Фойдаланилган адабиётлар
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17
апрелдаги ПФ-5708 сонли «Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат
бошқаруви
тизимини
такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида»ги Фармони .
2.
Бутаев Ш.А., Мирзааҳмедов Б.М., Жўраев М.Н., Дўрмонов
А.Ш., Баҳодиров Б. Ташиш жараёнларини моделлаштириш ва
оптималлаштириш. Тошкент: ФАН, 2009. -268 б.
3.
Саматов Г.А., Камильджанов Б.И., Ф.Р.Галимова.
Логистик бошқарув концепциялари ва моделлари. -Тошкент:
Фан ва технология, 2015. – 232 б.
4.
Портер М. Международная конкуренция: /Пер. с англ. /
Под ред. и с предисловием В.Д. Щетинина. – М.: Междунар.
отношения, 2005. – 859 с.
5.
Бауэрсокс Дональд Дж., Клосс Дейвид Дж. Логистика:
интегрированная цепь поставок. – М: Олимп-Бизнес, 2017.- 640 с.
390
6.
Николин В.И. Грузовые автомобильные перевозки:
монография. Омск: Изд-во «Вариант – Сибирь», 2004. – 480 с.
7.
Zokirkhan
Yusufkhonov,
Malik
Ravshanov,
Akmal
Kamolov,
and
Elmira
Kamalova. Improving the position of the logistics perfor-
mance index of Uzbekistan. E3S Web of Conferences
264
, 05028 (2021),
CONMECHYDRO – 2021.
https://doi.org/10.1051/e3sconf/202126405028
Жураев М.Н. (ТДТрУ, ТЛ кафедраси доценти)
Юлдашов Б.С. (ТДТрУ, ТЛ кафедраси магистранти)
ТРАНСПОРТ-ЛОГИСТИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ
ЖАРАЁНЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Юк жўнатувчи (қабул қилувчи) ташкилот ва корхоналарнинг
хом-ашъё, ярим фабрикат, маҳсулот ва товарларга бўлган
эҳтиёжини ишончли даражада таъминловчи ташиш жараёнларини
ташкил этиш муҳим иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятга молик
масаладир. Ишлаб чиқариш жараёнларида ташиш хизматларининг
узлуксизлигини таъминлаш, иқтисодий бошқарувни оптималлаш-
тириш ва моддий харажатларни камайтириш каби вазифаларни
логистик ёндошувлар асосида бошқариш масалалари бағишланган
қатор илмий-тадқиқот ишлари олиб борилган [1,2,3].
Транспорт инфратузилмасини яхшилаш ва автомобиль
транспорт хизмат кўрсатиш корхоналар фаолиятини тизимли таш-
кил қилиш, мижоз ва транспорт корхоналари муносабатларини
уйғунлаштириш, мамлакат иқтисодий тараққиётини таъминлаш
имконини беради. Шу жиҳатдан Ўзбекистон автомобиль транс-
порти тизими корхоналари фаролиятини чуқур таҳлил этиш ва
инновацион фаолиятни такомиллаштириш бўйича ўрганишларни
олиб бориш бугунги куннинг долзарб масалаларидан ҳисобланади.
Тармоқ корхоналаридан фойдаланиш унумдорлигининг пастлиги,
хизмат кўрсатиш таннархининг ошишига сабаб бўлмоқда. Бугунги
кунда транспорт корхоналари ўз фаолиятини қайта кўриб чиқиш-
лари ва уни истеъмолчилар талабини қондиришга қаратишлари
керак. Истеъмолчилар томонидан ташиш хизмати сифатига юқори
даражадаги логистик талаблар қўйилмоқда. Жумладан, ташиш
натижаларини ишончлилиги ва истеъмолчи эҳтиёжларига мослиги,
391
турли номдаги юкларни таълаб қилинган ҳажмда ҳамда белги-
ланган муддатларда истеъмолчиларга етказиб бериш кафолатлан-
ганлиги, ташиш хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш ҳамда унинг
харажатдорлигини камайтириш. Бундай баён этилган талабларни
бажариш учун,
Do'stlaringiz bilan baham: |