Мактаб директори : С.Балтабаева
Ижрочи: ММИБДЎ З.Карабаева
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ЯНГИЙЎЛ ТУМАНИДАГИ 53-УМУМИЙ ЎРТА ТАъЛИМ МАКТАБИ ДИРЕКТОРИНИНГ БУЙРУҒИ
Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқувчилар ўртасида “Конституция эркинлигимиз кафолати” кўрик танловини ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун моҳиятини ўқувчилар онгига сингдириш ,уларнинг хуқуқий саводхонлиги ва маданиятини янада ошириш,улар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш,ўқувчилар эришаётган натижаларини тарғиб қилиш ,қўллаб-қувватлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда хуқуқий онг ва маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сонли фармони 10-11 бандлари,Халқ таълими вазирлигининг 2019 йилга мўлжалланган иш режасида белгиланган вазифалар ҳамда Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармасининг 2019 йил 18 октябрь кунидаги 169-сонли буйруғи ва ХТБнинг
-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
1. ХТБнинг -сонли буйруғи ижро учун қабул қилинсин.
2.Қуйидагилар:
Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқувчилари ўртасида “Конституция эркинлигимиз кафолати” кўрик танловини ташкил этиш ва уни ўтказиш Низоми 1-иловага, мактаб ишчи гуруҳи таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги инобатга олинсин.
3.Мактабнинг ММИБДЎ З.Карабаева ва ишчи гуруҳ аъзоларига:
-кўрик танловини мактаб босқичини мазкур буйруқнинг 1-иловасига мувофиқ тасдиқланган низом асосида ўтказилишини назорат қилиш;
-кўрик танловнинг туман босқичида ҳакамлар ҳайъати таркибига ёзувчилар.шоирлар.тажрибали устозларни жалб қилиш чораларини кўриш;
-кўрик танловнинг мактаб босқичини юқори савияда ташкил этиш вазифалари топширилсин.
4.Мактабнинг ЎТИБДЎ Р.Эргашев ва Барча синф раҳбарларига:
-кўрик-танловнинг мазмун моҳиятини мактаб педагог жамоаси ва ўқувчилар ўртасида кенг тарғиб қилиш;
-кўрик-танловнинг 1-2 босқичларини Низом асосида юқори савияда ташкил этиш;
-кўрик танловнинг 1-босқичини ташкил этишда мактабда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг Бошланғич ташкилотлари ташкилотчиларининг фаол иштирокини таъминлаш;
-Ҳакамлар ҳаъати таркибини тажрибали мутахассислардан шакллантириш ва уларнинг адолатли ва ҳолисона фаолият кўрсатишларини таъминлаш;
-кўрик-танловнинг 1-босқичи ғолибларини “Эрталабки сафланишлар”да эълон қилиш ва рағбатлантириш;
-мактаб босқичи якунлари бўйича ҳужжатларни талаб даражасида расмийлаштириш,натижаларини ўрнатилган тартибда туман ишчи гуруҳига тақдим этиш вазифалари юклатилсин.
-кўрик танловни туман босқичида иштирок этадиган ўқувчилар ва уларга бириктирилган масъулларнинг ҳавфсизлигини таъминланган ҳолда 1-сонли ўрта умумий таълим мактабига келиб-кетишларини таъминлаш вазифалари юклатилсин.
5.Туман ХТБ нинг маънавий –ахлоқий тарбия ва болаларни ижтиомий ҳимояси шўъба мудири Ш.Хидировга кўрик танловнинг туман босқичида иштирок этиб ,ғолиб бўлган ўқувчилар ва уларга бириктирилган масъулларнинг иштирокида ҳавфсизлигини таъминланган ҳолда Ўрта Чирчиқ туманидаги 52-сонли ўрта умумтаълим мактабига кели-кетишларини таъминлаш вазифалари юклатилсин,ҳамда тақдирлаш маросимини оммавий-ахборот воситаларида кенг ёритиш ва Бошқарманинг веб сайтига жойлаштириш чоралари кўрилсин.
6.Ушбу буйруқ ижро назоратини ўз зиммамда қолдираман.
Мактаб директори : С.Балтабаева
“Шуралисой “ М.Ф.Й.
Буйруқ № 107
8.11.2019й
Do'stlaringiz bilan baham: |