398
зация тенденций через процесс инновационного развития. – 2018. –
№ 2. – 130 с.
2.
Бубнова Г.В., Левин Б.А. Цифровая логистика – иннова-
ционный механизм развития и эффективного
функционирования
транспортно-логистических систем и комплексов // International
Journal of Open Information Technologies. – 2017. – Т. 5. – № 3. – 143
с.
3.
Вертакова Ю.В., Толстых Т.О., Шкарупета Е.В., Дмитриева
Е.В. Трансформация управленческих систем под воздействием
цифровизации экономики: монография. – Курск: Юго-западный
гос. ун-т, – 2017. – 147 с.
Зиядуллаев Комил Шамсиевич
(ЎзДЖТСУ, и.ф.н., доцент)
ТРАНСПОРТ МАҲСУЛОТИНИНГ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИГА
ЛОГИСТИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШНИНГ ЎЗИГА
ХОС-ХУСУСИЯТЛАРИ
Бугун мамлакатимизни модернизация қилиш ва
янгилаш,
иқтисодиётимизнинг сифат жиҳатдан янги, замонавий таркибий
тузилмасини шакллантириш, ҳудудларимизни комплекс ривож-
лантириш бўйича барча режаларимизнинг муваффақиятли амалга
оширилиши йўл-транспорт ва коммуникация инфратузилма
тармоқларини юксак суръатлар
билан ривожлантиришга узвий
боғлиқдир.
Транспорт-юк комплексининг энг асосий кўзда тутган
мақсади- транспорт, омборхона ва сотиш функцияларини ҳамда
ушбу функциялар билан боғлиқ бўлган барча хизмат кўрсатиш
турларини ўзида мужассамлаштирган тақсимлаш марказини тузиш
бўлган. Бошқача қилиб айтганда, бу тизимда транспорт
логистикасининг барча илғор ғоялари амалга оширилган эди (1960
йилларда бу атама ҳали унчалик оммалашмаган эди), бу эса кўп
йиллар мобайнида бозорда унинг барқарорлигини таъминлади.
Ундан ташқари, ўша давр учун бутунлай янгича бўлган тамойил-
бир вақтнинг ўзида битта ҳудудда ўзаро
бир-бирларини
399
тўлдирувчи,
турлича
вазифаларни
бажарувчи
корхоналар
комплексининг фаолият кўрсатишлари амалга оширилади.
Бир томондан, транспорт маҳсулоти истеъмолчиларнинг
манфаатларини ҳисобга олиш, иккинчи томондан, транспорт-юк
комплексларининг (ТЮК) рақобатбардошликларини оширишга
интилиш, логистика тамойилларини қўллашни талаб этади.
Маълумки,
логистиканинг асосий тамойили, уни самарали амалга
ошириш учун зарур бўлган бошқарув қарорларини қабул қилиш
жараёнларини шакллантириш услубиятига тизимли ёндошувдан
иборат. Ушбу услубиятни тавсифлашга ўтишдан аввал, шуни айтиб
ўтмоқ зарурки, ҳозирги кунда юкларни қайта ишлаш пунктлари-
нинг функциялари ўзгарувчанлик хусусиятига эга. Бундай
ўзгаришлар транспорт хизмати кўрсатиш сифатини оширувчи,
станциядан станциягача эмас, балки “эшикдан эшикгача» юкларни
етказиб бериш, контейнерларда ва комбинациялашган усулда
юкларни ташиш, технологик маршрутлар ва бошқа
замонавий
транспортировка услубларини қўллаш сабабли содир бўлмоқда.
Айтиб ўтилган тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда ва иш
ҳажмлари пасайиб бораётган шароитларда юк станциялари ҳудудий
тақсимлаш марказлари (ҲТМ) вазифасини бажаришлари мумкин.
Бу марказлар мазкур ҳудудда юк оқимларини бошқаришда, темир
йўл орқали юк жўнатувчилардан уларни юк қабул қилувчиларга
етказиб беришда иштирок этишлари мумкин. Иш ҳажмларининг
пасайиб кетиши шароитида ҳам юкларни етказиб бериш бўйича юк
станцияси фаолиятининг мақсадларини аниқлашга қаратилган
логистик занжирлар (ЛЗ) доирасида тизимли таҳлилни қўллаш
мураккаброқ иерархик транспорт мегатизимини кўриб чиқиш
заруриятини келтириб чиқаради. Юк станцияларининг умумий
мажмуи маълум бир ҳудуднинг транспорт-юк комплексини (ТЮК)
ҳосил қилади. Транспорт-юк комплексларини ривожланаётган
тизимлар қаторига киритиш лозим. Бунда нафақат тасарруф
этилаётган
ТЮК
фаолияти
ривожи,
балки
ривожланиш
жараёнининг оптималлашуви ҳам кўзда тутилади. Ушбу муаммо-
нинг ҳал этилиши кўпдан-кўп шарт-шароитлар ва чеклашлар билан
боғлиқ бўлган кўп вариантли характерга эга. Ана шунинг учун ҳам
ТЮКлари фаолиятларини лойиҳалаштириш,
режалаштириш ва
бошқаришда ўзаро бир-бири билан боғлиқ бўлган оптимал-
лаштирувчи масалалар комплексини кўриб чиқиш керак бўлади.
400
Уларнинг ечими кўп босқичли, итеграцион
жараён бўлиб, ўзаро
бир-бирига таъсир этувчи икки босқични ўз ичига олади:
режалаштириш ва бошқариш. Режалаштириш стратегик, бошқариш
эса тактик (оператив) бошқарув даражасида амалга оширилади.
Барча стратегик, тактик ва оператив-технологик масалалар ҳамда
уларга мос келувчи моделлар орасидан тузилмавий (тизимли) ва
хусусий (параметрик) масалаларни ажратиб олиш мақсадга
мувофиқдир. Тизимли масалалар ўз таркибига юк станцияларининг
технологик зоналари мажмуини (юк фронтлари, омборхоналар)
тавсифловчи моделларни ҳамда қўшни технологик зоналарнинг
ўзаро муносабатлари жараёнини характерловчи моделларни олади.
Транспорт-юк
комплексларини
(ТЮК)
моделлаштиришда
технологик зоналар ролини алоҳида юк станциялари бажарадилар.
Шу билан бир қаторда тизимли масалалар қаторига ТЮК
фаолиятини режалаштириш ва бошқариш босқичларининг ҳамкор-
лиги ва бирлигини таъминловчи ҳамда
транспорт тарифларининг
оптимал уйғунлигини, фойда ва ТЮКнинг ишлаб чиқариш
ҳажмини аниқлаштирувчи масалаларни ҳам киритиш лозим. Сўнги
масаланинг ечими логистик занжирнинг (ЛЗ) барча субъектлари
манфаатларини
(транспорт
маҳсулоти
истеъмолчилари
ва
транспортнинг ўзи) ҳисобга олишга, яъни транспорт тарифлари
орқали, транспорт маҳсулотига бўлган талаб билан таклиф
ўртасидаги ўзаро мутаносибликни оптималлаштиришга асосланади.
Принципиал янги масалалар, ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг
бетўхтов ва ҳар
томонлама такомиллашуви, самарадорликнинг
ортиб бориши ҳамда иш сифатининг етарлича даражасини
таъминловчи стратегик режалаштириш ва оптималлаштиришни
талаб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: