Лямблиозни даволашда қўлланиладиган воситалар.
(Метранидазол, акрихин, фуразолидон, аминохинол)
АМИНОХИНОЛ - хинолин унум бўлиб, лямблиоз, тери лешманиози, токсоплезмоз, носпецифик ярали колитлар ва баъзи системали коллагенозлар (қизил бўрича)ни даволашда қўлланилади. Лямблиозда препаратни овқатдан кейин 5 кунлик цикллар билан ичилади. Цикллар орасида 4 - 7 кун дам берилади. Одатда 2 та цикл ўтказилади. Аминохинолни беморлар яхши қабул қиладилар. Акрихинга ўхшаб терини сариқ рангга бўямайди. Камдан кам нохуш таъсир этади: кўнгил айнаш, бош оғриғи, иштаҳанингпасайиши, препаратнинг дозаси ошириб юборилса: уйқусизлик, қулоқнинг шанғиллаши, холсизлик ривожланади. Аллергик реакциялар ривожланганда препаратни қабул қилиш тўхтатилади.
Трихомонодозларни даволашда қўлланиладиган воситалар.
(Метронидазол, тинидазол (фазижин), трихомонацид, фуразолидон)
Трихомонацид - хинолин унуми. Трихомонадаларга кучли таъсир этади. Эркак ва аёлларда трихомонадалар чақирадиган пешоб йўлларининг ва жинсий аъзоларнинг хасталикларида қўлланилади.
Препаратни овқатдан сўнг кунига 2-3 марта ичилади ёки маҳаллий қўлланилади. Даволаш 5 - 6кун давом этади. Қайта даволаш 10 – 20 кундан кейин ўтказилади. Трихомонацид катта долзаларда шиллиқ қаватларни яллиғланишига олиб келади. Бунда қон ва уретрадан кўп миқдорда ажралмалар чиқади, нохуш таъсуротлар сезилади.
Лешманиозни даволаш воситалари.
(Мономицин, акрихин, солюсурьмин, аминохинол, глюканатим)
СОЛЮСУРЬМИН - беш валентли суртманинг икки натрийли тузи билан глюкокон кислотасининг бирикмаси. Таркибида 21 - 33% сурьма бор. Висцеррал лешманиозда т/и киритилади. Ҳар куни 1 марта узлуксиз 1,5 - 3 ҳафта. Даволашда қўлланилади. Тери лешманиозида айниқса сурункали туберкулоид формасида ҳам қўлласа бўлади.
Асоратлари - иккиламчи бактериал инфекция (олдини олиш учун биргаликда антибиотик ва сульфаниламид препаратлари ишлатилади).
Қуйидаги ҳолларда препаратни қўллаш мумкин эмас: - йўлдош ўткир инфекцион ҳасталикларда.
кучли дистрофия, сурункали хасталиклардаги интоксикация
ички аъзоларнинг лешманиоз билан боғлиқ бўлмаган кучли шикастланишларида (сил, юрак, буйрак ва жигар етишмовчилигида).
ГЛЮКАНТИМ - беш валентли сурьма препарати. Висцерал лешманиозда мушак ичига чуқур киритилади. даволаш схема асосида олиб борилади. Бир курс учун 10-15 инъекция, улардан 8-12 тўла дозаси киритилади.
Нохуш таъсири: истмалаш, кўнгил айнаш, йўтал, қусиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |