Тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc



Download 9,22 Mb.
bet27/32
Sana26.06.2022
Hajmi9,22 Mb.
#705423
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Bog'liq
1. Диссиртация 2022

УЧИНЧИ БОБ БЎЙИЧА ХУЛОСАЛАР

Илмий-методик адабиётларни ўрганиш ва таҳлил қилишда юртимиз олимлари томонидан хотин-қизлар спортини ривожлантириш бўйича ўтказилган конференция ва семинарларда ёзилган 30 дан ортиқ мақола ва адабиётлар ўрганилиб таҳлил қилинди. Ўрганилаётган масала юзасидан ҳар хил тарихий ва замонавий адабиётлардан маълумотлар (босма ва қўл ёзма) ўрганилиб, якуний хулосалар чиқарилди. Илмий-методик адабиётларда муаммонинг ҳолати аниқланди, назарий асосларнинг амалиётга татбиқ этилиши белгиланди, хотин-қизлар спортини оммалаштиришда ва ривожлантиришда машҳур олимлар ҳамда амалиётчи мутахассисларнинг намунали тажрибалари умумлаштирилди. Бунда миллий анъаналар йўналишидаги маънавий ва маърифий маданиятга тааллуқли ҳар хил адабиётлар, махсус қарорлар ва оммавий саломатликни мустаҳкамлашга қаратилган жисмоний тарбия ва спорт тадбирлари, хотин-қизлар учун махсус қабул қилинган Давлат дастурлари ва чора-тадбирларга тегишли қўлланмалардан кенгроқ фойдаланилди.


Жамиятимиздаги жадал ривожланиш ва тараққиёт, халқимиз ҳаётидаги тинчлик ва тўкинлик, қалбидаги меҳнатсеварлик ва шижоат мустақил давлатимизнинг тобора юксалиб бораётганидан далолатдир. Шу жумладан, спорт соҳасидаги олиб борилаётган тўғри, тизимли сиёсат бугунги кун талабларига тўла жавоб бера олади.
Ҳар бир халқнинг ўзига хос урф-одатлари, удумлари ва анъаналари бор. Бизда, айниқса, қурилажак оила ва улар ўртасида соғлом авлодларнинг дунёга келиши, оиланинг барқарор ва мустаҳкам бўлиши, уларнинг жамият ва қариндош- уруғлар орасидаги қарор топган тарбиявий муносабатларига жиддий эътибор билан ёндашиб келинади. Шунингдек, миллий қадриятлар, шарқона урф-одатлар соғлом турмуш тарзи ҳамиша эъзозланади. Соғлом турмуш тарзи дастлаб оилада шаклланади, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйишда жисмоний-эстетик тарбиянинг ўрни алоҳида аҳамиятга эга. Шу жумладан, соғлом авлодни тарбиялаш мақсадида спорт соҳасига катта эътибор берилмоқда. Бу борада спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар самараси сифатида биз шуни аниқ кўришимиз мумкинки, юртимиз келажаги бўлган ёшларнинг онгидаги маънавий бўшлиқни ёт ғоялардан ҳимоялашда самарали натижаларга эришилмоқда.
Ҳозирги кунда мураббий, юртимизнинг жисмоний тарбия ва спорт бўйича қонунларини хотин-қизлар ҳаётига татбиқ этиши, ўзининг ғоявий - сиёсий билимларини ошириб бориши, ўз спорт тури бўйича изланишлар олиб бориши, қизларда ахлоқий, маънавий сифатларни шакллантириш, онгли, билимли, руҳан тетик ёшларни тарбиялаши, қизларнинг ўзлари севган спорт турлари билан шуғулланишига иштиёқини ошириши лозим
Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари билан шуғулланиш ҳар бир кишининг кундалик ҳаётида доимий ва шахсий мақсадлардан бири бўлиши билан бирга, ўзининг соғлом бўлиб ривожланиб бориши, Ватанни севиш ёш авлод учун шарафли ишлардан бирига айланиши зарур.

УМУМИЙ ХУЛОСАЛАР ВА ТАВСИЯЛАР


Қорақалпоғистонда хотин-қизлар спортини ривожланиши масалаларини ўрганиш, уларнинг жисмоний-эстетик маданиятини такомиллаштирш муаммоларига доир тадқиқот ишининг натижаларига асосланиб қуйдаги хулосаларга келинди:



  1. Республикамизда бугунги кунда хотин-қизлар спортини ривожлантириш масалалари давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Давлат бошқаруви тизимида ҳам хотин-қизлар иштирокини таъминлаш масалаларига кенг ўрин ажратилмоқда.

  2. Хотин-қизларни жисмоний-эстетитк ривожлантириш ва уларнинг спорт билан доимий равишда шуғулланишлари учун зaрур шaрт-шaрoит ярaтиб бeриш, ёш турмушга бериш одатларига барҳам бериш лозим.

Чунки, келажак авлоднинг ҳам жисмонан, ҳам маънан соғлом бўлиб етишишида онанинг роли каттадир.

  1. Оилада қизларни оммавий спортга жалб қилиш, уларнинг доимо спорт билан шуғулланишларини таъминлаш мақсадида ота-оналар ўртасида кенг кўламдаги тушунтириш, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш лозим.

  2. Таълим тизимининг барча босқичларида, яъни мактабгача таълим ташкилотларидан бошлаб унинг юқори босқичларида спортнинг бир неча турлари бўйича тўгаракларни йўлга қуйиш, ташкил этилган тўгаракларга малакали мутахассисларни жалб қилиш энг муҳим вазифа қилиб қўйилиши шарт.

  3. Мунтазам равишда Маданият, илм-фан ва спорт соҳасидаги беллашувларда яхши натижаларни қўлга киритиб келаётган хотин-қизларимиз билан давра суҳбатлари, учрашувлар, маҳорат (мастер класс) дарсларини ташкил этишни одат тусига киритишимиз зарурдир.

  4. Жойларда, айниқса, чекка туман ва қишлоқларда спортни янада оммалаштиришда давлат органлари ва жамоат ташкилотлари, кенг жамоатчиликнинг масъулиятини ошириш ҳамда уларнинг узвий ҳамкорлигини йўлга қўйишни даврнинг ўзи талаб қилмоқда.

  5. Спортнинг инсон саломатлигига фойдаси, айниқса хотин-қизларнинг қадди-қомади тўғри бўлишида, эстетик завқ олишида, улар ўртасида дўстлик, аҳиллик каби фазилатларнинг қарор топиши ва тарбияланиши, спортнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида уларга батафсил маълумот беришга қаратилган кичик ҳажмдаги қўлланмалар ва буклетларни чоп этиш ва тарқатиш орқали хотин-қизларнинг оммавий спорт тадбирларига қизиқишларини янада ошириш лозим.

  6. Спортни ёш авлодда соғлом турмуш тарзи шаклланишининг муҳим омили сифатида кенг тарғиб қилишни амалга ошириш, қизларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишига имкон берадиган, амалга оширилган муҳим тадбирларни оммалаштиришга қаратилган материалларни тизимли равишда “Қизларжон” журналида ва оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда ёритиб бориш мақсадга мувофиқдир.

  7. Халқаро спорт мусобақаларида мамлакатимиз шаънини юксакларга кўтараётган спортчи қизларимизнинг юксак муваффақиятлари ҳақида видеоматериаллар, слайдлар, реклама роликлари тайёрлаш лозим. Бу эса, ўз навбатида, ёш авлоднинг соғлом ўсиши, маънавий ва жисмоний-эстетик жиҳатдан баркамол бўлиши, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғусининг шаклланиши, ўз Ватани олдидаги бурчини ҳис этиши ва Ватанпарварлик туйғусининг қарор топиши ва шаклланиши учун, ёшларнинг соғлом турмуш тарзига амал қилишга замин яратади.


Download 9,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish