6
ҳар бир савол ўзидан олдинги саволнинг мантиқан давоми бўлиб, бир бутунни
ташкил этиши керак. Кириш қисмида мавзунинг долзарблиги ва унинг
иқтисодий аҳамияти тўғрисида сўз юритилса, хулосавий қисмида эса таҳлил
қилинган масалаларни ҳал этиш бўйича муаллифнинг тавсиялари берилиши
керак. Курс ишининг асосий қисмида мавзунинг моҳиятини акс эттирувчи
назарий фикрлар, таҳлиллар ва ушбу мавзу бўйича муаммолар, уларни
бартараф этиш ҳамда шу соҳани ривожлантириш чора-тадбирлари ѐритилиши
керак.
Шунингдек,
фойдаланилган
адабиѐтларнинг
ва
статистик
маълумотларнинг янгилиги эътиборга олиниши зарур.
Курс ишининг охирги режасида таҳлил қилинган мавзуга оид бўлган
муаммоларни келажакда ҳал этиш йўл-йўриқлари ва уни ривожлантириш
имкониятлари берилиши зарур.
Адабиѐт танлаш, уни ўрганиш, қайта ишлаш ва курс иши матнининг
хомаки ҳамда охирги вариантларини тайѐрлаш учун сарф қилинадиган вақт
миқдори ва бажариш муддатини аниқ белгилаб олишлари мақсадга
мувофиқдир. Белгиланган муддатга қараб ишни бажариш шошма-шошарликга
йўл қўймайди, балки талабанинг пишиқ-пухта иш олиб боришини таъминлайди
ва унга курс ишини ўз вақтида ниҳоясига етказиб топширишига имкон беради.
Курс ишини бажаришда мазкур қўлланмада кўрсатилган адабиѐтлар билан
чекланмасдан, айрим масалаларни батафсил баѐн қилиш имконини берадиган
қўшимча адабиѐтлардан фойдаланилса мақсадга мувофиқ бўлади.
Кутубхонада библиографик, яъни системали, предметли альфавит
каталоглари асосида адабиѐтлар танланади. Масалан, системали каталогда
соҳаларга қараб жойлаштирилган бўлади. Мабодо, қийинчилик юзага келса,
кутубхонада мутахассис маслаҳатидан фойдаланиш мумкин.
Адабиѐтлар ва маълумотлардан фойдаланишда қуйидагиларга эътибор
бериш зарур:
-
талаба ўрганиб чиқаѐтган ва танлаган мавзуга тааллуқли адабиѐтларни
тўлиқ ѐзмасдан, ўз сўзи билан қисқача ва ижодий баѐн қилиб бериши;
-
зарур ҳолларда фойдаланилаѐтган жумлаларни ўзгартирилмай айнан
берилиш тариқасида кўчириши;
-
умумий дафтар тутиб, режадаги ҳар бир саволга тааллуқли фикрларни
алоҳида ѐзиб қўйиш ва керак бўлганда улардан фойдаланиши:
-
мавзуга тааллуқли фикрларни айрим варақларга ва махсус карточкаларга
ѐзиб қўйиши. Карточка тизими афзаллиги шундаки, у керак бўлган фикрларни
тезроқ қидириб топиш имконини беради;
-
учраган ҳамма маълумотлар ва рақамларни кўчириб олмасдан, кўриб
чиқилаѐтган мавзуга бевосита тегишли энг муҳим маълумот ва рақамлардан
фойдаланиши;
-
маълумотларга асосланиб тузилган жадвал, график ва диаграммалар
ҳамда назарий жиҳатдан таҳлил этилаѐтган фикрларнинг амалиѐтда нақадар
аҳамиятга эга эканлигини кўрсатиб бериш.
Талаба барча адабиѐтларни батафсил ўрганиб, улар конспект қилгандан
кейин курс ишини ѐзишга киришиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: