Тошкет давлат иқтисодиёт университети


 Курс ишларини баҳолаш тартиби



Download 283,97 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/11
Sana24.04.2022
Hajmi283,97 Kb.
#578305
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2 5267108069430529140

4. Курс ишларини баҳолаш тартиби 
Курс ишини баҳолаш мезони талабаларда илмий изланишга қизиқиш 
уйғотиш, уларга тўғри таълим-тарбия беришга хизмат қилиши зарур. Шу 
боисдан ҳар бир ўқитувчи курс ишига тақриз ѐзиш масаласига, объектив 
нуқтаи-назардан ѐндошиб, бажарилган иш талабининг жавоб бериш 
даражасини ҳам ҳисобга олиб баҳоласа мақсадга мувофиқ бўлади.
Курс ишлари сифат даржасига қараб табақаланган ҳолда баҳолангани 
мақсадга мувофиқдир. Рейтинг тизимига асосан талаба томонидан тайѐрланган 
курс иши 100 баллик тизим асосида баҳоланади.
Шунинг учун курс ишини қуйидагича баҳолаш мақсадга мувофиқдир: 
№ 
 
Белгиланган балл 
Баҳолаш мезонлари 


“Аъло” 
Режадаги саволларнинг мазмуни ижодий ѐндошилган 
ҳолда ѐритилган бўлса, фойдаланилган адабиѐтлар ва 
маълумотларга сноскалар (хаволалар) берилиб, адабиѐтлар 
рўйҳатида кўрсатилган бўлса ва иш бўйича бериладиган 
саволларга аниқ ва тўлиқ жавоб бериб, ўзининг фикрини 
эркин баѐн этса, бундай тайѐрланган ишларга «аъло» баҳо 
қўйиш мумкин. 


“Яхши” 
Агар режадаги 4-5 саволнинг 3-4 тасига тўлиқ жавоб 
ѐзилган бўлиб, биттасига етарлича жавоб берилмаган 
бўлса, кўрсатилган камчиликлар ҳимоягача бартараф 
этилса, ҳимояда талабанинг жавоб беришига қараб «яхши» 
баҳо қўйиш мумкин. 


“Қониқарли” 
Режадаги 4-5 та саволнинг битта ѐки иккитасининг 
мазмуни ѐритилиб, қолган саволларга жавоб берилмаган 
бўлса, тўғри ѐзилган жавоблар ҳам дарслик ва 
китоблардан кўчирилган, фойдаланилган адабиѐтлар 



рўйҳати тартиб бўйича ѐзилмаса ва бошқа шу каби 
камчиликлар бўлса, кўрсатилган камчиликлар ҳимоягача 
бажарилса, талабанинг жавобини ҳисобга олиб бу каби 
ишларни «қониқарли» баҳолаш мумкин. Агарда талаба 
юқоридаги камчиликларни ѐзма равишда бартараф этмаса, 
курс иши «қониқарсиз» баҳоланади. 


“Қониқарсиз” 
Курс ишида қуйидаги камчиликларга йўл қўйилган бўлса, 
у тақриз ѐзиш давридаѐқ «қониқарсиз» баҳоланади: режа 
нотўғри ва умуман қониқарсиз тузилган бўлиб, мавзунинг 
мазмунига мос тушмаса; курс иши эътиборсизлик билан 
пала-париш 
бажарилса; 
жавоблар 
асосан 
ўқув 
адабиѐтларидан 
кўчирилган 
бўлса; 
фойдаланилган 
адабиѐтлар рўйхати бўлмаса; фойдаланилган адабиѐтларга 
ва маълумотларга хаволалар берилмаган бўлса; режадаги 
саволлар моҳияти бири иккинчисидан ажратилмаган ҳолда 
берилса; курс ишини талабанинг ўзи мустақил бажармаган 
бўлса; ҳимоя жараѐнида саволларга тўғри жавоб бера 
олмаса. 
Ўқитувчи тақризда бу ишнинг ижобий томонлари ҳамда камчиликларини 
ва уларни бартараф қилиш йўлларини кўрсатган тақдирда ҳам улар ҳимояга 
қадар бартараф қилинмаса баҳо бир мунча пасайтирилади. 
Курс ишини тўғри расмийлаштиришга жиддий эътибор бериш ҳам муҳим
ҳисобланади. Чунки курс ишини мазмунли ва етук савияда ѐзиш билан бирга 
уни дид билан расмийлаштиришга эътибор берилса, бу тақризда алоҳида 
кўрсатилади. 
Шундай қилиб, курс ишининг ҳам ижобий, ҳам салбий томонларини 
таҳлил қилиш, талабаларга танланган муаммо бўйича чуқур, назарий ва амалий 
билимларга эга бўлишга кўмаклашади ҳамда уларни келажакда етук иқтисодчи 
мутахассислар бўлиб етишишига ѐрдам беради. Талабанинг ѐзган курс ишини 
ҳеч қандай асоссиз, қониқарсиз баҳолашга йўл қўйиш мумкин эмас, акс ҳолда, 
бу уларнинг хафсаласини пир қилиб, ўқишга бўлга иштиѐқини сўндиради, яъни 
талабанинг ижодий фаолиятига таъсир қилади. Шу боисдан тақризда курс иши 
мавзуси моҳияти қандай даражада ѐритилганлигини ҳар томонлама объектив 
тахлил қилиб, қўйилган баҳони далиллар билан асослаш лозим. 
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, курс ишини ѐзиш натижасида 
талабалар ижодий фикрлай бошлайди. Бу эса уларга келгусидаги илмий 
ишларини ѐзишида катта ѐрдам беради. 


10 

Download 283,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish