Тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


-§. Қорақалпоғистонда хотин-қизлар спортини ривожлантириш орқали уларни жисмоний-эстетик маданиятини такомиллаштиришда тажриба-синов ишлари натижаларининг таҳлили



Download 9,22 Mb.
bet26/32
Sana26.06.2022
Hajmi9,22 Mb.
#705423
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   32
Bog'liq
1. Диссиртация 2022

3.2-§. Қорақалпоғистонда хотин-қизлар спортини ривожлантириш орқали уларни жисмоний-эстетик маданиятини такомиллаштиришда тажриба-синов ишлари натижаларининг таҳлили

Дaвлaтимизда aмaлгa oширилгaн кeнг кўлaмли ислoҳoтлaр миллий дaвлaтчилик ҳaмдa сувeрeнитeтни мустaҳкaмлaш, инсoн ҳуқуқ ҳамда эркинликлaрини, хaвфсизлик вa ҳуқуқ-тaрғибoтни, жaмиятдa қoнун устувoрлигини, миллaтлaрaрo тoтувлик вa диний бaғрикeнглик муҳитини тaъминлaш учун муҳим пoйдeвoр бўлди, хaлқимизнинг мунoсиб ҳaёт кeчириши, жaҳoн стaндaртлaри дaрaжaсидa тaълим oлиши вa кaсб эгaллaши, фуқaрoлaримизнинг бунёдкoрлик сaлoҳиятини рўёбгa чиқaриш учун зaрур шaрт-шaрoитлaр ярaтди.


Ҳар бир халқнинг ўзига хос урф-одатлари, удумлари ва анъаналари бор. Бизда, айниқса, қурилажак оила ва улар ўртасида соғлом авлодларнинг дунёга келиши, оиланинг барқарор ва мустаҳкам бўлиши, уларнинг жамият ва қариндош- уруғлар орасидаги қарор топган тарбиявий муносабатларига жиддий эътибор билан ёндашиб келинади. Шунингдек, миллий қадриятлар, шарқона урф-одатлар соғлом турмуш тарзи ҳамиша эъзозланади. Соғлом турмуш тарзи дастлаб оилада шаклланади, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйишда жисмоний-эстетик тарбиянинг ўрни алоҳида аҳамиятга эга. Шу жумладан, соғлом авлодни тарбиялаш мақсадида спорт соҳасига катта эътибор берилмоқда. Бу борада спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар самараси сифатида биз шуни аниқ кўришимиз мумкинки, юртимиз келажаги бўлган ёшларнинг онгидаги маънавий бўшлиқни ёт ғоялардан ҳимоялашда самарали натижаларга эришилмоқда.
Юртбошимиз ташаббуси билан спортни янада ривожлантиришда таълим тизимининг босқичлари билан бевосита ва билвосита боғлиқликда олиб борилаётган сиёсат юртимиз келажаги бўлмиш хотин-қизлар саломатлиги бўйича алоҳида назоратни кучайтириш йўлида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларни спорт тўгаракларига жалб қилиш мақсадида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиши чора-тадбирлари жорий қилиниб, бугунги кунда Ўзбекистонда жорий қилинган спорт турларидан ўтказилиб борилаётган уч босқичли спорт байрами ёшларни шижоатли, ватанпарварлик руҳида тарбияланмоқда. Мисол қилиб, умумий ўрта таълим мактаби ёшлари орасида “Умид ниҳоллари”, ўрта махсус касб-ҳунар коллежлар талаба ёшлари орасида “Баркамол авлод” ҳамда олий таълим йўналишида таҳсил олаётган талаба ёшлар орасида “Универсиада” беллашувларини алоҳида таъкидлаш лозим. Бу босқичдан саралаб олинган ёшлар бутун жаҳон универсиадаларида ва ёзги Олимпиада ўйинларида шоҳсупанинг юқорисидан жой эгаллаб, совриндор бўлиб юртимиз байроғини юқори чўққиларда ҳилпиратмоқда. Бу ҳам юртимизда жорий қилинган уч босқичли спорт турлари анъанавий байрами натижасидир. Бугунги кунда жисмоний тарбия ва спортга қаратилаётган эътибор, барпо этилаётган жаҳон андозалари талабига мос келадиган спорт саройлари, футбол майдонлари ва замонавий ускуналар бунинг яққол исботидир. Замонавий спортда табиий матоларга эҳтиёж қолмади. Дунёнинг барча мамлакатлари спортдаги натижаларини яхшилаш учун ҳар йили янада мукаммаллашган сунъий матолардан спорт кийимлари яратиляпти. Масалан, «Speedo LZR Racer» фирмасининг сув қаршилигини 24 % га камайтирадиган кийимларида сузиш спорти турида 182 та жаҳон рекордини янгилаган. Ҳозирги давр спортида янги технологиялар бу фақатгина телевидение ёки спорт мусобақаларини намойиш қилишгина эмас, балки ўсиб кeлaётгaн aвлoднинг жисмoний-эстетик тарбиясиси вa спoртдa иннoвaциoн тeхнoлoгиялaрни хaлқaрo иштирoкчилaр ҳaмкoрлигидa Рeспубликa илмий-aмaлий aнжумaни матeриаллари, балки спортчилар ва мураббийлар учун спорт машғулотларини самарали бошқариш ва машқлар техникасини яхши ўзлаштириш учун яратилган компьютер программалари фаол ривожланиб бормоқда. Масалан футбол спорт турида мураббийлар учун шундай компьютер тизими мавжудки, бу тизим ўйин жараёнида ўз жамоаси ўйинчилари ва рақиб жамоаси ўйинчиларининг техник-тактик ҳаракатларини ҳисоблаб чиқишга ва ўйинни бошқариб боришга ёрдам беради.
Булардан ташқари замонавий спортда машғулот ва мусобақа жараёнида спортчининг жисмоний ҳолатини аниқлаб турувчи технологиялар кенг қўлланилмоқда. Мисол учун, енгил атлетикачилар учун соатга ёки оёқ кийимига ўрнатилган кардиограф ва акселерометрлар, теннисчилар учун теннис ракеткасига ўрнатилган зарба кўчини ва йўналишни кўрсатадиган қурилмалар, ҳозирда барча спорт турларида қўлланаётган пульсометрлар буларга мисол бўла олади. Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ҳозирги даврда спортчиларнинг тайёргарлик жараёнлари ривожланиб ва мукаммаллашиб боряпти. Янги технологияларнинг кириб келиши спортда жуда катта ўзгаришларга олиб келди. Ҳозирги давр спорти қадимги Грециядаги спорт туридан жуда катта фарқ қилади. Спортчиларнинг кўрсатадиган натижалари фақат жисмоний тайёргарликка боғлиқ бўлмай қолди. Охирги юз йилликда қилинган ихтиролар спорт соҳасида янги замонавий чизгиларни қолдирди. Ҳозирда бундай қурилмаларга шунчалик даражада ўрганиб қолганмизки, миллиметр ва миллисонияларни ҳисоблайдиган қурилмаларнинг спортда ишлатилишига оддий ҳолат деб қараймиз. Бу фақатгина оммавий ахборот воситалари ёки спорт мусобақаларини намойиш қилишгина эмас, балки спортчилар ва мураббийлар учун спорт машғулотларини самарали бошқариш ва машқлар техникасини яхши ўзлаштириш учун яратилган компьютер дастурлари фаол ривожланиб боряпти.
Замонавий педагогик технологияларни, айниқса, янги ахборот технологияларини, интернет манбаларини қўллаш юксак натижаларга эришишга ва бошқа кўпгина муаммоларни бартараф қилишга имкон беради.
Бу масалалар қуйидагилардан иборат:
1. Замонавий ахборот технологияларни қўллаш натижасида тарбиявий таълим жараёнларининг барча соҳаларини жадаллаштириш.
- таълим жараёнининг самарадорлиги ва сифатини ошириш.
- керакли ахборот қидирувининг ҳажмини кўпайтириш ва оптималлаштириш.
2. Таълим олувчининг шахсини ривожлантириш, ахборот жамияти шароитида уни яхши ҳаётга тайёрлаш.
- коммуникатив қобилиятини ривожлантириш, қайта ишлаш, хислатлари ва ахборот маданиятини шакллантириш.
- Илмий тадқиқот фаолиятини амалга ошириш қобилиятларини шакллантириш.
3. Жамиятнинг ижтимоий буюртмасини бажариш устида иш олиб бориш.
Малакали кадрларни (шахсларни ) тайёрлаш.
Хотин-қизларнинг жисмоний-эстетик маданиятини такомиллаштириш соҳасида касбга йўналтирилган ишларни амалга ошириш, ахборот технологияларини жисмоний-эстетик маданиятини такомиллаштириш ва спорт машғулотларида қўллашдан барча манфаатдордир: ёшлар, ота-оналар, ўқитувчилар, тренерлар. Чунки бу технологиялар энг илғор йўналишларни ҳаётга олиб киради. Улар ўз соғлигини мустаҳкамлашга қизиққан ҳар бир таълим олувчининг жисмоний соғломлаштириш фаолияти самарадорлигини оширишга имкон беради. Бу яна бир масалага ойдинлик киритади. Яъни хотин-қизларда соғлом ҳаёт кечиришни шакллантиришга бўлган қизиқишни уйғотишдир.
Ахборот технологияларини хотин-қизларнинг жисмоний-эстетик маданиятини такомиллаштириш ва спортда қўллаш зарурияти, компьютер ёрдамида машғулотлар сифатини ошириш, машғулот жараёнини юқори савияларда ташкил этиш, ўқув материалининг яна ҳам тўлиқроқ ўзлаштирилишини таъминлайди. Ахборот технологиялари ёрдамида ахборотларни излаш ва сақлаш, режалаштириш, жисмоний тарбия машғулотларини кузатиш ва бошқариш, шуғулланувчи хотин-қизларнинг жисмоний тайёргарлиги ва соғломлиги даражасини аниқлаш каби муаммоларни ечиш мумкин.
Хотин-қизларнинг жисмоний-эстетик маданиятини такомиллаштириш ва спорт машғулотларида ахборот технологияларни қўллаш нимадан бошланганлигини аниқласақ, аввалам бор ахборот технологиялари жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кишиларнинг иштирокисиз ишлатила бошланган, яъни бу асосан матнли ҳужжатлар - аризалар, мусобақа календарлари, ҳисоботлари, фахрий ёрлиқларни чоп этишдир. Булар билан бир қаторда спорт мусобақаларида жамоаларининг қатнашганлиги ва натижалари ҳақида маълумотлар базаси яратилади.
Янада шу соҳага оид бўлган таълимда ахборот технологияларини қўлланишдан мақсад бу таълимда янги билимларни қабул қилиш, уларни бошқариш ва ўз устида ишлашни таъминлашдир. Компьютер технология-лардан фойдаланиш дарс ва машғулот жараёнининг қизиқарли бўлишида, янги педагогик технологиялар асосида ташкил этиш динамикасини ошириш имконини беради.
Таълим соҳасида жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига кам соат ажратилганлигига қарамай у жуда катта ҳажмга эга бўлган назарий билимларни ўз ичига олади. Шунинг учун Ахборот технологияларидан фойдаланиш, яъни электрон тақдимотлар яратиш бу муаммоларни бартараф этади. Кўпгина кўрсатиладиган техник ҳаракатлар, тарихий ҳужжатлар ва ҳар хил йўналишдаги назарий саволларга ойдинлик киритиш, умуман, кўпгина назарий, кўрсатиб бўлмайдиган саволларга жавоб бериш учун кўргазма ва тақдимотлар ишлатиш зарур бўлади.
Ахборот технологияларни ишлатишнинг яна бир шакли, бу тест дастурларини қўллашдир.
Компьютер тестлари чекланмаган ҳажмдаги савол ва бўлимларни ўз ичига олиши мумкин ва бу исталган йўналишдаги, киши имкониятидан келиб чиққан ҳолда, аниқ бир қатнашчилар гуруҳига мос келган ҳолда тест жараёнини бошқариш ва баҳолаш имконини беради.
Тест имтиҳонлари таълим жараёнининг исталган босқичида ўқувчининг назарий билимларини баҳолашда ишлатилиши мумкин. Кўргазма ва тақдимотлар яратишда ўқувчининг ўзи ҳам қатнашиши ва уни холисона баҳолаш, албатта, ушбу яратилган кўргазма ва тақдимотнинг ижодийлигини, кўркамлигини, унга сарфланган вақтни ва қўллаган усулларини, тақдимот дизайни ва мултимедиялилигини ҳисобга олган ҳолда мақсадга мувофиқ бўлар эди. Ахборот технологиялари ёрдамида берилган билимларнинг оддий усул билан берилганлиги, унинг назарий маълумотларга қараганда киши хотирасида кўпроқ ва сифатлироқ сақланиб қолинишини таъминлайди.
Ахборот технологияларини қўллашнинг ижобий томонларидан яна бири шундан иборатки, кишилар кўпгина оммавий (волейбол, футбол, баскетбол, гандбол, бадминтон, теннис ва ҳ.к.) спорт турларининг асоси, яъни пойдевори ҳисобланган бошланғич ҳаракатларни билиши зарур, лекин шуғулланувчи малакали ва жисмоний соғлом бўлмаслиги мумкин, бунда ахборот технологияларидан фойдаланиш ўз самарасини бериши аниқ. Шуғулланувчиларни баҳолашдаги муаммоларни ҳам машқларни бажаришдаги йўл қўйилган хатоларни кўрсатиб тушунтириш усули билан бартараф қилиш мумкин.
Ахборот технологияларни жуда катта муваффақиятлар билан дарсдан ташқари машғулотларда кўргазма, тақдимот, видеороликлар, слайдлар яратишда ишлатиш мумкин ва бу ишлар Республикамизда спортни янада оммалаштиришга ва ривожлантиришга ёрдам беради.
Шундай қилиб замонавий жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини ташкил этишда ва самарадорлигини оширишда нафақат жисмонан, балки ақлий иш ҳам олиб бориш, шу билан бирга қизларда интеллектуал ижодий ва жисмоний-эстетик маданиятни такомиллаштириш, дунёқарашини кенгайтиришга ҳам имкон яратади.
Жисмоний-эстетик тарбия ва спорт машғулотларида ўсиб келаётган ёш авлод тарбиясида узлуксиз таълим тизимида педагогнинг бевосита жисмоний тарбия ўқитувчиси касбига боғлиқ бўлган билим ва илмий дунёқараши хусусиятларининг изчиллиги, тизимлилиги ва узлуксизлиги муҳим аҳамият касб этади. Бунда, албатта, мутахассисларнинг илмий-ижодий фаоллик даражаси уйғун бўлиши зарурияти ҳамда улар изчил бир-бирини тўлдириб, ривожланиб бориш қонунига эга эканлиги муҳим аҳамият касб этади. Узлуксиз таълим тизимида таълим-тарбия берувчи шахс фақат «субъект» вазифасини бажарадиган бўлса, сифат мувозанати таъминланмаслиги илмий исботини топган албатта. Ўқитувчи - билим олувчи муносабатида «субъект-субъект» мувозанати вужудга келиши учун ўқитувчи айни пайтда «объект» вазифасини ҳам бажариши лозим.
Баркамол шахсни шакллантириш жараёнида бундай мураккаб педагогик муаммонинг ечими сифатида болада боғча ёшидан илмий тадқиқотчилик фаолиятининг элементларини шакллантириш, келажакда ёшларда бунёдкор ғояларнинг шаклланишига замин яратилади.
Юқорида қайд этилганидек, ҳaр тaрaфлaмa eтук мутaхaссислaрни тaйёрлaш дaвлaт сиёсaтининг устувoр йўнaлишлaридaн бири сaнaлиб, узлуксиз тaълим тизимидa тaълим жaрaёнини сaмaрaли тaшкил этиш бугунги куннинг устувoр вазифасидир.
Хусусaн, қизларнинг ёшлигидaн иқтидори, истеъдодини, кўра билмаслик, уларга ишонч кўзи билан қарамаслик, уларнинг илмий-ижодий меҳнатлари маҳсулига бефарқлик, имкониятларини, интеллектини баҳолай олмаслик каби ҳолатлар шундай камчиликлар жумласидандир.
Булар қaтoригa узлуксиз тaълим тизими бўғинидa фaoлият юритaётгaн айрим мутахассисларнинг ўзларида илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш ва олиб бориш учун етарли кўникма ҳамда малака мавжуд эмаслигини, ёшларни тадқиқот ишларига қизиқтира олмасликлари, илмий дунёқарашини шакллантириш ва сингдиришга ожизлиги каби камчиликларни ҳам киритиш мумкин.
Қизларнинг билим даражасининг пастлиги ҳақиқатан ҳам илмий тадқиқот ишларини самарали ташкил этишга жиддий таъсир кўрсатувчи омил ҳисобланади. Чунки етарли билим даражасига эга бўлмаган бола қандай муаммо устида иш олиб борилаётганлигини англаб етиши мушкул бўлади, бунга эришиш талабини шарт қилиб қўйиш тарбия нуқтаи назардан мақсадга мувофиқ бўлади.
Қизларга билим беришда дарс мақсадининг нотўғри белгиланиши, ўқитувчининг дарсларга жиддий ёндашмаганлигидан далолат беради. Чунки фанларни ўзлаштираётган ҳар бир ўқувчининг илмий дунё қарашларининг шаклланиши дарс самарадорлигига боғлиқдир.
Мактаб ўқувчилари жисмоний тарбиясининг амалда ҳал қилиниши махсус ташкил қилинган жисмоний тарбия машғулотларида амалга оширилади. Машғулот даврида ва фақат машғулот орқали жисмоний тарбиянинг воситалари, умумий ва методик принциплари ҳаётга татбиқ қилинади. Мактаб учун кўп миқдорда турли хил машғулотлар шакли характерлидир.
Айрим услубшунослар жисмоний тарбия машғулотлари шаклининг кўплигини машқларни бажаришда фақат вақтни чўзиш ва шу билан мактаб ўқувчиларининг ҳаракатга бўлган талабини қондириш учунгина зарур деб қарайдилар. Шу билан бир қаторда мактабда, мактабдан ташқари ва оилада ўтказиладиган машғулотларнинг шакли, хусусиятлари ва уларни ўтказиш шароити шуни кўрсатадики, бу машғулотларнинг биронтаси олиб ташланса, педагогик жараён узлуксизлигининг бузилишига ҳамда жисмоний тарбия вазифалари бажарилиши сифатининг сусайишига олиб келади. Бинобарин, соғломлаштириш учун - “соғломлаштириш кунлари” да, тарғибот учун эса - спортга бағишланган кечаларда яхши шароит яратилиши мумкин. Бу жиҳат жисмоний тарбия дарслари сонидан қатъий назар мактаб ўқувчилари жисмоний тарбиясининг барча шаклларини ҳар томонлама ривожлантириш ва улардан самарали фойдаланиш зарур эканлигини кўрсатади.
Жисмоний тарбия назарияси ва амалиётида жисмоний тарбия бўйича мактаб ўқувчилари машғулотлари барча шаклларини 2 гуруҳга ажратиш қабул қилинган. Бири асосан дарс вақтида ўқиш ва ўқитиш жараёнини ўзида мужассамлаштирса, иккинчиси, дарсдан ташқари вақтда тарбияловчи таъсир кўрсатиш комплекси ҳисобланади.
Жумладан, умумтаълим мактаби ўқувчилари, профессионал ва олий таълим муассасалари ўқувчи ҳамда талабалари ўртасида жисмоний тарбияни оммалаштириш, улар орасида иқтидорлиларини аниқлаш мақсадида «Умумтаълим мактаб спорти» фестивали, «Жисмоний тайёргарлиги ривожланган муассаса» кўрик-танловини босқичма-босқич ўтказиш ва барча давлат органлари ва ташкилотларида соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида меҳнат жамоаларида фаолият юритаётган ходимга «Спорт тарғиботчиси» қўшимча вазифасини юклаш ва иш вақтидан сўнг танланган кунларда (ҳафтада камида бир марта) раҳбар ва барча ходимларнинг жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари (югуриш, стритбол, футбол, бадминтон, волейбол, баскетбол, стол тенниси, сузиш турлари билан шуғулланиши назарда тутилган.
Қизларни жисмоний-эстетик тарбия тизими ва таълим-тарбия имкониятлари ўрнини ҳисобга олган ҳолда жисмоний тарбия бўйича дарсдан ташқари ишлар вазифалари қуйидагилардан иборат:
- мунтазам жисмоний машқ машғулотлари билан имкон қадар кўп сонли ўқизларни жалб қилиш;
- мустақил равишда, соғлом бўлиш мақсадида кундалик фаолият-ларида жисмоний тарбия воситаларидан фойдаланиш, ақлий толиқишнинг олдини олиш, ўзини жисмоний-эстетик томондан такомиллаштириш ва бўш вақтларини фойдали ўтказиш малакаларини шакллантириш;
- “жисмоний-эстетик тарбия” предмети бўйича ўқув материалини сифатли ўзлаштириш имкониятларини анча кенгайтириш;
- “Алпомиш” ва “Барчиной” тестлари меъёрлари ва талабларини бажаришга тайёргарликни таъминлаш;
- спорт мутахассислигини танлаш ва ўз ёшига мувофиқ спорт классификацияси меъёрлари талабларини бажаришга эришиш;
- мактаб жамоаси сафида мактабдан ташқари мусобақаларда қатнашиш учун энг яхши спортчиларни аниқлаш.
Жисмоний тарбия жараёни машғулотларни кетма-кет ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Ҳар бир машғулот бу жараённинг нисбий мустақил бўғини ҳисобланиб, у шунга ўхшаш олдинги ва ундан кейинги машғулотлар билан узвий боғлиқдир. Ҳар қайси машғулот шуғулланувчиларнинг жисмоний ривожланиши, таълим олиши ва тарбиясига кўзланган мақсадларга муносиб маълум даражада ўз ҳиссасини қўшиши керак.
Бу вазифа, фақат машғулотлар маълум бир тизим бўйича ўтказилгандагина амалга оширилиши мумкин. Бироқ, машғулотлар батамом расмийлаштирилган, ўзгармас тарзда ташкил қилиниши мумкин эмас. Шуғулланувчиларнинг ёши, жинси, жисмоний ҳолати ва тайёргарлиги, уларнинг асосий фаолияти мазмуни, шахсий қизиқишлари, қобилиятлари ва иштиёқлари ҳамда бошқа кўп омилларга боғлиқ ҳолда, албатта, хусусий вазифалар, шу билан бир қаторда воситалар ва ўқув-тарбиявий ишларнинг методлари ҳам ўзгаради. Машғулотларни ташкил қилиш турли шаклларга эга бўлади. Жисмоний тарбия дарси асосий шакл ҳисобланади.
Жисмоний тарбия дарси шу билан тавсифланадики, улар мутахассис-педагог раҳбарлиги остида уюшган, нисбатан бир хил шуғулланувчилар билан, қатъий белгиланган (одатда ҳафталик) дарс жадвали чегарасида, мўлжалланган расмий ўқув дастурлари асосида ўтказилади. Дарслар умумий жисмоний тарбияда асосий шакл бўлганидек, худди шундай спорт тайёргарлигида ва амалий жисмоний тайёргарликда ҳам асосий шакл ҳисобланади.
Машғулотларнинг дарсдан ташқари шакллари шу билан таърифланадики, улар дарсларга хос бўлган белгиларга эга бўлмасада, дарсларга мансуб бўлган белгилардан тўлиқ ҳоли эмас.
Дарсдан ташқари машғулотлар ҳар замонда бир, ҳатто бир марта ёки мунтазам ўтказилиши мумкин. Машғулотларнинг дарсдан ташқари шакллари дарсларга нисбатан қўшимча ҳисобланиб, улар жисмоний тарбияда ёрдамчи ролни ўйнайди, лекин кўпинча мустақил аҳамиятга эга бўлиб, маълум бир аҳоли контингенти жисмоний тарбиясини тўлиқ таъминлаши мумкин.
Машғулотларнинг дарс ва дарсдан ташқари шаклларининг тузилиши кўп жиҳатдан умумий хислатларга эга эканлигини назарда тутмоқ зарур, чунки уларда қўлланиладиган асосий методлар, фойдаланиладиган воситалар, якуний мақсад ва кўпгина вазифалар умумий ҳисобланади. Шунинг учун ҳам жисмоний тарбия дарсларининг тузилишини яхши билиш машғулотларнинг дарсдан ташқари шаклларини ҳам дарсларга нисбатан самарали ўтказишга имкон яратади.
Давлат дастури тўғрисидаги Қарорга мувофиқ соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва мустаҳкам оилаларни шакллантириш бўйича қизларда руҳий ҳамда жисмoний бaрқaрoрлик, чаққонлик, чидaмлилик кaби сифaтлaрни вужудгa кeлтириш улaрнинг чинaкaм сoғлoм йигит-қизлaр бўлишигa эришиш, вaзифaлaрни тўғри ҳaл этиш учун қуйидaгилaрни мaқсaд қилиб қўйдик.
1. Спорт фаолиятининг хотин-қизлар соғлигига таъсирини ўрганиш.
2. Хотин-қизларни соғлом тарбиялашда мураббий амалий фаолиятининг аҳамияти.
Қизларда чидамлиликни ўстириш мақсадида машқларни юқори маҳорат билан бажариш, қисқа вақт ичида аниқ натижаларга эришиш қийин шароитларда машқларни юқори техник ва тактик ҳаракат билан бажариш ва юқори кўрсатгичларга эришиш, (оёқларни алмаштириб, қарама-қарши томондан югуриб келиб сакраш, баландликка сакраш, вазиятни қийинлаштириб сакраш машқларини такрорлаш).
Спорт баркамол авлодни маънавий ва жисмоний етукликка чорлайди, сусткаш, уялчанг қизларнинг ўзига бўлган ишончни ошириш учун бадиий гимнастика ва теннис тўгарагига боришни, эркатой, жиззаки қизларни дарров шиддатли машғулотлар билан шуғуллантирмасдан, спортнинг шахмат ва бадминтон каби “секинроқ” турларига жалб қилишни, қайсар, қувноқ болаларни қиличбозлик, дзюдо, каратэ, кикбоксинг тўгаракларига олиб боришни тавсия этишади. Буни қарангки, якка кураш турлари орасида ҳам жисмоний, ҳам эстетик ҳолатини яхшиловчи спорт турлари ҳар қандай табиатли қизларнинг севимли машғулотига айланиши мумкин. Бундан ташқари, у тўғри сўзлик, чидамлилик, камтарлик, матонат сингари сифатларни ҳам тарбиялашга қодир.
Жуда кўп спорт тўгаракларига ҳар томонлама соғлом бўлган қизларни 6 ёшдан бошлаб қабул қилинади. Чунки шу ёшга келиб, улар машғулот жараёнларига жисмонан тўлиқ тайёр бўлади. Аввало, шуни англаш керакки, ҳар қандай спорт қизларнинг характерини тоблайди. Масалан “Таэквондо” жанг санъати қизларни катталарга эҳтиром, кўзлаган мақсадига эришишга, ўз-ўзини бошқара олишга, ўзини ва атрофидагиларни ҳурмат қилишга ўргатади. Тўғри сўзлик, сабот, камтарлик, иродалилик, каби фазилатларни мустаҳкамлайди. Жисмоний ва маънавий етук шахсларни шакллантиради. Таэквондо машғулотларида қизлар мураккаб ҳаракатларни ўрганишади. Бу уларнинг эътиборини бир ерга жамлашга, ҳаракатларини бошқаришга одатлантиради. Уларни тарбияли бўлишга чорлайди.
Қиз болалар фақат соғлом бўлиш мақсадида спорт билан шуғулланган тақдирда ҳам машғулот жараёнида олинган гашт кетказилган вақтини тўлиқ оқлайди. “Соғломлаштирувчи спорт машғулотлари” аёллар ва ёш қизлар учун бирдек фойдалидир. Гимнастика, рақс, якка кураш кабиларнинг баъзи усулларини ўзида жамлаган бу спорт саломатликни яхшилаш билан бирга, Ўсиб кeлaётгaн ёш aвлoднинг жисмoний-эстетик тaрбияси вa спoртдaги иннoвaциoн тeхнoлoгиялaр куч-қуввaт бaғишлaйди, эпчиллик, чaққoнлик, бaрдoшлиликни oширaди. Тана ва ҳаракатлар гўзалликни ҳис қила бошлайди. У соғломлаштириш тизими сифатида юксак қадрланади.
Ҳозирги кунда ёш қизлар орасида иқтидорлилари жуда кўп. Спортга бўлган қизиқиш катта.
Ота-оналар қизлари қандайдур спорт билан шуғулланса, ёмон иллатлардан нари юришига амин бўлишади. Ўз устида ишлайдиган, ҳаракатчан қизлар дарров кўзга ялт этиб ташланади. Машғулотлардан кейин ҳам қолиб, саволлар беради. Иложи борича, кўпроқ машғулотлар олиб боришга ҳаракат қилади.
Иқтидорли, изланувчанлигига қараб саралаб олинган қиз болалар секин-аста Халқаро ва Республикамиз миқёсидаги мусобақаларга тайёрлаб борилади. Жумладан, кун тартибига амал қилиш, дам олиш, сифатли овқатланишга эътибор қаратилади.
Хотин-қизлар руҳий жиҳатдан тетик бўлиши учун мураббий улар билан ҳар томонлама шуғулланиши, педагогикадан яхши хабардор бўлиши, тарбиясига эътибор қаратиши муҳим ўрин тутади. Мураббийлар ҳатто кундаликларни текшириб, ўқишдаги ўзлаштиришларини мунтазам кузатиб борадилар ва ота-оналар билан ҳамкорликда ишлайдилар. Қизларнинг мусобақалардаги иштироки ва ўқишдаги муваффақиятларини инобатга олиб, рағбатлантириб турадилар.
Бундан ташқари мураббийлар қизларда атрофидагиларга нисбатан ҳурмат ҳиссини шакллантиради. Бу қараш анъанавий маданиятнинг бир қисми. Натижада шуғулланувчиларда ўзига нисбатан ҳурмат туйғуси уйғонади. Атрофдагилар билан хушмуомала муносабатда бўладилар. Ҳатто улар хуш кўрмаган инсонларига ҳам назокат билан муомала қиладилар. Бу малакалар уларга катта ҳаётга қадам қўйганларида ҳам керак бўлади.
Асосий машғулотларга мунтазам қатнашиш. Шундагина қизлар ўз меҳнатларининг самарасини кўрадилар, машғулот жараёнида, мураккаб ҳаракатларни амалга ошираётганларидан ўзлари ҳам эстетик завқ ола бошлашади. Ҳаммасини тўғри бажаришга бўлган иштиёқини кучайтиради. Гарчи муваффақиятсизликка учрасаларда, тўсиқларни енгиб ўтишга интилиш тарк этмайди, қайта ва қайта уриниб кўришади. Натижада мақсадларига эришади. Ўзларидан фаҳрланиб, ғурур билан жилмайиб туришларини кўриш, мураббийларга завқ бағишлайди.
Ҳозирги кунда мураббий, юртимизнинг жисмоний тарбия ва спорт бўйича қонунларини хотин-қизлар ҳаётига татбиқ этиши, ўзининг ғоявий - сиёсий билимларини ошириб бориши, ўз спорт тури бўйича изланишлар олиб бориши, қизларда ахлоқий, маънавий сифатларни шакллантириш, онгли, билимли, руҳан тетик ёшларни тарбиялаши, қизларнинг ўзлари севган спорт турлари билан шуғулланишига иштиёқини ошириши лозим.
Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари билан шуғулланиш ҳар бир кишининг кундалик ҳаётида доимий ва шахсий мақсадлардан бири бўлиши билан бирга, ўзининг соғлом бўлиб ривожланиб бориши, Ватанни севиш ёш авлод учун шарафли ишлардан бирига айланиши зарур.
Хотин-қизларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш ва унинг илмий-методик асосларини тайёрлаш бўйича жуда кўб профессор-ўқитувчилар томонидан илмий татқиқотлар олиб борган. Жумладан, Г.Билялова, К.Шокиржонова, Ж.Эшназаров, Р.Абдумаликовлар ва бошқа изланувчиларни мисол келтирсак бўлади. Бу изланувчилар Республикамиз мустақиллиги шароитида хотин-қизлар, айниқса талаба қизлар жисмоний тарбиясини миллий истиқлол ғоялари, миллий анъаналарга мос равишда ривожлантиришга оид оммавий тавсиялар берганлар.
Бугунги кунда қанчалик кўп илмий-тадқиқот ишлари ҳамда амлий тавсиялар берилмасин, улар амалий ишга айланмаса албатта натижалар ҳамиша самарасиз бўлиб қолади. Бу эса Республикамизда хотин-қизларни жисмоний-эстетик тарбиялашда ҳал этилиши лозим бўлган муаммоларнинг жуда кўплигидан далолат берадилар. Кам ҳаракатланиш натижасида хотин-қизларда салмоқнинг ортиши ҳамда у орқали бўғимлар фаолиятининг сусайиши, оёқдаги вена қон томирларнинг кенгайиши, нафас олишнинг кенгайиши, турли хил патологик ҳолатларнинг пайдо бўлиши, юрак-қон томир етишмовчиликлари, юқумли бўлган касалликларга тез душор бўлиши, касалликлардан кейин ҳам асоратлар қолиши, жигар фаолиятининг бузилиши ва энг асосийси, узоқ умр кечирмаслик каби касалликлар ва бошқа салбий оқибатлар пайдо бўлади.
Аҳолиси ўртача умр кечириш даражаси юқори бўлган АҚШ, Япония, Германия ва бошқа ривожланган давлатларда хотин-қизларнинг жисмоний-эстетик тарбияси ва спорти тизимли йўлга қўйилган. Улар онгли равишда бўш вақтларида мунтазам жисмоний тарбия машғулотлари билан шуғулланишар экан. Бу кишиларнинг иш тажрибаси асосини ўрганишда ва хотин-қизларнинг кундалик фаолиятида фойдаланиш ҳам долзарб муаммолардан бири саналади.
Жумладан, қуйдаги педагогик шароитлардан фойдаланган хотин-қизларда ҳаракат натижадорлиги ортади ва унинг натижасида қизларнинг жисмоний-эстетик тарбияси замонавий талаблар асосида такомиллаштириш мумкин.
-Хотин-қизларда жисмоний-эстетик тарбия машғулотлари билан мустақил шуғулланиш малака ва кўникмаларини шакллантириш;
-Хотин-қизлар ўртасида жисмоний-эстетик маданиятни такомиллаштиришни кенг тарғиб қилиш, “Саломатлик ва гўзаллик” тушунчаларини ўргатиш;
-Хотин-қизларнинг қизиқишидан келиб чиқиб шуғулланишлари учун спорт тўгараклари фаолиятини йўлга қуйиш зарур;
-Жисмоний-эстетик тарбия машғулотларини қатъий умум педагогик тизим тамойиллари талаблари асосида ўқитиш ва баҳолаш;
Соҳа мутахассисларининг фикр билдиришича, зарур жисмоний тайёргарликни таъминлаш учун энг қулай давр инсон ҳаётининг 12-14-ёш даври ҳисобланади. Инсон 15-18 ёш пайти ўсмирлик дaври, жисмоний ривожланиш ҳамда ҳар томонлама жисмоний тайёргарликни ривожлантириучи давр эканлигини ҳам тушиниб етадиган вақт келди.



Download 9,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish