Toshkent viloyat davlat pedagogika instituti


Релятив муносабатни акс эттирувчи сўз бирикмаларида пропо­зиция ифодаси



Download 0,61 Mb.
bet18/33
Sana21.02.2022
Hajmi0,61 Mb.
#60740
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   33
Bog'liq
грамматик уйинлар

Релятив муносабатни акс эттирувчи сўз бирикмаларида пропо­зиция ифодаси. Релятив муносабатдаги сўз бирикмалари ҳаракат ва унинг сифат (ёки миқдор) тавсифи, ҳаракат ва унинг юзага чиқиш ўрни, ҳаракат (ёки белги) ва унинг юзага чиқиш пайти, ҳаракат (ёки белги) ва унинг юзага чиқиш сабаби, ҳаракат ва унинг юзага чиқиш мақсади21 кабилар ўртасидаги алоқа-боғланишни акс эттиради.
Релятив муносабат сифат + феъл, сон + феъл, равиш + феъл, тақлид сўз + феъл, феъл + феъл бирикувларидан ташкил топган сўз бирикмаларида шаклланади. Бундай сўз бирикмаларида ҳоким бўлак феълдан ташкил топганлиги сабабли уларда пропозиция бевосита феъллар орқали юзага чиқади. Масалан, У чаққон келиб Тоштемир билан қўл бериб кўришди. (С.Зуннунова. “Азоб”) гапидаги чаққон келиб сўз бирикмаси сифат + феъл кўринишида шаклланган бўлиб, ҳаракат ва унинг бажарилиш тарзи тўғрисидаги “Чаққон келди” пропозициясини ифодалайди.
Бир ҳатлаб четга чиқди” гапидаги сон + феъл қурилишли сўз бирикмаси ҳаракат ва унинг миқдори тўғрисидаги “Бир ҳатлади” пропозициясини намоён қилади.
Равиш + феъл қурилишли сўз бирикмалари ҳаракатнинг бажарилиш тарзи, пайти, ўрни, мақсади, сабаби, миқдори ҳақидаги пропозицияларни шакллантиради. Масалан:
Ҳаракат ва унинг бажарилиш тарзини акс эттирувчи пропозиция ифодаланади: Муаллим уни аста айлантириб болаларга қитъалар, океанлар, мамлакатлар тўғрисида маълумот бераяпти. (Ойбек. “Олтин водийдан шабадалар”) (Аста айлантиради.)
Ҳаракат ва унинг бажарилиш вақтини ифодаловчи пропозиция англашилади: Кечқурун ухлашга ётганда бирам эртак эшитгиси келадики,... (С.Зуннунова. “Лола сайри”) (Кечқурун ухлайди.)
Ҳаракат ва унинг бажарилиш мақсадини акс эттирувчи пропозиция ифодаси: Саксон ота атайин кўкрагини кериб деди. (Ойбек. “Олтин водийдан шабадалар”) (Атайин кўкрагини керди.)
Ҳаракат ва унинг миқдорини англатувчи пропозиция ифодаланади: Кўп ўйлаб шу қарорга келдим. .Ҳакимали. “Ҳасрат”) (Кўп ўйладим.)
Ҳаракат ва унинг бажарилиш сабаби ҳақидаги пропозиция ифодаланади: Қуёш ноилож илжайиб кўришди. .Ҳакимали. “Ҳасрат”) (Ноилож илжайди.)
Релятив муносабатдаги тақлид сўз + феъл тузилишли сўз бирикмаларида ҳам ҳаракат ва унинг юзага чиқиш ҳолати тўғрисидаги пропозиция ифодаланади. Масалан: ... Ёшу қари ўринларидан дув қўзғалиб, глобусни қуршайди. (Ойбек. “Олтин водийдан шабадалар”) (Дув қўзғалишди.)
Шунингдек, “Хотини шошиб юриб дастурхонга ўраб қўйган чойнакни олиб келди” (С.Зуннунова. “Гуноҳ”) гапида релятив муносабатдаги феъл + феъл тузилишли шошиб юриб сўз бирикмасидан “Шошиб юрибди” пропозицияси англашилади.
Релятив муносабатдаги сўз бирикмаларининг пропозитив маъно ифодаси уларни гап билан қиёслаганда янада аниқ кўзга ташланади. Қиёсланг:
Муҳсина оғир хўрсинди. // Муҳсинанинг оғир хўрсиниши
Набижон хаёл сурди. // Набижон хаёл суриб
Кўринадики, ҳар икки солиштирилаётган гап ва сўз бирикмаси бир хил пропозицияни ифодалайди. Гапда ўтган замонда аниқ юз берган воқелик ифодаси акс этган бўлса, сўз бирикмасида айни шу воқеликнинг қайси замонда бажарилганлиги, унинг аниқ ёки ноаниқлиги мавҳум.
Демак, гап орқали ифодаланган пропозиция феълли сўз бирикмалари орқали ифодаланган пропозициядан предикативлик, модаллик ва тугал оҳанг каби гапнинг асосий белгиларини акс эттириши жиҳатидан фарқланади22.
Хуллас, ўзбек тилида сўз бирикмалари ҳам объектив борлиқдаги муайян бир вазиятни ифодалаш хусусиятига эга. Бундай сўз бирикмалари предмет билан предмет, предмет ва унинг ҳаракати, предмет ва унинг белгиси, ҳаракат билан унинг объектив борлиқдаги турли хусусиятлари ўртасидаги муносабатларни ифодаловчи пропозицияларни ифодалаб келади.



Download 0,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish