бири шуки, унинг тараққиёти, энг аввало, кишилик жамиятидаги ўзаро муносабатларнинг қай даражада мукаммаллиги ҳамда инсонийлигига боғлиқ шунинг учун ҳам ҳар бир шахс ва жамият учун демократик, инсоний муносабатлар мезони муҳим ва ўта аҳамиятлидир. Зеро, демократик муносабатлар социал муносабатларнинг муҳим бир шакли сифатида ҳар бир мўтадил тараққий этаётган инсоннинг маънавий, иродавий, интеллектуал, ҳуқуқий ҳамда маърифий баркамоллиги негизини ташкил этади. Истиқлол туфайли ўз мустақил тараққиёти йўлидан бораётган республикамиз ёшларини янгича социал муносабатларга тайёрлаш, давр руҳида тарбиялаш - шу куннинг энг долзарб ва устувор вазифаларидан биридир. Социал психологик муносабатларнинг психологик табиатини таҳлил қилар эканмиз, унинг шахс камолоти ва салоҳиятига таъсири масаласига алоҳида тўхтаб ўтиш жоиздир, чунки айнан жамиятда шахслараро муносабатларда шахсда ўзини ўзи англаш, ўзини ўзи камол топтириш жараёнлари тезлашади, самимий инсоний муносабатлар, инсон ҳақ ҳуқуқини эъзозлашга асосланган муносабатлар шахснинг ўзи ҳақидаги билимларини, ўз имкониятларини ва насл – насабини аниқроқ ҳамда тўғрироқ тасаввур қилишга имкон беради. Иккинчидан, айнан тўғри социал муносабатлар ўзга шахслар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳам англаш, уларни ҳурмат қилишга қаратилган тасаввурлар мажмуининг бўлишига имкон яратиб, инсоний муносабатларда маданият ва илтифот тамойилларига амал қилинишига шароитлар яратади.
Шундай қилиб, Ўзбекистон шароитида ўтказиладиган тренинг услубларини қўллашдан мақсад аввал ундан кўзланаётган охирги натижа бошловчи ёки мураббийга аниқ бўлиши ва гуруҳга одамларни танлашда албатта уларнинг мулоқоти стратегияси ва техникаси, гаплашиш «тилининг» мослигини инобатга олиш керак. Бундан ташқари, Т - гуруҳ аъзолари машғулотлар ўтказилиш даврида муайян маънода ўзгармас бўлиши, машғулот ўтказиш жойи ҳам имкони борича алмаштирилмаслиги мақсадга мувофиқ.
Маълумки, янгилик доимо айрим қийинчиликлар ва кишилар онгидаги тўсиқлардан ўтиб, ҳаётда ўз аксини топади. Психологик тренингнинг шахс тарбияси, унинг социал вазиятларга тўғри мослашиши, мулоқот маданияти ва техникасининг ҳосил бўлишидаги аҳамияти чексиз. Лекин бунга ўхшаш технологиялар инсоний муносабатлар соҳасида янги бўлиб, уларни кенг амалиётга жорий этишда халқнинг психологияси, унинг минг йиллар мобайнида шаклланиб, халқ онги ва хотирасида сақланиб, мустаҳкам ўрнашиб кетган анъаналар, расм-русумлар ва одатлар қаторида ўз ўрнини топишига алоқадор маҳаллий ҳамма миллий ўзига хосликни ҳисобга олиш зарур.
Бизнинг фикримизча, ҳар қандай вазият ёки омил доирасида ҳам этнопсихологик ва ҳудудий ўзига хосликлар ҳисобга олиниши зарур. Бу ўринда шу нарса ҳеч қандай эътирозсиз қабул қилиниши лозимки, ҳозирги даврда ўқитиш ва таълим-тарбия тизимининг барча жабҳаларида фаол социал психологик тайёргарлик усулларидан фойдаланиш ва фойдаланилганда ҳам унинг энг самарали, миллат психологиясига мос услубларни кенг тарғиб этиш ва амалиётларда жорий этиш лозим. Ўзбекистон Республикасида кадрлар тайёрлаш бўйича миллий дастурни амалга оширишда ҳам узлуксиз таълимнинг барча босқичларида фаол методлардан кенг кўламда фойдаланиш ўзининг самарасини бериши шубҳасиз. Зеро, бугунги кунда билимдонликнинг энг муҳим жиҳатларидан бири ҳам социал психологик билимдонликдир. Бу нарса, айниқса, катталар фаолиятини тўғри ташкил этиш ва уни ўзгартириш борасида ўз ўрнига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |