Тошкент “транспорт ва логистика: республика транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантиришда рақамлитехнологиялар”



Download 17,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/437
Sana20.07.2022
Hajmi17,03 Mb.
#828940
TuriСборник
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   437
Bog'liq
TЛ Конференция 1188 стр

Расм. 1. 
Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш индекси 
Рақамли иқтисодиётнинг умумий ҳажмидаги энг катта улуш 
виртуал тижорат шакли сифатида истеъмол ҳисобланади. Сўнгги 
йилларда чакана савдонинг умумий ҳажмида электрон тижорат 
улуши 35-40 фоизга ўсди. Бугунги кунда бу тахминан 5% ни 
ташкил қилади, лекин G20 мамлакатлари билан солиштирганда 
ҳали жуда кичикдир [3]. Виртуал тижорат энг кўп маиший техника 
ва электроника, кийим-кечак ва поябзал, мебел ва уй-роъзгъор 
буюмлари сегментларида кенг тарқалган. Бу тоифалар Ўзбекистон-
даги электрон тижорат бозорининг 60-70 фоизини ташкил қилади. 


130 
Мамлакатда виртуал озиқ-овқат маҳсулотлари бозори ҳам, айниқса, 
йирик шаҳарларда фаол ривожланмоқда. 
Ушбу муаммони ҳал қилиш учун Президентнинг 2020 йил 26 
мартдаги "Иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш-
га оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғриси-
да" ги фармони билан Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Иқтисодий 
тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига айлантирил-
ди ва унга Камбағалликни камайтириш дастурини ишлаб чиқиш 
топширилди. 
Дастурни ишлаб чиқиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. 
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 
томонидан Ўзбекистонда камбағалликни камайтириш бўйича 
констепстия лойиҳаси ишлаб чиқилди. Камбағалликни ҳисоблаш 
мезонлари ва усуллари, уни камайтиришнинг самарали воситалари, 
муваффақиятли халқаро тажрибага асосланган камбағалликни 
енгишнинг узоқ муддатли стратегияси ишлаб чиқилмоқда. Шу 
билан бирга, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 
камбағалликни камайтириш, аҳолининг камбағал ва муҳтож 
қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича пилот лойиҳани амалга 
оширди. Камбағалликни камайтириш бўйича янги лойиҳа Тошкент 
вилоятининг Бука ва Чиноз туманларида муваффақиятли синовдан 
ўтказилди. 
Aммо мамлакатда пандемия билан боғлиқ бўлган камбағал-
лик муаммоси сезиларли даражада кескинлашди, бу эса аҳолини, 
айниқса, камбағал ва энг заиф гуруҳларни жадалроқ ижтимоий 
қўллаб-қувватлаш бўйича тезкор амалий ҳаракатлар зарурлигини 
келтириб чиқарди. Шу нуқтаи назардан, ўтган йилда камбағалликка 
қарши курашиш ва коронавирус пандемиясининг аҳоли учун 
салбий оқибатларини юмшатиш энг долзарб масалага айланди. 
2021 йил бошида иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни 
амалга оширишда давлат компанияларини трансформация қилишни 
жадаллаштиришга киришилди. Бу жараён иқтисодиётимизда 
ривожланиш бўлиши учун қўйилган қадам бўлди. Бироқ, мута-
хассисларнинг билим ва малакаси, йирик корхоналарнинг техник 
имкониятлари, уларни мустақил трансформастия қилиш учун 
етарли эмас. Шу сабабли электр энергетикаси, нефть-газ ва кимё 
саноати, машинасозликдаги йирик корхоналар ҳамда тижорат 


131 
банкларини ислоҳ қилишга Жаҳон банки, Европа тикланиш ва 
тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки ҳамда “МакКинзи”, “Бостон 
консалтинг Групп”, “Ротшильд” каби халқаро тан олинган 
компаниялар жалб этилди. 
Ҳозирги вақтда давлат иштирокидаги корхоналарнинг акса-
рияти молиявий барқарор бўлмагани учун давлатга оғир юк бўлиб 
қолмоқда. Шунинг учун ўтган йилдан барча давлат корхоналарини 
ислоҳ қилиш дастури амалга оширилиши бошланган эди. 
Жумладан, жорий йилда Навоий кон-металлургия комбинати, 
“Ўзбекнефтгаз”, “Ўзбекгидроэнерго”, “Ўзавтосаноат” акстиядорлик 
жамиятлари халқаро молия бозорига чиқиб, давлат кафолатисиз 
маблағ жалб қилиш имкониятига эга бўлди. 
Жорий йилда стратегик аҳамиятга эга бўлган 32 та йирик 
корхона ва тармоқни трансформастия қилиш ишлари амалга 
оширилди. Банклар фаолиятига рақамли технологияларни кенг 
жорий этишга эътибор қаратилди. 
Шунингдек, бир қатор банклар “Саноатқурилишбанк”, “Асака 
банк”, “Ипотека банк”, “Алоқа банк”, “Турон банк” ҳамда “Қишлоқ 
қурилиш банк”лар хусусийлаштиришга тайёрланиб, камида битта 
йирик банкдаги давлат улуши стратегик инвесторларга тўлиқ 
сотилиши кўзда тутилган эди. Бу борада етакчи европа банклари 
билан музокаралар олиб борилмоқда. 
“Таркибий ислоҳотларнинг яна бир йўналиши бу – давлатнинг 
иқтисодиётдаги иштирокини камайтиришдир” – деган эди 
Президентимиз 2021 йил Мурожаатномасида. Ушбу ислоҳотлардан 
келиб чиқиб, давлат активларини очиқ-ошкора ва самарали сотиш 
учун, халқаро молиявий ва ҳуқуқий маслаҳатчиларни жалб этган 
ҳолда, қатор корхоналарни хусусийлаштиришга оид кенг қамровли 
ишлар амалга оширилмоқда. 
Умуман олганда, давлат улуши бўлган корхоналар сони, 
келгуси йилда камида 3 баробар қисқартирилиши кутилмоқда. 

Download 17,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   437




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish