Назорат учун саволлар
Иқтисодий жараёнларни ўрганишнинг қандай анъанавий усулларини биласиз?
Иқтисодий жараёнларни математик моделлаштиришни зарурлиги нималардан иборат?
Математик усуллар ва моделларнинг аҳамиятини нималарда кўриш мумкин?
Иқтисодий-математик моделларга таъриф беринг.
Иқтисодий таҳлилда иқтисодий-математик усулларнинг вазифалари нималардан иборат?
Чизиқли дастурлаш масалаларининг умумий қўйилишини тушунтириб беринг.
Моделлаштириш боқичлари ҳақида тушунча беринг.
2-мавзу: ЭНГ ҚИСҚА ЙЎЛ ТАРМОҒИНИ АНИҚЛАШ
Режа:
Энг қисқа йўл тармоғини аниқлаш масаласининг асосий тушунчалари.
Юк жўнатувчи ва қабул қилувчи пунктларни боғловчи энг қисқа йўл тармоғини аниқлаш.
Таянч сўз ва иборалар: тармоқ, транспорт тармоғи чўққиси, тармоқ звеноси, оқимларни оптималлаштириш, потенциал
Энг қисқа йўл тармоғини аниқлаш масаласининг асосий тушунчалари
Юк ташиш ҳажмининг ортиб бориши, турли транспорт воситаларининг йўл тармоқлари кенгайиши ва зичлашиши, улардаги материал оқимлар жадаллиги ошиши, шаҳарлар катталашуви ва шу каби омиллар ҳудуднинг маҳсулот ва товарлар жўнатувчи манзиллари билан истеъмолчи ташкилотлар объектларини ўзаро боғлайдиган энг қисқа узунликдаги кам харажатли йўл (тармоқ) схемаларини аниқлаш масаласини кун тартибига қўймоқда. Чунки энг қисқа йўл тармоғи бўйлаб етказиб бериладиган материал оқим камхарж ҳисобланади ва у юқори самарадорлик келтиради.
Транспорт тармоғи –дан иборат.
Транспорт тармоғи маълум элементлардан ташкил топади. Масаланинг энг оддий қўйилишида транспорт тармоғи икки элементдан, тармоқ чўққиси ва звеносидан иборат бўлади. Транспорт тармоғи чўққиси - бўлиб, улардан бошлаб йўл схемасида янги звенолар пайдо бўлади. Транспорт тармоғи схемасида чўққилар маълум тартибда белгиланган рақамлар (ёки ҳарфлар) билан ифодаланади. Икки қўшни чўққи бир-бири билан маълум чизиқ (тўғри ёки эгри чизиқ) билан боғланади ва бу боғловчи чизиқ тармоқ звеноси деб аталади.
Тармоқ звеноси унинг чўққилари орасидаги масофа ёки бир бирлик оқимни ундан ўтказиш харажати билан характерланади. Маълум бир ҳудуд транспорт йўллари схемасидаги барча чўққилар ва уларни боғловчи звенолар мажмуаси мазкур ҳудуднинг транспорт тармоғини ташкил этади. Транспорт тармоғи белгиланган бўлиши учун унинг барча чўққилари, звенолари ва масофа (харажатдорлик)лари аниқланган бўлиши керак.
Транспорт тармоғининг турли чўққиларини боғловчи энг қисқа масофали (энг кам харажатли) йўл схемасини аниқлаш, айниқса, чўққилар бир-бирларидан узоқ масофада жойлашган бўлиб, ўзаро боғланишлари кўп вариантли звенолар кетма-кетлигидан иборат бўлса, анча мураккаб масаладир. Аммо ушбу кўп вариантли масалани ечиш муҳим амалий аҳамият касб этади. Чунки фақат шундай энг қисқа боғловчи йўл схемалари бўйича етказиб берилаётган оқим энг кам харажатли бўлади. Ҳозирги пайтда энг камхарж йўл схемасини аниқлаш операциялар таҳлили йўналишининг классик масаласи ҳисобланади. Мазмун-моҳиятига кўра, мазкур масала экстремал табиатига эга.
Берилган иқтисодий ҳудудда фаолият кўрсатаётган макрологистик тизим доирасида маҳсулот ёки хом ашё оқимларини оптималлаштириш (оқимларга бўлган эҳтиёжларни энг кам харажатлар эвазига бажариш) катта амалий аҳамиятга моликдир. Оқимларни оптималлаштириш турли манзилларда жойлашган таъминловчи ташкилотлар (ишлаб чиқарувчи, сотувчи) омборларидан жўнатилаётган бир хил турдаги юк оқимларини уларни харид қилувчи корхоналарга қарашли истеъмолчи манзиллар эҳтиёжига мувофиқ, энг кам харажатлар эвазига тақсимлаб беришдан иборатдир. Бунинг ечимини топиш учун катта ахборот массивларини тайёрлаш ва масалани бир неча йўналишда моделлаштириш лозимлиги боис умумий ечимга эришиш жараёнига кетма-кетликдаги бир неча босқичлардан иборат, деб қараш мақсадга мувофиқ.
Биринчи босқичда макрологистик тизим доирасида маълум бир ялпи маҳсулот (товар)га эҳтиёжи бўлган истеъмолчилар ва бу эҳтиёжларни қондириши мумкин бўлган таъминловчи ташкилотлар ҳамда уларнинг юк жўнатувчи ва қабул қилувчи манзиллари, транспорт тармоғи (транспорт турлари бўйича), манзилларнинг юк жўнатиш ва қабул қилиш ҳажми аниқланади.
Иккинчи босқичда ҳудуднинг транспорт тармоғидаги барча юк жўнатувчи ва қабул қилувчи манзилларини бир-бири билан боғлайдиган энг кам харажатли йўл схемаси, масофалар ва ташиш харажатлари аниқланади.
Учинчи босқичда жўнатувчи ва олувчи манзилларни ўзаро боғловчи энг кам харажатли йўллар узунлиги, юкни жўнатиш ва қабул қилиш ҳажми асосида юк оқимларини оптималлаштириш. Бунда оптималлаштириш чизиқли дастурлаштиришнинг транспорт масаласи кўринишида амалга оширилади ва натижада юк оқимларининг оптимал режаси аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |