7
3. Курс ишларини тақризлаш тартиби
Тугалланган курс иши ҳимояга қўйилишдан олдин тақриз қилиниши керак.
Бунда биринчи навбатда тайѐрланган ишнинг ижобий томонларини, кейин эса
камчиликларини кўрсатиб, уларни бартараф этиш йўллари кўрсатилиши керак.
Тақриздан олдин курс иши албатта диққат билан ўқиб чиқилиши керак, акс
ҳолда номигагина ѐзилган тақризлар туфайли сифат жиҳатидан талабга жавоб
бермайдиган курс ишлари ҳам ижобий баҳоланиб кетилишига йўл қўйилиши
мумкин.
Курс ишларини тақриз қилувчи профессор-ўқитувчилар олдига қуйидаги
талаблар қўйилади:
-
курс ишини дастлаб тақризга олган вақтда ушбу курс иши мавзусининг
талаба исми шарифининг биринчи ҳарфига мос келишини текшириш;
-
курс ишининг мазмунига умумий баҳо бериш ва унда йўл қўйилган
хатоларни кўрсатиш, шунингдек, талабага камчиликларни тузатиш йўллари
бўйича маслаҳат бериш ҳамда шунга тегишли мулохазаларни тақриз варағига
ѐзиб қўйиш;
-
тақризда курс ишининг биринчи навбатда, ижобий томонларини
кўрсатиш билан бирга, барча салбий томонларини ҳам чуқур таҳлил қилиб,
моҳияти ѐритилмаган саволларни талабага тушунтириб бериш;
-
курс иши тақризида ѐзиладиган мулоҳазаларда мустақил бажарилган
ишда қайси муаммоларга, яъни қайси саволлар моҳиятини ѐритишга илмий-
ижодий ѐндошганлигини, қайси бирларини тўлдириш зарур эканлигини
кўрсатиши;
-
назариянинг амалиѐт билан узвий равишда боғлаб олиб борилиш
даражасини кўрсатиши;
-
бозор муносабатларига ўтиш жараѐнида ўрганилаѐтган муаммоларнинг
Ўзбекистон мисолида ҳал қилишнинг йўл-йўриқларини назарий жиҳатдан
асосланишга баҳо бериши;
-
талабалар танланган курс ишини бажариш орқали иқтисодиѐт
назариясининг моҳиятини чуқур, атрофлича ўрганиб, ҳозирги замон бозор
иқтисодиѐти хусусиятларини кўрсатиб берилганлик даражасини баҳолаш.
Ана шу жиҳатдан олиб қараганда, курс ишига тақриз ѐзишда
расмиятчиликга йўл қўйиб бўлмайди. Бироқ амалда расмиятчилик асосида жуда
қисқа ѐзилган тақризлар ҳам учрайди. Бундай тақризлар:
Биринчидан, курс иши мавзусининг моҳиятини ва унда қўйилган
муаммоларнинг ѐритилган ѐки ѐритилмаганлигини кўрсатиб бера олмайди.
Иккинчидан, талаба учун курс ишида қандай камчиликлар мавжуд, уни
қандай бартараф қилиш мумкин эканлиги ҳақида фойдали маслаҳатлар мавжуд
бўлмайди.
Учинчидан, талабанинг курс ишини маъсулият сезмасдан юзаки ѐзишига
олиб келади.
Тўртинчидан, талабаларнинг курс ишига етарли даражада аҳамият
бермасдан, яъни мавзунинг режаси, фойдаланган адабиѐтлар рўйҳати,
8
бажарилган вақти кўрсатилмаган тақдирда ҳам ижобий баҳоланишига сабаб
бўлади.
Бешинчидан, талаба ижодий фикр юритмасдан, курс ишини айрим ўқув
қўлланмалардан тўғридан-тўғри кўчириб олганда (плагиат) ҳам унинг асоссиз
ижобий баҳоланишига олиб келади.
Бизнинг фикримизча, курс ишига тақриз ѐзишда бундай камчиликларга
йўл қўйиш юқори малакали иқтисодчилар тайѐрлаш талабига зиддир. Шунинг
учун талабаларга тўғри маслаҳат бериб, амалий ѐрдам кўрсатадиган даражада
курс ишини таҳлил қилиб, тақриз ѐзиш ўқитувчининг энг муҳим вазифаларидан
биридир.
Профессор-ўқитувчилар тақриз ѐзиш жараѐнида аввало курс ишининг
ижобий томонларини, кейин эса талаба йўл қўйган камчиликларини кўрсатиб,
уни баратраф қилиш йўлларини тушунтириш зарур. Тақризни эътиборсизлик
билан номигагина ѐзиш, талабаларда бепарволикга олиб келади. Бу эса таълим-
тарбия ва интизомнинг сусайишига сабаб бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: