Transport vositalarining ish unumini aniqlash



Download 445,34 Kb.
bet1/3
Sana05.07.2022
Hajmi445,34 Kb.
#740206
  1   2   3
Bog'liq
Transport vositalarining ish unumini aniqlash

Transport vositalarining ish unumini aniqlash

Бир турли хажми катта юкларни ташиш Автомобил транспортида бир турли жуда кўп ҳажмдаги қуйидаги юклар: қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (ғалла, қанд лавлаги, пахта хом ашёси, турли сабзавотлар), ҳар турдаги ёнилғилар (тошкўмир, ёғоч, торф), қурилиш материаллари (тупроқ, қум, шағал, тош майдаси, ғишт, панеллар, фермалар, ёғоч материаллари) ва бошқалар ташилади. Бир турли жуда кўп ҳажмдаги юкларни ташишда ортиш-тушириш пунктларининг жойлашуви, амалдаги юк оқимининг тузилиши ва қуввати ўзгармас бўлади. Юк оқимининг ўзгариши режали бўлиши мумкин. Юк ҳажмининг кўпчилиги, ўзгармас ортиш-тушириш пунктлари ўртасида ташиш, юк оқимининг, юк оқимининг жадаллиги ташишни бир ойлик ва тезкор (смена-сутка) режаларга таянган ҳолда ишлаб чиқилган ҳаракат чизмалари ёрдамида ташкил этишга ёрдам беради. Ортиш-тушириш ишларининг яхши ва аниқ ташкил этилиши маршрутли ташишларни транспорт воситалари жадвали ва ҳаракат чизмаси билан бажариш имконини беради.

Бир турли кўп миқдордаги юкларни ташишда автопоезд ва махсус транспорт воситаларини ишлатиш алоҳида аҳамиятга эга. Уларни қўллаш иш унумдорлигини оширади. Тиркамалар сони етарли даражада бўлса, ташиш самараси ошади. Маршрутли юк ташишда автопоездларни қўллаш автомобиллар тортиш кучидан яхшироқ фойдаланиш ва транспорт воситаларининг умумий юк кўтарувчанлигини ошириш имконини беради. Буларнинг натижасида ташиш таннархи камида 20 % арзонлашади. Юк ташишни маршрутлаш аҳамияти, айниқса қишлоқ хўжалик маҳсулотлари йиғим-терим, тайёрлашда ҳамда улкан қурилиш объектлари юкини ва шунга ўхшашларни ташишда алоҳида аҳамиятга эга.

Кам миқдордаги юкларни ташиш Амалдаги ташишлардаги баъзи бир мyаян ҳолларда юк қабул этувчилар уларни кам миқдорда оладилар. Шунинг учун юк жўнатувчилар уларга юкларни майда партиялаб келтиришга мажбур бўладилар. Натижада юк ташувчи автомобилларнинг кўтариш қобилиятидан тўла фойдаланилмайди. Масалан, мактаб буфетларига, кичик дўконларга (нон, сут, гўшт ва ҳ.к.), маиший хизмат (кир ювиш ёки кимёвий тозалаш пунктлари юклари), қишлоқ жойлардаги халқ истеъмоли моллари юкларини ташиш шулар жумласига киради. Агар бундай юкларни ташишда қандайдир чора-тадбирлар қўлланилмаса, автомобиллар юк кўтариш қобилиятидан тўла фойдаланилмаганлиги сабабли улар умумдорлиги кескин пасайиб кетиши мумкин. Бундай юклар ташишни энг мақсадга мувофиқлиги, бу бир ва бир неча жўнатувчилар юкларини йиғиб, яъни ҳар ерларда тарқоқ бўлган жўнатувчилар юкларини бир жойга йиғиб, уларни йўналишлар бўйича ва юк қабул этувчилар жойлашувига кўра комплектлаб ташиш тизимидир. Бундай тизимли юк ташиш енг аввало бор шаҳардан унинг атрофига жўнатилувчи юкларни комплектлаб ташишда қўлланилади.


Download 445,34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish