Тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти спорт ва чақириқҚача ҳарбий таълим факультети


Мушак кучланишларини бошқариш қобилияти



Download 452,79 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/8
Sana20.06.2022
Hajmi452,79 Kb.
#679738
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Маъруза ЧАҚҚОНЛИК ТАРБИЯЛАШ

Мушак кучланишларини бошқариш қобилияти.
Ҳаракат-нинг куч 
ўлчамларини аниқлигини ривожлантириш воситаси оғирлаштирилган 
машғулотлардир. Уларни бажаришда предметлар вазни маълум йўл билан 
белгиланади. Улар билан баландликка сакралади, турли вазндаги снарядлар 
улоқтирилади, ҳамда оғирлик-ларни ўзгартириш имконини берувчи 
тренажерлардан фойдали-нилади. 
Ҳаракатнинг куч ўлчамларини аниқлигини ошириш устида ишлаш 
«мушак кучланишларини ҳис қилиш»нинг шаклланишига олиб келади. Бу 


ҳис турли ҳаракат амалларида ўзига хос хусусиятга эга. Мазкур 
қобилиятнинг ривожланиш даражасини тезкор объектив ахборот усули 
ёрдамида ошириш мумкинлиги аниқланган. 
Мувофиқлашни 
сақлаш 
қобилиятини 
такомиллаштириш

Мувофиқлаш-мувофиқлаш лаёқатларининг таркибий қисми сифатида-бу 
турли ҳаракат ва ҳолатларда тананинг турғун ҳолатини сақлаб қолишдир. 
Статик
ва 
динамик
мувофиқлаш мавжуд. 
Статика ва динамикада мувофиқлашни сақлаш инсоннинг ташқи муҳит 
билан фаол ўзаро таъсирининг мураккаб шартларидан биридир. Баъзи спорт 
турларида (гимнастика, акробатика, парашют спорти ва бошқ.) 
муваффақиятга эришиш кўп жиҳатдан мувофиқлаш функциясининг 
ривожланганлик 
даражаси 
билан 
белгиланади. 
Статокинетик 
мувофиқлашнинг паст даражасида умумий аҳволнинг ёмонлашуви, бош 
айланиши, кўнгил айниши, ҳатто ҳушини йўқотишлар кузатилади. 
Статокинетик турғунликни ривожлантириш учун мувофиқлаш бўйича 
машқлар қўлланилади, уларни бажаришда тананинг турғун-лигини сақлаб 
туриш қийин кечади. Бунда қуйидагилар қўлла-нилади: 
♦ тана қисмларини турғунлиги учун биомеханик ноқулай бўлган 
ҳолатларда мувофиқлаш сақлаш (масалан, қўлда турганда); 
♦ статистик ҳолатларда ва инсоннинг юқорига ёки пастга ҳаракатланиши 
вақтида тана ҳолатини сақлаб туриш (гимнастик ёғочда ҳаракатланиш) 
♦ қўшимча ҳалақит бериш шароитида статик ва динамик турғунликни 
сақлаш (кўзлар юмуқ ҳолда бир неча марта айлан-гандан сўнг бир чизиқда 
юриш). 
Маълумки, бирон ҳолатни сақлаган вақтда инсон танаси умуман 
ҳаракатсиз қолмайди, у доим тўлқинланиб туради. Худди инсон бир оз вақтга 
мувофиқлашини йўқотади ва дарров уни тиклайди. Турғунликни сақлаш 
тенгликни шундай бошқаришга ёрдам берадики, бунда тана тўлқинланиши 
вақтида оғирлик марказининг проекцияси таянч майдони ташқарисига 
чиқмаслиги лозим. 
Ҳозирги вақтда, статокинетик турғунлик машғулотларининг фаол, суст 
ва аралаш усулланидан фойдаланилади. Фаол усулда, шуғулланувчилар кўп 
марталаб махсус машқларни такрорлайдилар (турли бурилишлар, 
букилишлар, айланма ҳаракатлар ва ҳ.к.). Пас-сив усулда махсус қурилмалар 
(центрифуга) қўлланилади. 
Мувофиқлашни ривожлантиришнинг самарали усули аралаш усулдир. 
Тенгликни сақлаб туриш қобилиятини такомиллаштириш учун усулий 
ёндашувларни қўллаш мақсадга мувофиқдир (...жадвал). 

Download 452,79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish