175
Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш тузилмасига эътиборни
қаратсак, мустақилликнинг ўтган даврида ёқилғи-энергетика,
металлургия, машинасозлик ва металлни қайта ишлаш тармоқлари
юқори суръатлар билан ўсаётганини кўришимиз мумкин
30
.
Машинасозлик, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш
саноати ҳамда енгил саноатнинг йирик тармоқлари: ип йигирув ва
тўқимачилик саноати сезиларли даражада, доимий юқори кўрсат-
кичларда ривожланишини таъминлашга қаратилган бозор ислоҳот-
ларини
тизимли равишда кенгайтириш, келгуси давр саноат
мажмуидаги таркибий ўзгаришларнинг муҳим устувор йўналиш-
лари ҳисобланади.
Ҳисоб-китобларга кўра, 2018 йилда бутун дунё бўйлаб саноат
намуналарини рўйхатдан ўтказиш учун 1 миллионта талабнома
топширилган бўлиб, уларда 1,3 миллионта намуна дизайни мавжуд
бўлиб, бу рақам ўтган йилга нисбатан 5,7 фоизга кўп демакдир.
2018 йилда Хитой идорасига 708 799 намунани рўйхатдан
ўтказиш учун аризалар келиб тушди, улар бутун дунё бўйича
рўйхатдан ўтиш учун топширилган намуналар умумий сонининг 54
фоизига тўғри келади.
Рўйхатдан кетма-кетликда Европа Иттифоқининг Интеллек-
туал мулк идораси (108 174 намуна), Корея Республикаси (68 054
намуна), АҚШ (47 137 намуна) ва Германия (44 460 намуна) идора-
лари ўрин олишди. Рўйхатга олиш учун тақдим этилган йигирматта
етакчи идоралар орасида Буюк Британия (+ 42,4 фоиз),
Россия
Федератсияси (+ 21 фоиз), Италия (+ 16,6 фоиз), Ҳиндистон (+ 13,6
фоиз) ва Хитойда (+ 12,7 фоиз) кўпайиб, талабномаларни рўйхатдан
ўтказишга сўров икки карра ошди.
30
И.Т.Абдукаримов ва бошқалар. Корхона иқ
тисодий салоҳияти таҳлили. –Т.: Иқтисодиёт ва ҳудуд дунёси, 2003, - 256-б.
176
1-расм.
Жаҳонда саноат намуналарини рўйхатдан
ўтказиш динамикаси
31
2018 йилда Осиёда жойлашган идоралар ҳиссаси бутун дунё
бўйлаб талабномаларни рўйхатдан ўтказиш учун берилган намуна-
ларнинг учдан икки қисмидан кўпроғини (69,7 фоиз) ташкил этди.
Ундан кейинги ўринларни Европа (23 фоиз) ва Шимолий Америка
(4,1 фоиз) идораси эгаллади. 2018 йилда Африка, Лотин Амери-
каси, Кариб денгизи ва Океаниянинг умумий улуши эса 3,2 фоизни
ташкил этди.
Саноатдаги таркибий ўзгаришлар қуйидаги йўналишларни
босқичма-босқич амалга оширишни талаб этади:
– давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш орқали
чинакам мулкдорлар синфини янада кўпайтириш;
– аввалдан шаклланган, хом ашё
етказиб беришга ихтисос-
лашган тармоқлардан воз кечиш, уларнинг ўрнида тайёр маҳсулот
тайёрловчи қувватларни барпо этиш;
– моддий (ер, капитал) ва шахсий инсоний (меҳнат, тадбир-
корлик) ресурслардан
самарали фойдаланиш, шу орқали ишлаб
чиқаришни инновацион йўл билан ривожлантириш;
31
Бутунжаҳон интеллектуал мулк ашкилотининг ”Жаҳон интеллектуал мулк фаолиятининг кўрсаткичлари” йиллик ҳисоботи
177
– саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи субъектлар эркин
фаолият юритиши учун давлат томонидан ҳам ижтимоий-иқти-
содий, ҳам ҳуқуқий
кафолатлар бериш;
– жаҳон бозорига Ўзбекистон саноат маҳсулотлари кириб
бориши учун замонавий хорижий фирмалар тажрибаси ва техника-
технологияларини мамлакат саноатига жорий этиш, бунинг учун
қулай инвестицион муҳит яратиш;
– мавжуд ишлаб чиқариш
тажрибалари, малакали кадрлар
салоҳияти ва барча интеллектуал мулкни босқичма-босқич
ривожлантириш;
– ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш учун молиявий
қўллаб-қувватлаш манбалари томонидан имтиёзлар яратиш, молия-
вий маблағларни мақсадли йўналишларга жалб этиш.
Ўзбекистон саноат мажмуида қайта ишлаш тармоқларини
ривожлантириш мақсадида кичик ва хусусий тадбиркорликнинг
иқтисодиётдаги улушини ошириш учун ишлаб чиқилган дастурлар
самараси ҳамда жаҳон бозорида саноат маҳсулотларига, жумладан,
озиқ-овқат, енгил ва машинасозлик саноатлари маҳсулотларига
бўлган талабнинг ошиши пировард –
натижада саноат ишлаб
чиқаришининг қўшимча ўсишига олиб келди.
Do'stlaringiz bilan baham: