Тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Тадқиқот натижаларининг апробaцияси



Download 1,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/31
Sana22.06.2023
Hajmi1,47 Mb.
#952897
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   31
Bog'liq
автореф. Боратова 119. 18.08. печатли

Тадқиқот натижаларининг апробaцияси
. Мазкур тадқиқот натижалари 4 
та халқаро ва 7 та республика илмий-aмaлий aнжумaнидa муҳoкaмaдан 
ўтказилган. 
 


Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши. 
Диссертaция мавзуси 
бўйича жами 35 та илмий иш чоп этилган, шулардан 1 та дарслик, 1 та электрон 
ўқув қўлланма, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестaция комиссиясининг 
докторлик диссертaциялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия 
этилган илмий нашрларда 8 та мақола, жумладан, 6 таси республика, 2 таси 
хорижий журналларда нашр этилган.
Диссертaциянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертaция таркиби кириш, уч 
боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда иловалардан иборат. 
Диссертaциянинг асосий ҳажми 119 бетни ташкил этади. 
 
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ 
 
Кириш 
қисмида диссертация мавзусининг долзарблиги асосланган, 
тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари, объекти ва предмети тавсифланган, 
республика фан ва технологиялари ривожланишининг муҳим йўналишларига 
мослиги кўрсатилган, тадқиқотнинг илмий янгилиги, амалий натижалари баён 
қилинган, олинган натижаларнинг ишончлилиги, илмий ва амалий аҳамияти 
очиб берилган, тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши, тадқиқот 
натижаларининг эълон қилиниши, диссертaциянинг тузилиши ва ҳажмига оид 
маълумотлар келтирилган. 
Диссертациянинг “
Талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашда мустақил 
таълимдан фойдаланишнинг илмий-методик асослари” 
деб номланган 
биринчи бобида олий таълим муассасаларида талабаларни касбий фаолиятга 
тайёрлашда мустақил таълимдан фойдаланишнинг илмий-методик хусусиятлари, 
талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашга йўналтирилган мустақил таълимнинг 
таркибий тузилиши ва усуллари, мустақил таълимнинг мазмуни, шакллари, 
турлари, таълимга технологик ва информацион ёндашув асосида мустақил 
таълимни самарадорлигини ошириш ва унинг амалий таҳлили масалалари 
ёритиб берилган. 
Олий таълим муассасаларининг энг муҳим вазифаларидан бири – бу 
бўлажак мутахассисларнинг касбий тайёргарлигини шакллантиришдир. Касбий 
тайёргарлик жараёнида мутахассисликка оид билим, малака ва кўникмаларни 
ўзлаштириш жараёнида малака талаблари асосида белгиланган фанлар 
мазмунини ўзлаштириши билан талабаларда касбий фаолият таркиб топади.
Касбий фаолият – бу махсус тайёргарлик ва иш тажрибаси натижасида 
олинган махсус назарий билимлар ва амалий кўникмалар мажмуасига эга бўлган 
шахснинг асосий меҳнат фаолияти тури бўлиб, уни эгаллаш учун талаба 
мустақил таълимини замон талаби даражасида такомиллаштиришни талаб этади. 
Талабаларнинг касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнида мустақил таълимни фан 
мазмуни ва ўқув режага мувофиқ ташкил этиш ва амалга ошириш зарур.
Тадқиқот ишимизнинг асосий мазмунини белгилаб берадиган “Мустақил 
таълим”, “Мустақил иш” тушунчалари – Р.Х.Джураев (шахсий ҳаракатлари 
жараёни), Ж.Хасанбоев (ўқув шакли), П.Қ.Ҳусанбоева (фаолият), В.Окон 
(ўқитиш тури), А.П.Пшебельский, М.И.Заборщикова (педагогнинг мустақил 
ишлаш жараёни ), Т.А.Илюшова (мустақил ўқиш шакли), Г.А.Железнякова, 


11 
Журавлев В.И (ақлий ва жисмоний ҳаракатлар натижаси), каби олимлар 
томонидан турлича тавсифланган. Айни вақтда илмий ва ўқув адабиётларда 
«Мустақил таълим олиш», «Мустақил ўқиш», тушунчаларидан синонимлар 
сифатида фойдаланилмоқда
.
Ўтказилган илмий-тадқиқотлар ва адабиётлар таҳлили асосида бизнингча 
мустақил таълим ва мустақил ишга қуйидагича таъриф берилди:
Мустақил таълим – биолог-талабаларнинг мутахассис ёрдамида ёки 
ёрдамисиз бирор вазифа (масала, муаммо)ни мустақил ўрганиш асосида амалга 
ошириладиган, тизимлаштирилган, режалаштирилган, муайян методлар ва 
технологиялар қўлланиладиган фаолият тури, яъни, таълим шакли.
Мустақил иш – ўқитувчи раҳбарлигида таълим олувчини фаннинг мазмунини 
ўрганишга, унга мос равишда ишлаб чиқилган топшириқларни бажаришга, 
фандан олган билим, кўникма ва малакаларини янада кенгайтиришга ва 
такомиллаштиришга қаратилган фаолият тури ҳисобланади (маъруза, амалий, 
лаборатория ва амалий машғулотлар давомида турли усуллар ёрдамида 
бажариладиган фаолиятлардан (масалан, вақтинчалик микропрепарат тайёрлаш, 
конспект қилиш, расм чизиш, эссе ёзиш ва бошқалар) мустақил иш юзага 
келади). 
Талаба мустақил иши (ТМИ)
 – 
муайян фандан ўқув дастурида белгиланган 
билим, кўникма ва малаканинг маълум бир қисмини талаба томонидан фан 
ўқитувчиси маслаҳати ва тавсиялари асосида аудитория ва аудиториядан 
ташқарида ўзлаштирилишига йўналтирилган тизимли фаолиятдир.
Мустақил таълим, ўқув фаолиятини ташкилий шакли сифатида қуйидаги 
хусусиятларга эга: 1) мустақил таълим мақсадининг аниқ белгиланиши; 2) аниқ 
вазифаларнинг белгиланиши; 3) мустақил таълим натижаларини ифодалаш 
шаклларининг аниқлиги; 4) мустақил таълим турларини текшириш усулларининг 
аниқлиги; 5) ҳар бир талабанинг берилган топшириқни бажариши мажбурийлиги 
билан аҳамиятли ҳисобланади. 
Биолог-талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этишда мустақил 
бажариш учун тузиладиган топшириқларни қуйидаги жиҳатларига алоҳида 
эътибор қаратиш муҳим:
талабаларнинг ақлий, иродавий ва жисмоний кучларини талаб этувчи 
топшириқлар;
биологик объект ва ҳодисаларга оид тушунча, қонун, қонуният, 
назарияларни билиш ёки амалий вазифалар характеридаги топшириқлар;
турли биологик, экологик ҳодисаларга оид муаммоли вазиятларни ўзида 
мужассамлаштирувчи топшириқлар;
биологик билимлар ва амалий характердаги вазифалар ечимини топишда 
ижодий ёндашувни талаб этувчи мустақил таълим топшириқлари;
биолог-талабалар ўз фаолиятини режалаштириш, уни илмий ташкил этиш, 
бошқаларнинг ёрдамисиз вазифаларни бажариш, иш натижаларини мақсадга 
қиёслаб баҳолашини кўзда тутувчи ишлар;
биолог-талабаларнинг мустақил таълими жараёнида мунтазам равишда 
ишнинг бориши, натижаларни назорат қилиш, керакли ҳолларда ўзгартиришлар 


киритиш ва амалга оширишни такомиллаштириб боришни кўзда тутувчи 
топшириқлар; 
мустақил таълим топшириқларида қўйилган вазифаларни талабалар 
томонидан тўлақонли бажарилишига эришиш.
Талабалар фан ўқитувчилари раҳбарлигида меъёрланган ва меъёрламаган 
мустақил таълим учун ажратилган соатларда белгиланган режа асосида мавзулар 
бўйича фанлар кесимида мустақил таълимнинг турли ташкилий шаклларини 
бажаради. 
Мустақил таълимни ташкил этиш, самарадорлигини таъминлаш орқали 
талабаларнинг шахсий, мутахассис сифатида эса унинг касбий сифатлари 
ривожлантирилади ва мустақил фаолияти юзага келтирилади. Қуйида талабалар 
мустақил таълимини ташкил этиш технологиясининг босқичлари ҳақида 
тўхталиб ўтамиз (1-жадвал): 

Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish