Тошкент вилояти чирчиқ давлат педагогика институти спорт ва чақириқҚача ҳарбий таълим факультети


Мувофиқлаш лаёқатларини ривожлантириш усулияти



Download 452,79 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/8
Sana20.06.2022
Hajmi452,79 Kb.
#679738
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Маъруза ЧАҚҚОНЛИК ТАРБИЯЛАШ

 
Мувофиқлаш лаёқатларини ривожлантириш усулияти 
Мувофиқлаш лаёқатларини ривожлантиришда педагогга турли ҳаракат 
амалларини бошқариш сифатини тавсифловчи ҳам умумий ва ҳам хусусий 
масалаларни ечишга тўғри келади (...расм). 
Масалан, «Ҳаракатнинг вақт ўлчамларини дифференциа-циялаш 
қобилиятини такомиллаштириш» умумий масаласи қуйи-даги хусусий 
масалаларни ечишни назарда тутади: 
♦ 
ҳаракат 
давомийлигини 
дифференциациялаш 
қобилиятини 
ривожлантириш; 


♦ ҳаракатнинг алоҳида босқичлари давомийлигини дифферен-циациялаш 
қобилиятини ривожлантириш; 
♦ 
ҳаракат 
суръатини 
дифференциациялаш 
қобилиятини 
ри-
вожлантириш. Мувофиқлаш лаёқатини ривожлантириш учун мосла-
шувчанлик, ҳаракатларни тартибга солиш, уларни бир бутунга ай-
лантиришга қаратилган талабларни қўювчи машқлар қўлланилади. Улар 
қуйидагиларга эга бўлиши керак: 
♦ мувофиқлаш мураккаблигига, шуғулланувчилар учун муш-куллик 
туғдира олиши; 
♦ таркибида янгилик, ғайри оддийлик элементлари бўлиши; 
♦ ҳаракатлар бажарилишининг турли шаклларига ва ҳаракат 
масалаларининг кутилмаган ечимлари билан ажралиб туришлари; 
♦ ҳаракатнинг турли ўлчамларини тартибга солиш, назорат ва ўз-ўзини 
баҳолаш бўйича вазифаларни ўз ичига олиши. 
Баъзи мувофиқлаш лаёқатларини ривожлантириш усулиятини кўриб 
чиқамиз. 
«Вақтни ҳис қилиш», «фазони ҳис қилиш» ва мушак 
кучланишларини ҳис қилиш»ни такомиллаштириш
. Мувофиқлаш
лаёқатларини такомиллаштириш ҳаракатлар йўналишини белгилаш, 
амплитудасини, вақтини, суръати ва тезлигини, мушак кучланишлари 
катталигини ва бошқа хусусиятларни ривожлантириш асосида юз беради. 
Ҳаракатнинг айрим белгиларини аниқ йўналтириш қобилияти кўп жиҳатдан 
инсонда кўриш, эшитиш ва айниқса, мушак-ҳаракат сезгиларини 
ривожланиш даражасига боғлиқ. Кўп ҳолларда буни кинестизия деб аташади. 
Кинестизияни яна «мушак билан ҳис қилиш» дейишади. 
Бу қобилиятни такомиллаштириш жараёнида «фазони ҳис қилиш», 
«вақтни ҳис қилиш», «ривожланаётган кучланишларни ҳис қилиш» каби 
ҳиссиётлар ва тасаввурлар шаМЛланади, уларнинг ривожланганлик 
даражасига техника, тактикани ўзлаштириш самарадорлиги ва умуман ўз 
ҳаракатларини бошқара олиш қоби-лияти боғлиқ бўлади. 
Спорт фаолиятининг ҳар бир тури инсон қобилиятларига, ҳаракатнинг у 
ёки бу ўлчамларини аниқлаш бўйича талаблар қўяди. Бу ҳолда, 
иҳтисослашган ҳиссиётларни такомиллаштириш турли машқларни бажариш 
жараёнида юз беради. 
Масалан, «вақтни ҳис қилиш» - ҳаракатнинг бирон қисмини бажарилиш 
давомийлигини аниқ ҳис қилиш (масофани босиб ўтиш, ҳаракатни бошлаш, 
коптокни узатиш ва ҳ.к.) деярли барча ҳаракат фаолиятида жуда муҳим. 
Ҳозирги даврда «вақтни ҳис қилиш»ни шакллантириш учун жисмоний 
тарбия ва спортда, ҳис қилиш, ўзгартириш, давомий-ликни, суръатни 
дастурлаш имконини берадиган турли техник ва тренажер воситаларидан 
фойдаланишга катта аҳамият берилмоқда. 
Масалан, спорт юришида, спортчига маҳкамлаб қўйиладиган, икки 
қадамли босқич бузилганда овоз берадиган, кичкина назорат-ахборот 
қурилмасидан фойдаланилади. 


«Фазони ҳис қилиш» ҳаракатнинг фазодаги ўлчамларини ҳис қилиш, 
баҳолаш ва тартибга солиш билан; қандайдир объектгача бўлган масофани 
(мўлжални) аниқлаш билан боғлиқ. Масалан, боксчилар беллашуви вақтида 
рақибгача бўлган масофа, футбол ёки волейболда коптокнинг учиш 
траекторияси ва ҳ.к.лар. 
Фазовий ҳиссиётлар аниқлигини такомиллаштириш билан бир қаторда, 
биз чуқур ихтисослашган тавсифга эга бўлган «фазони ҳис қилиш»ни ҳам 
такомиллаштирамиз. Бу ўз аксини «масофани ҳис қилиш», «тўсиқларни ҳис 
қилиш» ва бошқа аниқ ихтисослашган фазовий ҳиссиётларда топади. 
13-14 ёшга келиб кўп ҳаракат амалларининг аниқлигини таъ-
дақлайдиган кўриш-мотор функциялари ривожланишнинг энг юнг юқори 
даражасига етади ва катталарникига яқинлашади. 
«Фазони ҳис қилиш»ни ривожлантиришда қуйидаги турдаги масалалар 
қўлланилади. 
♦ маълум шароитларда андозавий фазовий тавсифларини такрорлаш 
аниқлигига. Масалан, гимнастика машқларини кўп марталаб бажаришда 
тананинг маълум ҳолатини, шаклини ва ҳаракатлар йўналишини спорт-
техник маҳорат андозасига мос равишда аниқ такрорлаш. 
♦ чегараланган фазовий муҳитда уринишлар сериясида пара-
метрларнинг алмашлаш аниқлигига. Бундай масаларнинг тўрт хи-лини 
ажратиш мумкин: 
1. Фазовий хусусиятларнинг катталиклр фарқини аста-секин кўпайтириб 
бориш. Масалан, футболда копток узатишларни 25 м. дан 30, 45 ва 50 м.гача. 
2. Ҳаракатларнинг белгиланган ўлчамларининг катталиклар фарқини 
аста-секин камайтириб бориш. Масалан, баскетбол тўпини саватга аввал узоқ 
масофадан ташлаш, кейин масофани қисқартириб бориш. 
3. Кескин фарқ қилувчи машқларни кетма-кет бажариш, яъни ҳаракатлар 
ўлчамларининг «қўпол» ва «нозик» дифференциа-циялаш. Масалан, тўпни 
саватга узоқ масофадан ва энг яқин жойдан ташлаш. 
4. Фазовий ҳиссиётларни баҳолашда қўпол ва нозик катта-ликларни 
босқичма-босқич яқинлаштириш. 
Масалаларни муваффақиятли ҳал этиш учун турли усулий ёндашувлар 
қўлланилади. Хусусан, тананинг белгиланган ҳолати ва ҳаракатини макет ва 
қўғирчоқларда моделлаштириш, ҳаракат шароитига қўшимча йўналтирувчи 
предмет ва белгиларни киритиш, ҳаракатнинг йўналиши, траекторияси 
шаклини, қадамлар узунлиги, сакраш жойи, байроқлар, йўл қўйилган хатолар 
тўғрисида ахборот берувчи воситалардан фойдаланиш. 

Download 452,79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish