269
Таянч сўзлар
Йўловчи,
жамоат транспорти, ҳаракат жадвали, бошқа транс-
портга қайта ўтириш, йўловчи транспорти тармоқлари зичлиги,
йўналиш вақти, оралиқ бекатларда сарфланадиган вақтлар.
Кириш
Aвтобуслар ҳаракатинин жадвали диспетчер бўлимининг асо-
сий ҳужжати хисобланади, унинг асосида эксплуатацион ва техник
хизматларнинг барча бўғинлари вазифалари белгилаб берилади. Йў-
ловчилар оқимининг мавсум ва ҳафтанинг кунлари бўйича сезиларли
ўзгариши, ҳаракат жадвали йилнинг баҳор - ёз ва куз -қиш даврла-
рига,
шунингдек иш кунлари, шанба ва якшанба кунларига алоҳида
тузиш мақсадга мувофиқ саналади. Бундан ташқари, шаҳар атро-
фидан шаҳар марказига турли тадбирлар, консерт дастурлари, спорт
ўйинлари ҳамда байрам ва байрам олдидан, ярмаркалар ва оммавий
тадбирлар учун махсус жадваллар ишлаб чиқиш талаб этилади [2].
Ҳар бир йўналишга алоҳида ёндошиб маҳалий шароитдаги
йўловчилар оқимининг ўзгаришини хисобга олган ҳолда белгилана-
ди. Мисол тариқасида Тошкент шаҳри йўналишли автобусларининг
ҳаракат жадвалларини ишлаб чиқишда
ахоли сони ва зичлиги
йўловчиларнинг ҳаракатланувчанлиги ҳамда шаҳарга йил давомида
кўчиб келаётган ахоли сонини ҳам инобатга олиш лозим. Ҳусусан
2018 йил давомида шаҳарга 25 473 нафар 2019 йил 34682 нафар
2020 йил 77971 нафар аҳоли кўчиб келган. Ушбу кўрсаткичлар
шуни кўрсатадики сўнги 3 йилликда йўналишли автобусларнинг
ҳаракат жадвали ишлаб чиқишда кўчиб келаётган аҳоли улушининг
ўзи 2018 йилга нисбатан 300% га ўсган. Йўналишли автобусларнинг
ҳаракат жадвалини ишлаб бўйича дунё олимлари томонидан
бирқанча тадқиқотлар ўтказилган.
Хусусан Department of Civil
Engineering, BITS, Pilani-333031-India тадқиқотчиси Makrand wagale,
Ajit Pratap Singha, Ashoke K Sarkar ва Srinivas Arkatkar A DTR
ёрдамида шаҳар учун реал вақт режимида
автобусларни оптимал
режалаштириш масаласида тадқиқот олиб бошришган
.
Тадқиқотда
автобусларнинг тўхташ жойларини инобатга олган холда ҳаракат
режимини оптималлаштириш моделлари ишлаб чиқилган [3]. Яна
бир
жамоат
транспорти
ҳаракат
алгоритмик
режимини
(МУРАВЬИНОГО АЛГОРИТМ) ишлаб чиқиш масалалари бўйича
Национальный исследовательский Томский политехнический уни-
верситет тадқиқотчиси Горохова Е.С тадқиқиот олиб борган. Тадқи-
270
қотда йўловчиларнинг маршрутдаги вақтларини камайтириш масала-
лари чумоли алгаритми усулида ечилган. Бунда йўловчилар кўп қат-
найдиган маршрутларни ажратиб олиш тамоилида хисобланган. [4]
Йўловчиларнинг автобусларни қисқа вақт кутишлари ва дипетчерларга
автобусларнинг кечикишларини минималлаштириш масалалари бўйи-
ча Талабга мос равишда ҳаракатланиш жадвалига асосланган автобус-
ларнинг динамик жадвалини ишлаб чиқиш масаласи бўйича © Iran
University of Science and Technology тадқиқотчилари B. Anil Kumar,
G. Hari Prasath ва Lelitha Vanajakshi лар тадқиқот олиб боришган.[5]
Тадқиқот методологияси
Автобуслар ҳаракат жадвалида
маршрутнинг иккала охирги
нуқтасидан автобуслар ҳаракатини ташкил етиш кўзда тутилган
бўлиши мумкин. Ҳар бир автобус йўналишга чиқиши учун
жадвалга автобус саройидан чиқиш вақти, нолинчи километр,
ҳаракатнинг бошланиш ва тугаш нуқтаси, автобус саройига келиш
вақти, сменалар сони ва давомийлиги маълумотлари кўрсатилиши
лозим. Бундан ташқари жадвалда бир кунлик қатновлар сони,
ҳаракатланиш частотаси, оралиқ интерваллари
маълумотлари ва
йўловчилар ташиш тезлиги,маълумотлари бўлиши лозим. Ҳаракат
жадвалида автобусларнинг оралиқ интерваллари йўловчилар
оқимининг камайиши, оралиқ юкланиш соатлари бўйича алоҳида
тақсимланиши маълумотларига мувофиқ ҳисобланиши лозим [5].
Do'stlaringiz bilan baham: