Toshkent Tibbiyot Akademiyasi Termiz filiali 113 – a guruh talabasi Raupov Asliddinning dinshunoslik fanidan yozgan



Download 0,63 Mb.
bet1/2
Sana21.02.2022
Hajmi0,63 Mb.
#61311
  1   2
Bog'liq
dinshunoslik Asliddin

Toshkent Tibbiyot Akademiyasi Termiz filiali 113 – A guruh talabasi Raupov Asliddinning dinshunoslik fanidan yozgan

Mustaqil ishi.

  • Reja:
  • 1.Islom ta’limoti?
  • 2.Islom ta’limotiga o’zbek olimlarning qo’shgan hossasi?
  • 3.Islom ilohiyati?
  • 4.Xulosa.
  • Ислом таълимоти. Ислом сўзи арабча – Аллоҳга ўзни топшириш, итоат этиш, таслим бўлиш, бўйсуниш маъноларини беради. Ислом дини таълимоти бўйича, Муҳаммад пайғамбар аввалги пайғамбарлар (Ўрта Ер ҳавзаси цивилизацияси ичида маълум бўлган) ишини давом эттирган, улар динини қайта тиклаган, қиёмат олдидан юборилган охирги пайғамбар (Хотам ал-анбийо’) – набий ва расул деб тан олинади.
  • Ислом дини ичидаги уч асосий оқимлардан бири бўлган суннийликда IX асрга келиб беш аркон (рукн – арабча «устун» маъносини англатади) ҳақидаги таълимот шаклланади. Кўпчилик уламолар фикрича, улар қуйидагилар:
  • имон;
  • намоз (арабча – салот);
  • закот;
  • рўза (арабча – савм);
  • ҳажж;
  • Имон. Имон масаласида исломда (аҳл ас-сунна, ши‘алар, хаворижлар ичида) аввалги даврда турли мактаблар вужудга келиб, улар шу кунгача ривожланиб келмоқдалар. Баъзи таълимотлар (масалан, муътазила, муржиъа) йўқолиб, янги теологик мактаблар пайдо бўлган. Шунингдек, кўп ҳолларда алоҳида олинган машҳур мутафаккир-уламонинг шахсий йўли (мазҳаби) анча хусусиятларга эга бўлади. Аҳл ас-сунна ва-л-жамоа ичида классик даврда икки асосий мактаб – мотуридийлар ва ашъарийлар кучли мавқега эга бўлдилар. Масалан, мотуридийлар наздида ақида масалаларида қуйидагича фикр мавжуд:
  • «Имон» сўзининг луғавий маъноси ишонмоқ, тасдиқламоқ бўлиб, истилоҳда эса Ло илоҳа илла-ллоҳ, Муҳаммадун расулуллоҳ («Аллоҳдан ўзга илоҳият йўқ ва Муҳаммад – Аллоҳнинг пайғамбари») калимасини тил билан айтиб (ал-иқрор би-л-лисон), дил билан тасдиқлаш (ат-тасдиқ би-л-қалб) демакдир. Мазкур таълимот бошқаларидан имон масаласида амални алоҳидалаши билан фарқланади. Имоннинг етти шарти бор. Улар:
  • Охират кунига ишониш. Дунёнинг ибтидоси бўлгани каби унинг интиҳоси ҳам бор. Ислом таълимотига кўра, бу дунё бир синов майдонидир. Бу дунёда қилинган савоб ишлар учун мукофот, гуноҳ ишлар учун жазо бериладиган охират ҳаёти мавжуд. Қиёмат кунига ва охират ҳаётига ишониш исломнинг асосий ғояларидан биридир;
  • тақдирга – инсон бошига тушган яхшилигу ёмонлик Аллоҳдан эканига – эътиқод қилиш. Юқорида айтиб ўтилганидек, исломнинг маъноси «таслим бўлмоқ», «ўзини топширмоқ»дир. Шунга биноан, инсон ҳаётда рўбарў бўладиган барча яхши-ёмон ишларни ўзи учун Аллоҳ томонидан белгиланган синов ва имтиҳон деб билиши лозим. Яхшиликларга шукр қилмоғи, қийинчилик ва машаққатларга сабр қилмоғи имоннинг шартларидан биридир;
  • ўлимдан кейин қайта тирилиш. Ислом таълимотига кўра, қиёмат куни бўлганда барча инсонлар қабрларидан турадилар ва маҳшаргоҳ майдонига йиғиладилар. У ерда барча одамлар дунёдаги амалларига қараб мукофот (жаннат) ёки жазо (дўзах)га маҳкум этиладилар.
  • пайдо бўлди. Улар ўртасидаги зиддиятлар халифа Усмон ибн Аффон (644-656) даврида ўткирлашди. Ҳар бир гуруҳ ўз сиёсий иддиъоларини Қуръон орқали асослашга уринар эдилар. Қуръонни ўқишдаги турли ихтилофлар бунга асос яратар эди. Бу ихтилофларни бартараф этишни истаган халифа Қуръоннинг янги таҳририни кўчиришга буйруқ беради. Халифа Усмон ибн Аффон топшириғига биноан Зайд ибн Собит барча Қуръон қисмларини йиғиб, таққослаб чиқиб, қайтадан Қуръон карим матнини жамлади. Қуръоннинг биринчи расмий нусхаси 651 йилда халифа Усмонга тақдим этилди. У асл нусха ҳисобланиб ундан яна учта, баъзи манбаларга кўра еттита нусха кўчиртирилиб, араб аскарлари турган йирик шаҳарлардан – Басра, Дамашқ, Куфага жўнатилади. «Имон» деб номланган асл нусха эса Мадинада, халифа Усмон ҳузурида қолди. Кўчирилган нусхалар «Мусҳафи Усмон» деб аталди.
  • Илк Қуръон нусхаларидаги араб ёзуви номукаммал бўлиб, уларни Қуръонни тўлиқ ёд билувчи уста қориларгина ўқий олар эдилар. Ҳаммага фақат Қуръоннинг шу нусхасидан кўчиришга буйруқ берадилар. Сақланган илк нусхалар ҳижозий ва куфий хатларида кўчирилган. Мутахассисларининг фикрича, Араб давлатининг пойтахтини 749 йилда Суриядан Ироққа ўзгартирилиши ҳижозий хатининг йўқолиб кетишига олиб келди. Қуръон ёзувининг ҳозирги кўриниши фақат Х аср келиб тўлиқ шаклланган. Қуръоннинг шу кунимизгача сақланиб қолган нодир нусхалари араб ёзуви ривожининг бебаҳо ёдгорликлари ҳисобланади.
  • Мазкур Қуръон 353 варақдан иборат бўлиб, варақлар ўлчами 68х53 см., матн ёзилган қисм ҳажми 50х44 см. Саҳифалар кийик терисидан ишланган бўлиб, ҳар бирига 12 қатордан чиройли куфий хатида ёзув битилган. Кўп варақлари йўқолган ва кейинчалик қоғоз саҳифалар билан тўлатилган.
  • Татаристонлик машҳур олим Шиҳобуддин ал-Маржонийнинг (1818-1889) айтишича, Қуръонни қайта тиклаш Самарқандда жойлашган «Муғак масжиди» имоми Абдурраҳим ибн Усмон ал-Ўтиз-Имоний (ваф. 1838 й.) тарафидан бажарилган.
  • Усмон Қуръони руслар Ўрта Осиёни босиб олгунча Самарқандда, Хўжа Ахрор мадрасасида сақланар эди. Қуръоннинг Самарқандга келтирилиши ҳақида ҳам мутахассислар орасида ҳар хил тахминлар мавжуд. Улардан бирида муқаддас китобни Абу Бакр ал-Қаффол аш-Шоший (976 йили вафот этган, Тошкентда дафн қилинган) Бағдоддан олиб келган, деб ҳикоя қилинади. Авлодлар оша Абу Бакр Қаффол Шоший меросхўрларидан Хўжа Аҳрор қўлига ўтган бўлиши мумкин. Хўжа Аҳрор ва унинг авлодлари бу нусхадан замоналарининг бошқа суфий тариқатлари шайхлари билан бўлган рақобат курашида унумли фойдаланганлар. Бу нусха воситасида улар ўзларининг ислом сарчашмаларига яқинроқ эканликларини исботламоқчи бўлганлар. Чунончи, Ишқийа тариқати шайхлари аҳрорий нақшбандийларга қарши Қуръоннинг ўз қадимий нусхаларига – Катта Лангар Қуръонига эга бўлганлар.
  • Иккинчи бир ривоятда эса, Хўжа Аҳрор муридларидан бири Маккадан ҳаж қилиб қайтаётганида Истамбулга киради ва султонни оғир ҳасталикдан даволайди. Султон миннатдорчилик билдириб, унга Қуръонни ҳадя қилади.
  • Кўпчилик арабшунос олимларнинг фикрича, бу Қуръон Амир Темур (1370-1405) томонидан Басрадан кўплаб қўлёзма китоблар ва бошқа ўлжалар билан бирга Самарқандга келтирилган ва Темурнинг машҳур кутубхонасига қўйдирилган. Темурийлар давридаги (1405-1506) ўзаро келишмовчиликларда Темур кутубхонаси ёндирилиб юборилган. Тасодифан шу нусха омон қолган. Бу фикр ҳақиқатдан узоқроқ.
  • Тошкент Қуръонини илмий жиҳатдан чуқур ўрганган санкт-петербурглик шарқшунос олим А.Ф. Шебунин фикрича, Қуръон Басрадан Амир Темур томонидан Самарқандга келтирилган. Чунки, А.Ф. Шебунин Париж, Берлин ва Маккадаги бошқа нусхаларига солиштириб, биздаги Қуръоннинг Басра нусхаси эканлигини исботлашга ҳаракат қилди. Дарҳақиқат, бу муқаддас китоб эски нусхалардан ҳисобланиб, у VIII аср охири-IX аср бошларида яратилган.
  • 1868 йилда рус аскарларининг Самарқандга кириши билан Усмон Мусҳафига эътибор кучайди. Мусулмонлар Қуръонни яширинча Бухорога жўнатмоқчи бўладилар. Бироқ бу хабар Зарафшон ўлкасининг бошлиғи генерал Абрамов қулоғига етиб, «фан учун бундай нодир, бебаҳо, қадимий ёдгорликни қўлдан чиқармасликнинг ҳамма чораси кўрилсин», деб полковник Серовга буйруқ беради. Серов Қуръонни генерал Абрамовга келтиради. Абрамов эса уни зудлик билан Туркистон генерал-губернатори фон Кауфманга етказади. У, ўз навбатида, 1869 йил 24 октябрда Усмон Қуръонини Санкт-Петербургга – Император кутубхонасига алоҳида кузатувчилар назоратида жўнатди.
  • Бу Қуръон нусхаси устида тадқиқотлар бошланди. Масалан, 1895 йили мазкур Қуръоннинг бир варағи 2 минг нусхада чоп этилди. 1905 йили эса Илёс ибн Аҳмад-шоҳ «Ёсин» сурасининг фотонусхасини чиқарди. Шу йили С.И. Писарев ва Ф.И. Успенский Қуръонни факсимиле услубида 50 нусха чоп этиб, 25 нусхасини сотувга чиқарди. Ҳар бир нусхасига 500 сўм баҳо қўйилди. Улар факсимилени асл нусхасига ўхшатиш учун ҳажмини ҳам ўшандайлигича қолдирдилар. Ҳозир бу факсимиле нусхадан жумҳуриятда бир нечта бўлиб, бири Ўзбекистон мусулмонларининг диний идораси кутубхонасида, иккинчиси – Ўзбекистон тарихи музейида сақланади.
  • Октябрь тўнтаришидан сўнг Бутунроссия мусулмонлар жамияти номидан Усмон Тўқумбоев РСФСР Халқ Комиссарлари Советига мурожаат қилиб, муқаддас Усмон Қуръонини ўз эгаларига, яъни мусулмонларнинг ўлка съездига топширилишини талаб қилади. РСФСР ХКС томонидан мусулмонларнинг талаби қондирилиб, Қуръон мусулмонлар ихтиёрига берилади. 1917 йил 29 декабрь куни Петербургдаги подшоҳ кутубхонасининг «Нодир қўлёзмалар» бўлимидан олиниб, Бутунроссия мусулмонлар жамияти раиси У. Тўқумбоев жавобгарлиги остида Уфа шаҳрига жўнатилади. Қуръон 1923 йилгача Уфада сақланади.
  • 1923 йил 23 июлда Бутуниттифоқ Марказий Ижроқўми Усмон Қуръонини Туркистонга қайтаришга қарор қилади. Муқаддас ёдгорликни Уфадан Тошкентга махсус комиссия кузатувида олиб келинади. Комиссия таркибида шарқшунос олим Султонхўжа Қосимхўжаев, профессор А.Э. Шмидт ва дин пешволаридан 3 вакил бор эди. Комиссия махсус вагонда, қуролли кучлар кузатувида Қуръонни Тошкентга келтирдилар. Шундан кейин Қуръон 1923 йил 18 августда Сирдарё диний идорасига қарашли Хўжа Аҳрор жомеъ масжидига топширилади. Лекин кўп ўтмай Қуръонни Тошкент эски шаҳар музейига келтирадилар ва у махсус пўлат сандиқда сақлана бошланади. Эски шаҳар музейи биринчи ўзбек музейига айлантирилди. Музей 1926 йилнинг 1 январида очилди. 1926 йилнинг фақат бир ойи ичида музейни 4000 киши келиб кўрди.
  • Мамлакатимиз мустақил бўлганидан сўнг Қуръони каримни ўзбек тилига таржима қилишга киришилди. Мовароуннаҳр Диний бошқармаси вакиллари Қуръоннинг ўзбек тилидаги таржимасини нашр этишда бир қанча таржималар билан танишиб чиқиб, Алоуддин Мансур таржимасини мувофиқ топдилар. 1992 йилда Қуръон ўзбек тилига таржима қилинди ва «Чўлпон» нашриётида кўп нусхада чоп этилди. Шунингдек, «Звезда Востока» журнали Қуръон матнларини академик И.Ю. Крачковский таржимасида фалсафа фанлари доктори, профессор, исломшунос олим М.А. Усмоновнинг тузатиши ва қисқа шарҳи билан «Қадимий адабиёт янгиликлари» – «Древний памятник литературы» туркуми остида 1990 йилдан бошлаб бериб борди.
  • тўхтаб қолмади. 2001 йилда таниқли олим Абдулазиз Мансур томонидан Қуръони карим маъноларининг изоҳли таржимаси нашр этилди. Исломнинг илк давридан то шу кунга қадар Қуръони каримга турли тилларда, ҳар хил йўналишларда минглаб тафсирлар битилган. Уларда Қуръони каримни турли даврлар ва муҳитларда тушуниш ўз аксини топган. Бинобарин, вақт ўтиши билан Қуръоннинг янгидан-янги маънолари кашф этила боради. Шунинг баробарида янги тафсирлар ҳам майдонга келаверади.
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish