолади ва «бан» қилинади.
Лекин пуллик (ёки махсус хизматлар тарафидан вазифаланган) трол уни писанд қилмасликларига ҳам қарамай ўз ишини давом эттириши мумкин. Уларнинг хизматига турлича ҳақ тўланиши мумкин. Айримлар уларга берилган ҳар бир жавоб учун, бошқалар эса уларнинг ўзи ёзган ҳар бир хабар учун ҳақ олади. Кейинги ҳолатда тролга сизнинг нима деб жавоб беришингизнинг қизиғи йўқ – у шунчаки, пул ишлаб олади, холос. Буюртмачилар одамлар жавоб қайтармасдан жим ўтирса ҳам, барибир хабарларни ўқиши ва хулоса чиқаришидан умид қилади.
Агар гуруҳ маъмури ёки модератор бўлсангиз – биринчи ҳолатда одамларнинг тролга реакциясига эътибор бериш керак. Агар ҳеч ким жавоб қайтармаса – тролни «бан» қилмаса ҳам бўлаверади, унинг учун бу ўта ранжийдиган ҳолатга олиб келади (улар баъзида «бан»лар билан фахрланади ҳам... Яқинда бир неча атеист-троларни бан қилгандим, шунга гуруҳларида роса мақтаниб юришди). Агар қизғин реакция кузатиладиган бўлса – тролни «бан» қилиб қўйган маъқулроқдир. Агар қатнашчилардан кимдир бунга норози бўлса – бу трол эканлигини тушунтириш лозим. Иккинчи ҳолатда (вазифалик ёки пуллик трол бўлса) – бирданига ва абадий «бан» қилиш керак. Кимдир сизнинг ресурсингизда пул ишлаб олиши ёки қандайдир ғараз мақсадларини тарғиб қилиши сизга керакми?
Агар сиз оддий қатнашчи бўлсангиз – энг яхши усул, юқорида айтиб ўтилганидек, умуман писанд қилмаслик – энг яхши усулдир. Баъзида агар трол сизга мурожаат қиладиган бўлса, битта сўз билан «қўпол» деб жавоб қайтариш ҳам ёрдам беради. Нозик, яъни ўзини яхши қилиб кўрсатишга уринаётган трол қўполликда айбланишдан эсанкираб қолади ва ёки сизни тинч қўяди, ёки ўз туйғуларини жиловлай олмай қолади. Бунда ўзини тутиб тура олмаган трол эса – трол эмас, балки ўзи «гўшт» бўлади. Тролга унинг профессионал эмаслигини бошқа усуллар билан ҳам кўрсатиш мумкин. Масалан: «Ҳаётда биринчи бор ўзига гўшт топишга ҳаракат қилаётган ёшгина тролвачча. Қандай таъсирли». Натижа худди ўшандай бўлади. Асосийси: сиз ким трол эканлигини яхши билишингиз, уни таниб қолганингиз ва шу сабаблари унинг ҳаракатлари бефойда эканлигини кўрсатишдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |