Тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc



Download 9,22 Mb.
bet20/32
Sana26.06.2022
Hajmi9,22 Mb.
#705423
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   32
Bog'liq
1. Диссиртация 2022

1-чи гуруҳга (55,6%) шундай спортчи қизлар киритилганки, уларда циклнинг ҳамма фазаларида яхши кайфият ва умумий ҳолат (функционал синовлар кўрсаткичлари бўйича), юқори спорт натижалари сақланади.
2-чи гуруҳ спортчи қизларда (34,5%) менструация даврида умумий кучсизлик, тез кучайиб борувчи толиқиш, уйқучанлик, тренировка қилиш истагининг йўқолиши билан ифодаланадиган гипотоник синдром юзага келади.
3-чи гуруҳ спортчи қизлари (5%) ўта ғазабланадиган, баъзан ҳаракат билан ифодаланадиган гипертоник синдром белгиларига эга бўладилар. Баъзан қизларда қорин остида, камдан кам ҳолларда умуртқа доирасида оғриқлар, бош оғришлари, нотинч уйқу юзага келади.
4-чи гуруҳ спортчи қизларда (4,9%) менструал фаза пайтида умумий дармонсизлик, иштаҳанинг йўқолиши, кўнгил айнаши, бўғимлар ва мушаклардаги санчиқли оғриқлар, нотинч уйқу, томир уриши ва нафас олишнинг тезлашиши кузатилади. Спортчи қизларнинг менструал цикллар даврида тренировкада ёки мусобақаларда қатнашиши тўғрисидаги масала мураббий ва шифокор томонидан табақалашган ҳолда ҳал этилади. Кам тайёрланган спортчи қизлар ОМС нинг менструал олди ҳамда менструал фазаларида мусобақаларга қўйилмаслиги керак. Менструация даврида машғулотларнинг давомийлиги қисқартирилади. Шу даврда жиззакилик, қорин остида, умуртқа поғонаси доирасида оғриқлар, бош оғриқлари юзага келганда, шунингдек, кайфият ёмонлашган ҳолларда спортчи қизлар машғулот ҳамда мусобақалардан вақтинчалик озод этилади. Соғлом, яхши тайёрланган спортчи қизлар шифокор рухсати билан менструация даврида ҳам машғулот ва мусобақаларда қатнашиши мумкин бўлади. Айнан шундай кунларда спортчи қизлар одатдаги, баъзан эса, ўзи учун энг яхши натижаларни кўрсатадилар. Спорт натижаларининг ўсиши аёлларда, эркакларда каби, танланган спорт турида кўп йиллик тайёргарликнинг турли босқичларида тренировка нагрузка (юклама)ларини меъёрлаш самарадорлигига боғлиқ. Бунда ОМС нинг тўлқинсимон тебранишларини ҳисобга олган ҳолда нагрузка (юклама)ларни режалаштириш тренировка жараёнини тузишда мураккаб вазиятлардан ҳисобланади. Бир қатор мутахассислар ОМС фазаларига мувофиқ ҳолда тренировка нагрузка (юклама)ларининг ойлик циклини тузиш схемасини таклиф қиладилар. Спорт курашининг ҳозирги замон даражаси аёлларнинг техник-тактик ҳамда жисмоний тайёргарлигига катта талаблар қўяди. Умуман, аёлларни спорт техникасига ўргатиш эркакларни ўргатиш усулияти тамойилларига асосланади. Фақат фарқи шундаки, аёллар томонидан бажариладиган техник ҳаракатлар амплитудаси бир оз каттароқ. Бироқ аёлларнинг жисмоний тайёргарлиги юқорида айтиб ўтилганидек уларнинг организми хусусиятлари сабабли анча фарққа эга. Аёлларда асаб-мушак тизими эркакларга нисбатан кам натижаларга қодир. Аёлларнинг максимал кучи эркакларникига қараганда ўртача 40% паст. Аёллар билан шуғулланиш учун машқларни танлашда гавдани жуда орқага эгиш билан боғлиқ бўлган машқлардан воз кечиш лозим, чунки улар бачадон қийшайишига олиб келиши мумкин. Гавда мушакларини (қориннинг текис ва кўндаланг мушаклари, гавданинг чуқур букувчилари) мустаҳкамлашга қаратилган машқларга кўп вақт ажратиш зарур. Бир қатор машқларни (оғирликлар ёрдамида кучни ривожлантириш, чидамлиликни тарбиялаш ва бошқа.) анча кам оғирликлар билан ҳамда кам ҳажмда бажариш керак. Мураббий, энг самарали услубиятдан фойдалана туриб, мақсадга мувофиқ машқларни танлашдан олдин, эркакларга нисбатан катта эмоционал ва қўзғалувчанлик хусусиятига эга бўлган аёллар билан ишлаётганлигини доим ёдда тутиши лозим. Шунинг учун аёллар билан машғулот олиб боришда эътиборли ҳамда олижаноб бўлиш керак, бу, айниқса, танқидий огоҳлантиришларга тааллуқлидир. Аёллар билан шуғулланишда тиббий ҳамда педагогик назорат, шунингдек, ўз-ўзини назорат қилиш ҳам катта аҳамиятга эга. Мураббий, тиббий-педагогик назорат ва ўз-ўзини назорат қилиш маълумотларини умумлаштириб, шифокор билан бирга спортчи қизлар организми ҳолатини янада пухтароқ, чуқурроқ таҳлил қилиши ҳамда шунга асосланиб ўқув-тренировка тартибини кейинчалик тузишда зарур тузатишларни киритиши мумкин. Хулоса қилиб шуни айтиш керакки, хотин-қизлар спортини ривожлантиришда хотин-қизлар организмининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиш, улар билан машқ, тренировкалар, мусобақалар даврида бир нечта қоидаларга амал қилиш лозим.



Download 9,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish