Шерикли ош бор ерда,
Пашша тушади ошга.
Қизил юзли йигитнинг
Қизаргани – ўлгани,
Бадном – баттар бўлгани –
Тириклай кўмилгани.
“Қораялоқ” достонида эса Холдор кампир тилидан бир қатор мақоллар қўллайдики, бу орқали қаҳрамоннинг донолигини кўрсатади. Келини Шаҳнозга нисбатан қўллаган “Денгиз садафсиз бўлмас, гулзор алафсиз бўлмас”, “Ҳеч бир рўзғор гапсиз бўлмас”, “Ҳиноли хотин бўлгунча маъноли хотин бўл”; ўғли Шерга қаратиб айтган “Биринчи савдо – савдо, кейинги савдо – ғавғо”, “Бир товуққа ҳам дон керак, ҳам сув”, “Ойнинг беши қоронғу бўлса, беши ёруғ”, “Синашта шайтон, нотаниш фариштадан афзал”, “Эгилган бошни қилич кесмас”, “Камтарга камол” каби мақоллари унинг халқ донишини уққан оналигини намоён этади.
Келини Шаҳнознинг ота-онасига қариларнинг насиҳати тарзида айтилган “Ўттиз тишдан чиққан гап ўттиз уруққа етади”, “Чиққан қиз – чийдан ташқари”, “Яхши ёрни ёмон кунда сина”, “Ҳиммат тахт билан тождан буюк” мақоллари; мактаб директори тилидан айтилган “Сабр туби – сара олтин”, “Оғзи қийшиқ бўлса ҳам бойнинг ўғли сўйласин”, Қайтган қиз – қадрсиз қиз”, “Никоҳ – худонинг тамғаси” каби оталар сўзи; Шер томонидан келтирилган “Сулув бўлган била ёр бўла билмас, Туя бўлган била нор бўла билмас”, “Сутсиз сигир сузағон келар”, “Ўйчининг ўйи битгунча таваккалчининг иши битар”, “Уйга келганни ит қопмас”, “Ўз уйим – ўлан тўшагим”, “Кўзинг сўқир бўлса бўлсин, кўкрагинг сўқир бўлмасин”, “Қуш уясида кўрганини қилади”, “Эгри қозиққа – эгри тўқмоқ”, “Бош омон бўлса, дўппи топилар” каби мақоллари; муаллиф томонидан айтилган “Шахноз – устига китоб ортилган харга ўхшайди. Ўз илмига амал қилмаган алломадан минг ҳазар” шаклига келтирилан “Устига китоб ортилган эшак – олими беамал” мақоли, “Ит тумшуғин тиққан ерга сув ичгали шер келмас”, “Ёмонга ёл битса ёнига тўрсиқ боғлайди”, “Эшак семирса, эгасини тепади”, “Қошинг қора бўлса бўлсин, бахтинг қора бўлмасин” мақоллари орқали шоир ижодида халқ оғзаки ижодининг етакчи тури – оталар сўзининг ўрни катталиги сезилади. Мақоллар бир ўринда ижоднинг туғилишига туртки вазифасини адо этса, айрим ўринларда воқеанинг мантиқий хотимаси вазифасини ўтайди.
Мақолларда фикрни лўнда ва тиниқ ифодалаш имкониятининг мавжудлиги нутқнинг таъсирчанлигини таъминлашда жуда қўл келади. Бадиий асарнинг халқчиллигини, ҳаққонийлигини таъминлашда ҳам мақолларга мурожаат қилинади. Қаҳрамонлар нутқини бойитиш, эмоционал-экспрессивликка эришиш мақсадида ҳам мақоллардан кенг фойдаланилади3. Демак, замонавий адабиётда халқ оғзаки ижоди намуналаридан фойдаланиш ҳам тарбиявий, ҳам эстетик вазифа бажаришга хизмат қилади.
Шоир Тўра Сулаймон халқ адабиётини чуқур ўрганган ижодкор бўлибгина қолмай, диний таълимотдан ҳам анча-мунча хабардор эканлиги сезилади. Шоир кўп нарсани уққан ҳолда ижодига керагини сингдира оладиган, халққа яқин ифодалар орқали моҳиятни етказишга интиладиган ярим файласуф.
Ёр меҳри, диёр меҳри,
эл меҳри турган ерда
Не ҳожат менга тахти
Do'stlaringiz bilan baham: |