Уч шохли нервнинг (n. trigeminus) - Уч шохли нерв фаолиятига нисбатан аралаш нерв бўлиб, унинг таркибида сезувчи ва ҳаракатлантирувчи толалари бор. Сезувчи қисми учта нейрондан иборат. Биринчи нейрони чакка суяги пирамидасида жойлашган ярим ой шаклидаги Гассер тугунидажойлашган. Биринчи нейроннинг дендритлари нервнинг учта шохини: 1-шох, кўз нерви (n. ophtalmicus), 2-шох, юқори жағ (n. maxillaris) ва 3 шох, пастки жағ нервини (n. mandibularis) ҳосил қилиб периферияга йўналади.
Биринчи нейроннинг аксонлари қўшилиб, уч шохли нервнинг илдизини (corni n. trigemeni) ҳосил қилади ва Варолиев кўпригига киради - Биринчи нейроннинг аксонлари қўшилиб, уч шохли нервнинг илдизини (corni n. trigemeni) ҳосил қилади ва Варолиев кўпригига киради
- Сўнг пастга ва юқорига йўналувчи толаларга бўлинади.
- Пастки йўналувчи толалари сезувчи ўзакда (nucleus sensorius-2) тугайди. Бу ўзакда оғриқ ва ҳароратни сезувчи толалари тугайди.
- Юқорига кўтарилувчи толалар Варолий кўпригида жойлашган, сезувчи ўзакда – (nucl. Terminalis-6) тугайди. Бу ўзакда асосан чуқур ва тактил сезги толалари тугайди.
- Бу ядроларда Уч шохли нервнинг II нейрони жойлашган бўлиб, уларнинг аксонлари(3) қарама-қарши томондан келувчи аксонлар билан кесишма ҳосил қилгач, юқорига кўтарилади ва мия оёқчасидан ўтиб, кўрув Бўртиғида(4) тугайди.
- Кўрув бўртиғида III нейрон ҳужайралари жойлашган бўлиб, уларнинг аксонлари ички капсула орқа оёқчасини орқа 1/3 кисмиданўтиб, марказ орқа пуштанинг(5) пастки қисмида тугалланади.
Патологик жараён уч шохли нервнинг сезувчи(орка мия ядроси) ўзагини зарарлантирган бўлса, юзнинг шу томондаги ярмида оғриқ ва ҳарорат сезгилари йўқолиб, тактил сезги бироз пасаяди (диссоциялашган сезги ўзгариши). - Патологик жараён уч шохли нервнинг сезувчи(орка мия ядроси) ўзагини зарарлантирган бўлса, юзнинг шу томондаги ярмида оғриқ ва ҳарорат сезгилари йўқолиб, тактил сезги бироз пасаяди (диссоциялашган сезги ўзгариши).
- Агар сезги ўзагининг пастки 1/3 қисми шикастланса, юзнинг ташқи қисмида ярим ҳалқа шаклида сегментар шаклдаги диссоциялашган сезги ўзгариши юз беради.
- Агарда сезги ўзагини урта 1/3 кисми шикастланса юзнинг ўрта қисмида ярим ой шаклида диссоциялашган сезги ўзгариши содир бўлади.
- Сезги ўзагининг тепа 1/3 қисми зарарланса юзнинг ички қисмида, диссоциялашган сезги ўзгариши юз беради.
- Бу сезги соҳаларини Зельдер соҳалари дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |