Тарбияланувчиларни миллий қадриятларимиз миллий қаҳрамонларимиз билан таништирувчи маьнавий – маьрифий тадбир “Алромиш “ достони
Сценарийси
Бошловчи: Ассалому алайкум хурматли мураббия устозлар азиз шириндан шакар болажонлар! Бугун биз сизлар билан Ўзбек миллий адабиётимизнинг халқ оғзаки ижодига назар ташлаймиз. Ота боболаримиз бизларни ёшлигимиздан “Алромиш “ Рустамхон“, “Гўрўғли” ва шу каби кўплаб достонларни айтиб миллий қаҳрамонларимизни бизларга таништириб тарбия қилганлар Бизнинг ота – боболаримиздан тиллардан – тилларга, диллардан - дилларга кўчиб келган “Алромиш “ достонини ўрганиш бизларни тўғрисўзликка ,халолликка ,қўрқмас ва ўз Ватанимизни , ота – онамизни оиламизни севишга ва ўз Ватанимизни ёвуз душманлардан асрашга ўргатади .Бугунги “Алромиш “ қаҳрамонимиз орқали улардаги барча эзгу хислатларни ўзингизга шиор қилиб оласиз деган умиддамиз марҳамат томоша қилинг.
Саҳна мавзуга оид безатилади.
Саҳнага Алпомиш кириб келади:
АЛПОМИШ: Оқ кировка, олтин совут кияман,
Бор кучимни билагимга жияман,
Олмос олсам, қирмизи қон қуяман,
Ғанимларнинг танасини уяман,
Қарчиғайман, душман бошин қияман.
Эсим олса, бўтадайин бўзлайман,
Душман кўрсам, кесиб бағринг тузлайман,
Аслим шерман, ўзим йўлбарс излайман.
Алромиш достонинг бош қаҳрамони саҳройи баҳодир , Қўнғирот уруғининг умиди ва ишончи Ҳакимбек- Алпомишдир.Достон қўнғирот уруғи бошлиқлари ака – ука Бойбўри ва Бойсариларнинг фарзандсизлиги тасвири билан бошланади. Унда бўлажак қаҳрамонлар -
Алпомиш ва Ойбарчин ларнинг ажойиб – ғаройиб ҳолатларда туғилиши, Бойсарининг Бойбўридан аразлаши ва қалмоқ элига кўчиши ,қаҳрамоннинг ўз ёри Барчинни олгани бориши ва Барчиннинг шартларини бажаришива ёрини ўз элига олиб келиши ва қайтиши , Қоражон билан танишиши, қайнотаси Бойсарини қутқариш учун иккинчи бор сафар қилганда етти йил тутқунликда қолиб кетади. Шунда асирликдан оти Бўйчибор ёрдамида қутилиб келиши ўз элига хотини Барчиннинг зўравон Ултонтоз билан бўлаётган тўйи устига етиб келиши ҳамда рақибини енгиб, ўз ҳокимиятини ўрнатиши воқеалари тасвирланади .
Алпомиш:
Сахна кўриниши Алромиш ўзидан бақувват болаларни курашда енгийди ва ҳеч ким кўтара олмайдиган тошни улоқтиради ва боболаридан қолган илоҳий камонни тортиб ўқ отади отган ўқи Асқар тоғини учириб юборади .
Тикилсам қурийди дарёнинг суви,
Наьра тортсам қулар қўрғоннинг тими.
Алромиш етти ёшида бобоси Алпинбийдан қолган ўн тўрт ботмонлик сари ёйдан отиб, Асқар тоғининг чўққисини учириб юборганлиги учун ҳам алп аталади. Яккама – якка олишувда Қултой ва Қоражондан ғолиб чиқади.Алпомиш кимга қарши ва нима мақсадда курашаётганлигиини жуда аниқ билган , гуноҳ сиздан гуноҳкорни фарқ қила оладиган қаҳрамондир .
Қўнғиротликларнинг устига қалмоқ шоҳи Тўйчихон лашкар тортиб келади шунда душман аскари Қоражонга шундай дейди:
Хаёлингга бошқа гаплар келмасин ,
Бу сўзим шааьнингга номард бўлмасин ,
Қасд қилма , бек дўстим ,Қалмоқ ўлмасин...
Булар эмас бизга келиб гуноҳкор,
Қалмоқшоҳ амрини тутган кўп аскар.
Таййёрлади мусиқа раҳбари Солижонова Азизахон.
Do'stlaringiz bilan baham: |