II. Тадқиқотнинг мақсади: таълимни ахборотлаштириш шароитида бўлажак информатика ўқитувчиларини касбга тайёрлаш мазмунини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
информатика фани хусусиятига мос амалий ёндашувлар (компетенциявий, креативлик, лойиҳалаш, амалиётга йўналтирилганлик)нинг ҳамкорликда ўқитиш, модулли ўқитиш, таълим жараёнини индивидуаллаштириш, кўргазмалилик тамойилларига таянилган ҳолда бўлажак информатика ўқитувчиларининг ахборот компетентлигини шакллантириш жараёни тузилмаси такомиллаштирилган;
педагогика олий таълим муассасаларида информатикани ўқитиш методикаси репродуктив, продуктив жараёнларда фаннинг ривожланиш босқичларига мос дидактик имкониятларини (мультимедиа дарсликлари, интерфаол плакатлар, ижтимоий тармоқ ресурслари, виртуал лабораториялар) кенгайтириш асосида такомиллаштирилган;
“Информатика ўқитиш методикаси” таълим йўналишининг мазмуни бўлажак информатика ўқитувчиларининг касбий компетентлигини мустақил фикрлаш, креативлик, ташаббускорлик, лойиҳалаш, ўзини ўзи ривожлантириш омилларига, талабаларнинг мослашувчанлик, коммуникативлик, интеллектуаллик, ижодий-яратувчанлик қобилиятларини қизиқарли ва мураккаб масалаларни ечишга йўналтиришга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак информатика ўқитувчиларини тайёрлашнинг касбий, мотивацион, ўзини ўзи ривожлантириш, намоён қилиш, бошқариш ва баҳолаш технологияларига оид илмий-методик таклиф ва тавсиялар тизимли ёндашув (кетма-кетлик, алгоритмик, мувофиқлик, мазмунли фаолиятли) амалиёти асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бўлажак информатика ўқитувчиларини касбга тайёрлаш бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
педагогика олий таълим муассасаларининг “Информатика ўқитиш методикаси” таълим йўналиши мазмунини такомиллаштириш ва бўлажак информатика ўқитувчиларини мустақил фикрлаш, креативлик, ташаббускорлик, лойиҳалашга тайёрлаш бўйича таклифлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2014 йил 10 мартдаги 84-сонли буйруғи билан тасдиқланган 5110700–“Информатика ўқитиш методикаси” бакалавр таълим йўналишининг Давлат таълим стандарти мазмунига сингдирилган (“Ўзстандарт” агентлигининг 2014 йил 26 февралдаги қарори билан тасдиқланиб, O‘z DSt 36.1357-сонли рақам билан Давлат рўйхатига олинган). Натижада “Информатика ўқитиш методикаси” ўқув фани мазмунини ва бўлажак информатика ўқитувчиларини касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган;
информатика фанини ўқитиш хусусиятлари, компетенциявий, креативлик, лойиҳалаш, амалиётга йўналтирилганлик каби эмпирик ёндашувлар, ҳамкорлик, индивидуаллаштириш, кўргазмалилик тамойиллари шартлари, мотивацион, ўзини ўзи ривожлантириш, намоён қилиш, бошқариш ва баҳолаш технологияларига оид таклифлардан 2015–2017 йилларда амалга оширилган ПЗ-2014-0910154408 рақамли “Умумий ўрта таълим мактабларида ахборот-коммуникацион муҳитни яратиш ва амалиётга татбиқ қилиш” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 28 октябрдаги 89 03 4170-сон маълумотномаси). Натижада улар бўлажак информатика ўқитувчиларида зарур компетенцияларини ривожлантиришга ва таълим самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
бўлажак информатика ўқитувчиларни алгоритмлаш, дастурлаш тиллари ва олимпиада масалаларини ечишга тайёрлаш жараёнида уларнинг дастурлашга оид мотивацияларини шакллантириш, ўзини ўзи ривожлантиришга йўналтирувчи таклифлари асосида “Информатика фанидан олимпиада масалаларини ечиш” (2010), “Алгоритмлаш ва дастурлаш тиллари фани бўйича лаборатория ишлари” (2013) номли ўқув услубий қўлланмалар ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 30 июльдаги 89-03-2733-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиялар бўлажак информатика ўқитувчиларини тайёрлашда алгоритмлаш ва дастурлаш компетенцияларни шакллантириш, бўлажак информатика ўқитувчиларининг билим ва кўникмаларини ривожлантиришга ҳамда таълим самарадорлигини оширишга хизмат қилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |