|
Сувда сузиш, спортча сузиш — спорт тури, расмий белгиланган масофага муайян усулда спортча сузиш (еркин тарзда, брасс, баттерфляй усулида, орқа билан), шунингдек, сув остида, амалий, синхрон (бадиий) сузишни ўз ичига олади. Халқаро олимпиада қўмитаси таснифига кўра, Сувда сузишга сувга сакраш ва сув полоси ҳам киради. Сувда сузиш замонавий 5 курашнинг таркибий қисми ҳисобланади. Сувда сузиш тарихи 15-16-асрларга тўғри келади. Сузувчиларнинг дастлабки спорт мусобақалари 1515 йил Венетсияда ўтказилган. Илк сузиш мактаблари 18-асрнинг 2-ярми - 19-асрнинг бошларида Германия, Австрия, Франтсияда очилган. 19-аср охирида сунъий сув ҳавзалари қурила бошлагач, спортча сузиш оммалашиб кетди. 1890 йил Сувда сузиш бўйича Европа чемпионати ўтказилди. Сувда сузиш 1896 йилдан Олимпиада ўйинлари дастурига киритилди (аёллар 1912 йилдан қатнашади). Халқаро ҳаваскорлар сузиш федератсияси (ФИНА, 1908 йил асос солинган)га 130 дан ортиқ мамлакат миллий федератсиялари аъзо.
Ўзбекистонда қадимдан сувда турли ўйин ва мусобақалар ўтказилган. Сувда сузиш спорти республикада 1924-25 йиллардан ривожлана бошлади. Ана шу даврда илк гидростантсиялар қурилган. Чунончи, Тошкентда Бўзсув тўғон билан тўсилиб, сунъий сув омбори ҳосил қилинди. Бу ерда 2 та сув стантсияси қурилиб, сузиш ҳавзаси ва баландликдан сувга сакраш миноралари бунёд этилди. 1927 йил 1 марта шу ерда Тошкент ва Самара (Россия) шаҳарлари жамоалари ўртасида сузиш мусобақаси бўлиб ўтди. 1930 йил Тошкент тўқимачилик комбинати қошида стадион ва узунлиги 50 м ли суви иситиладиган очиқ ҳавза қурилиб ишга туширилди. 1935 йил Андижоннинг сунъий сув ҳавзасида 1 марта республика сув спорти байрами, Сувда сузиш бўйича Ўзбекистон биринчилиги ўтказидди, 1937 йил Тошкентдаги темирйўлчилар истироҳат боғида очиқ сув ҳавзаси қурилиб, сузиш бўйича 1-болалар-ўсмирлар спорт мактаби ташкил этилди. 1939 йил Ўзбекистонда Сувда сузиш бўйича республика федератсияси тузилди. Ўтган асрнинг 60-йилларида Тошкентда (жисмоний тарбия институти қошида, “Меҳнат резервлари” спорт жамияти ҳузурида, Армия спорт клубига қарашли), Навоий шаҳрида, бошқа вилоятларда суви истиладиган ёпиқ ва очиқ сув ҳавзалари қурилиб фойдаланишга топширилди.
|
30
| Теннис
|
Теннис икки киши ёки икки кишилик икки гуруҳ орасида оʻйналадиган спорт оʻйинидир. Оʻйинчилари тоʻрли ракетка билан резина тоʻпчани рақибининг майдонига уриб туширишлари керак. ХIIХ аср охирида Европада пайдо боʻлган бу оʻйин тезда дунёга тарқалди. Миллионлар оʻйини боʻлмиш теннис Олимпия Оʻйинлари қаторига киритилган."Қироллар ўйини" ҳисобланади. Теннисни мунтазам ўйнаш кўз учун доимо фойдали ҳисобланади. Шунинг учун Европада уни бой ва мансабдорлар севиб ўйнашади.
Теннис - спорт тури, мовут қопланган резина копток ракетка ёрдамида урилиб оʻйналади. Коптокнинг диаметри 6,35-6,67 см, огʻирлиги 56,7г. Ёгʻоч, енгил металл ёки пластмассадан ҳар хил оʻлчамда тайёрланган ракеткалар огʻирлиги 255-400 г. Оʻйин кортнинг орқа чизигʻидан рақибнинг тоʻрга яқин майдончасига коптокни хатосиз узатиш билан бошланади. Копток майдонга тегиб сакрагандан кейин рақиб уни қайтаради (оʻйин давомида ҳам коптокни иккинчи сакрагандан кейин олишга рухсат этилмайди, фақат иккинчи зарбадан бошлаб коптокни кортга туширмасдан ҳам қайтариш мумкин). Геймда ҳисоб 15:0, 30:0, 40:0 ва ҳ.к. тарзда юритилади, агар 40:40 ҳисоби — "тенг" қайд этилса, кейинги очкони ютган "коʻп", ютқизган "кам" боʻлади. "Коʻп"дан кейин очкони ютган геймни ҳам ютади. Сетда олти гейм (6,0...6:4) ютиш лозим, бордию ҳисоб 6:5 боʻлса, оʻйин давом эттирилади. 12 геймдан кейин ҳисоб 7:5 боʻлса, гʻолиб аниқланади. Агар 6:6 ҳисоби қайд этилса, "тайбрейк" оʻйналади. "Тайбрейк"да гʻолиб чиқиш учун 7 очко тоʻплаш зарур, агар ҳисоб 7:6 боʻлиб қолса, оʻйин қайсидир томоннинг икки очко оʻзиб кетишигача давом этади.
Эркаклар оʻйинида энг коʻп сетлар миқдори - 5, аёлларда -3 та. Теннис мусобақалари яккалик, жуфтлик ва аралаш (бир эркак ва бир аёл) тарзида ташкил қилинади.
Теннисга оʻхшаш оʻйинлар дастлаб Мисрнинг Тинис (Танис) шаҳрида пайдо боʻлган деган тахмин ҳам мавжуд. Бу оʻйин 13- 14-асрларда Италия, Франция, Англияда оммалашди. Францияда роҳиблар 5 тадан боʻлиб кафтларида Теннисга оʻхшаш оʻйин оʻйнашган. 16-асрдан бошлаб оʻйинда дастлабки ракеткалар қоʻлланилди. Замонавий Теннис қоидаларини англиялик Волтер Уингфилд ишлаб чиққан (1874). Шу қоидалар асосида "Уимблдон" турнири (Англия) 1877 йилдан, АҚШ очиқ чемпионата 1881 йилдан, "Роллан Гаррос" турнири (Франция) 1891 йилдан, Австралия очиқ чемпионати 1905 йилдан оʻтказилиб келинади (ҳозирги кунда бу мусобақалар "Улкан тож" мусобақалари дейилади).
|
31
| |
Do'stlaringiz bilan baham: |