Тошкент Тиббиёт Академияси


ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ОБЪЕКТЛАРИДА ТЕХНОЛОГИК ЖАРАЁНЛАРИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШГА ҚЎЙИЛГАН ГИГИЕНИК ТАЛАБЛАР



Download 2,75 Mb.
bet78/143
Sana21.04.2022
Hajmi2,75 Mb.
#571490
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   143
Bog'liq
МГ дарслик

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ОБЪЕКТЛАРИДА ТЕХНОЛОГИК ЖАРАЁНЛАРИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШГА ҚЎЙИЛГАН ГИГИЕНИК ТАЛАБЛАР.
Технологик жараёнларни ташкиллаштириш ва ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш мосламаларини яратишда қуйидагиларга эътибор берилади:
а) хона ҳавосида атмосфера ва чиқинди сувларда заҳарли ва хидли моддаларни минимал ажралиб чиқиши ёки бўлмаслиги, ишлаб чиқариш хоналарида иссиқлик ва намликни минимал ажралиб чиқиши ёки бўлмаслиги;
б) шовқин, тебраниш, ультратовуш, электромагнит майдон радиочастоталари, статик электр ва ионлаштирувчи тўлқинларни минимал ҳосил бўлиши ёки ҳосил бўлмаслиги;
в) физик зўриқиш, ишловчиларда чарчашни олдини олишни камайиши.
Юқорида кўрсатилган талабларни амалга оширишда ишлаб чиқариш мосламаларини модернизациялашда ва қонструкциялашда, технологик жараёнларни ташкиллаштиришда қуйидагилар қўлланилади:
а) зарарли моддаларни кам зарарли ёки зарарсиз моддалар билан алмаштириш;
б) иш зонасида зарарли моддаларни ҳосил бўлиши ва келиб тушишини максимал қисқартириш (чанг ҳосил қилувчи материалларни намлш, оловли иситкичларни электр иситгичлар билан алмаштириш, қаттиқ ва суюқ ёқилғиларни газсимон билан алмаштириш, мосламаларни герметиклаш, гидро ва пневмотранспортлардан фойдаланиш).
в) шовқин, тебраниш ва бошқа зарарли омиллар манбаи бўлмиш технологик жараён ва мосламаларни, материалларни шовқин ва тебраниш ютувчи мосламаларни иш жойига ўрнатиш ва алмаштириш;
г) ишлаб чиқариш жараёнини узлуксизлиги;
д) технологик мосламаларни санитар-техникка автоблокировка қилиш, алоҳида жараён ва операцияларни автоматик назорат ва сигнализация қилиш, ишлаб чиқариш операцияларини автоматлаштириш, уларни дистанцион бошқариш, сигналли газоанализаторларни автоматик систеъма ҳимоя воситаларини блокировка қилиш, маҳаллий отсос, аварияли вентиляция, гидрант ва бошқаларни) қўллаш;
е) истилган мослама қобиғини изоляция қилиш, коммуникация, иш жойларига ҳимояловчи мосламаларни ўрнатиш;
ж) жисмоний меҳнатни механизациялаш;
з) иш жойини рационал ташкиллаштириш, ҳаво муҳитида оптимал параметрлар, яратиш ёритилган, шовқин, тебраниш ва бошқалар.
и) ҳаракатланувчи детал ва мосламаларни ҳавфсизлигини таъминлаш;
к) технология чиқиндиларда зарарли заррачаларни ушлаб қолиш ва тозалаш; тозаланган ҳаво ва сувни технологик жараёнда қайтадан фойдаланиш;
Ҳар қайси янги ишлаб чиқаришда, жараёнда ва мосламаларни лойиҳасини технология қисмида қуйидагилар мавжуд:
- ишлаб чиқариш жараёнида қўлланиладиган ва ажралиб чиқадиган зарарли моддалар ва физик омилларни тўлиқ таснифи, лойиҳа механизмида қўлланиладиган техник тасниф, коммуникацияга таъсир этувчи шароитлар;
- янги ишлаб чиқилган ва тасдиқланган гигиеник меъёрлар, шу билан бирга импорт кимёвий препаратлар, технологик жараёнлар натижасида ажралиб чиқувчи янги кимёвий маҳсулотлар, шовқин, тебраниш ва бошқа зарарли физик омиллар таснифи ва уларни камайтириш чоралари, мосламаларни таъмирлаш ва монтаж ишларида;
- монтаж ишларида ва эксплуатация жараёнида огоҳлантирувчи сигнализацияни текшириш ва ўрнатиш қоидалари, уларни лойиҳада кўрсатилган чизмаси ва таъсир этиш принципи, қўлланилиши ва таснифи;
- қўшимча плошадкалар, светильниклар, санитар гигиеник мосламалар ҳақида кўрсатмалар;
- мосламаларни таъмирлаш ва монтаж ишларида оғир детал ва боғламларни ўрнатиш ва олиш шароитини ўзига хослиги (схема ва чизмаларни илова қилган ҳолда)

Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish