Тошкент “транспорт ва логистика: республика транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантиришда рақамлитехнологиялар”



Download 17,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet281/437
Sana20.07.2022
Hajmi17,03 Mb.
#828940
TuriСборник
1   ...   277   278   279   280   281   282   283   284   ...   437
Bog'liq
TЛ Конференция 1188 стр

АДАБИЁТЛАР 
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Автомобиль 
транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3589-сонли Қарори. 
2.
Касимов, О. К., & Ражапова, С. С. (2020). ПЕРСПЕКТИВЫ 
ВНЕДРЕНИЯ НОВЫХ ТЕХНОЛОГИЙ ДЛЯ РАЗВИТИЯ ТРАНС-
ПОРТНОЙ СИСТЕМЫ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН. 
Экономика 
и социум
, (6), 710-715. https://www.elibrary.ru/item.asp?id=44002983 
3.
Ражапова, С. С. (2018). ЗАКОНОДАТЕЛЬНАЯ ОСНОВА 
ВНЕДРЕНИЯ ИНТЕЛЛЕКТУАЛЬНЫХ ТРАНСПОРТНЫХ СИС-
ТЕМ В ТРАНСПОРТНЫЙ СЕКТОР УЗБЕКИСТАНА. 
Экономика и 
социум
, (5), 1010-1014. https://www.elibrary.ru/item.asp?id=35682713 
4.
file:///C:/Users/pc/Downloads/zarubezhnyy-opyt-v-oblasti-
realizatsii-intellektualnyh- transportnyh-sistem%20(3).pdf. 
5.
https://www.google.com. 


649 
Ражапова С.С. 
Тошкент давлат транспорт университети 
ТАШИШ ЖАРАЁНЛАРИНИ БОШҚАРИШДА АХБОРОТ 
ТИЗИМЛАРИ РОЛИНИ ОШИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ 
 
Ташиш жараёнини самарали ташкил этиш унинг таркибий 
элементларининг оптимал равишда фаолият кўрсатишини талаб 
этади. Ташиш жараёни динамик характерга бўлиб унинг ҳар бир 
элементининг самарали ишлашини таъминлаш учун улар тўғрисида 
мунтазам маълумотларга эга бўлиш билан биргаликда уларни ҳар бир 
босқичда тўғри бошқариб бориш талаб этилади. Ташиш жараёнини 
ташкил этувчилар жуда кўп омилларга боғлиқ бўлганлиги сабабли 
уларни оптималлаштириш масаласи ҳам анча мураккаб ҳисобланади. 
Ташишларни ташкил этиш соҳасидаги энг самарадор қарорлар 
транспорт-ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда қабул қилиниши 
мумкин. Бунинг асосий мезонлари сифатида транспорт бозори 
иштирокчилари орасидаги юк эгаларига сифатли ва арзон хизмат 
кўрсатишдаги рақобат, турли ишлаб чиқариш тармоқлари ораси-
даги алоқаларни ривожлантириш, ҳамкорликнинг янги ташкилий 
шаклларини яратиш, ишлаб чиқариш, тижорат ва транспорт фаолия-
тининг барча соҳаларини самарали бошқариш имкониятига эга 
бўлган ахборот технологияларидан фойдаланишни келтиришимиз 
мумкин. 
Асосий вазифа сифатида аҳолининг зарурий эҳтиёжларини 
қондирадиган мамлакат транспорт тизими фаолиятининг бир 
меъёрда юритилиши, самарали ишлаши ва хавфсизлигини 
таъминлаш белгилаб олинган. Шу билан бир қаторда транспорт 
хизматларига салбий таъсир этувчи бир қатор муаммолар ҳам 
мавжуд бўлиб улар қуйидагиларда намоён бўлади: 
-
транспорт инфратузилмасини ривожлантиришни тармоқ-
лараро ва минтақалараро мувофиқлаштиришнинг паст даражаси;
-
транзит хизматларини кўрсатишда транспорт коммуни-
кацияларини кам қўллаш; 
-
транспорт технологияларининг секин ривожланиши ва 
уларнинг ишлаб чиқариш, савдо корхоналари, омборхоналар ва 
божхона технологиялари билан етарли боғланмаганлиги; 


650 
-
транспорт жараёнини ахборотлаштириш ва иқтисодиётнинг 
бошқа тармоқларига транспортнинг ахборот таъсирининг жуда паст 
даражаси. 
Ушбу муаммолар транспорт тизимини ахборот таъминотининг 
долзарблигини белгилаб беради. [1] 
Транспорт логистикасининг бугунги кундаги ҳолати ахборот-
коммуникацион технологияларни унинг барча соҳаларига изчил 
татбиқ этиш билан тавсифланади. Кўпинча логистик жараёнларни 
тезкор 
компьютер 
технологияларисиз, 
локал 
ҳисоблаш 
тармоқларисиз, телекоммуникацион тизимлар ва ахборот-дастурий 
таъминотисиз амалга ошириш мумкин эмаслиги сир эмас.
Ахборот – логистик тизимнинг асосий йўналтирувчи кучи ҳи-
собланиб, уни ҳар қандай янги шароитларга мослашувини тақозо эта-
ди. Шундан келиб чиқиб, логистиканинг асосий тушунчалари қато-
рига ахборот оқими тушунчасини киритиш мумкин. Логистика нуқ-
таи-назаридан ахборот оқими бу логистик жараёнларни бошқариш ва 
назорат қилиш учун зарур бўлган ахборотларнинг йиғиндисидир. 
Замонавий логистикада қуйидаги асосий сабабларга кўра 
ахборот оқимининг ўрни ошмоқда, булар: истеъмолчилар учун 
буюртма номи, товар ҳажми, етказиб бериш муддатлари, юкларни 
ортиб-тушириш ҳужжатлари ва бошқалар ҳақидаги маълумотлар 
логистик сервис хизматининг асосий элементи ҳисобланади; 
заҳирани бошқариш нуқтаи-назаридан логистик занжирдаги тўлиқ 
ва ишончли манбалардан олинган маълумотлар талаб ва таклифни 
ҳисобга олган ҳолда қарорлар қабул қилиш имконини беради; 
ахборот – логистик тизимнинг рақобатбардошлигини оширишда 
ресурсларни қандай, қаерда ва қачон ишлатилишини ҳал қилишда 
муҳим аҳамиятга эга. 
Транспорт соҳаси иш фаолияти жараёнида иштирокчиларнинг 
электрон воситалар ёрдамида ташиш жараёнига оид бўлган 
технологияларни, электрон маълумот алмашинишни бошқариши 
транспорт-ахборот тизимининг афзаллигини кўрсатади. 
Интеграциялашган ахборот тизимлари транспорт тизимла-
рининг самарадорлиги, ишлаб чиқариш ва сифатига бевосита 
таъсир этувчи қуйидаги хусусиятларга эга, булар, рақобатчилар эга 
бўлмаган билим ва малакаларни шакллантириш ҳамда уларни иш 
фаолиятида самарали қўллаш, истиқболдаги фаолият режасида 
мавжуд билим ва малакалардан фойдалана олмаслик, транспорт 


651 
жараёни иштирокчиларининг даромад олиш имконияти ва қўшимча 
хизматларни тўлашга тайёрлиги. [2] 
Муаллифнинг фикрича ҳозирги шароитда интеграллашган 
ахборот тизимларининг асосий қўлланилиш соҳалари қуйидагилар 
бўлиши мумкин, масалан, заҳираларни бошқариш, транспортировка 
(юк жўнатиш жараёни), логистик инфратузилма, омбор хўжалиги, 
юк ташиш ва қадоқлаш, ахборот оқимлари. 
Шулардан келиб чиқиб, интеграциялашган транспорт 
тизимлари, етказиб бериш занжирининг барча иштирокчиларига 
мўлжалланган (1-расм): 

Download 17,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   277   278   279   280   281   282   283   284   ...   437




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish