Иситувчи микроиқлим шароитларини салбий таъсирини олдини олиш чора – тадбирларининг асосий йўналишлари.
Микроиқлим кўрсаткичлари гигиеник талабларга жавоб бермаган холларда юқорида қайд этилган оқибатларни олдини олиш турли йўналлишларда амалга оширилади. Бу масалада ишлаб чиқариш корхоналарини лойиҳалаштиришда цехлардаги микроиқлим шароитларини кузда тутиш лозим. Технологик жараён ортиқча иссиқлик чиқадиган цех бинолар деразаларини шимол томонга ва жануб тарафга қаратилган бўлиши мақсадга мувофиқ. Бундай жойлаштирилиш бинолар ичига қуёш нурларидан тўғридан тўғри тушиши натижасида хона ҳавосини исишини олди олинади.
Маълумки, соғломлаштириш чора тадбирлари орасида зарарли омилни бевосита манбада йўқотиш ёки кескин камайтиришга қаратилган чора тадбирлар энг самарадор ҳисобланади.
Бу йўналишда техник технологик тадбирлардан ишлаб чиқариш ишларини механизациялаштириш, автоматлаштириш, работотехникадан фойдаланиш яхши натижалар беради. Замонавий технологик жараёнлар ҳам мухим урин эгаллайди. Бу уринда металларни оддий усулда киздиришни юқори частоталик тон воситасида киздиришни кўрсатиш мумкин.
Иситувчи микроиқлимни вужудга келишини олдини олишда технологик ашёлар сатҳидан яъни иссиқлик манбаидан иссиқликни тарқалишини олдини олиш чораларини жорий этилиши яхши натижалар беради. Бу иссиқлик манбалари сатхларини иссиқлик сигимини катта бўлган материаллар билан коплаш (асбест қоришмаси, орасидан совуқ сув ёки совуқ ҳаво ўтадиган қобиқлар) манбадан чиқувчи инфрақизил нурланиш ва қонвекцион иссиқликни камайтиради.
Манбадан чиқаётган инфра қизил нурланишни таъсирини камайтиришда иссиқлик сигими юқори бўлган жисмдан тайёрланган манбаи ва иш жойлари оралигида ўрнатиладиган экранлар ҳам яхши Самара беради. Киздириш печлари очиқ қисмини сув пардаси билан ҳам тусишдан фойдаланилади. Бевосита иш жойларидаги ҳавонинг физик холатини гигиеник талабларга мос бўлишини таъминлаш мақсадида сантехник чора тадбирлардан вентиляциядан фойдаланилади.
Ортиқча ҳавога чиқувчи иссиқлик билан кўрашишда табиий вентиляция аэрация яхши натижалар беради. Аммо уни ташкил этишдаги қатор талаблар бўлганлиги сабабли аэрациядан ҳар доим фойдаланиш иложиси йўқ. Бундай холларда сунъий вентиляциянинг умумий ҳаво олиб келувчи ва олиб кетувчи турлардан фойдаланилади. Бу турдаги вентиляциядан фойдаланганда хонага
Бериладиган ҳаво ҳароратини керакли даражада бўлишини таъминлашга алоҳида эътибор бериш керак. Иш жойиларида таъсир этувчи инфра қизил нурланиш даражаси 350 Вт/м2 дан ортиқ бўлган холларда, ишловчи иссиқлик холатини. Яхшилаш мақсадида ҳаво душларидан ҳам фойдаланилади.
Душдан чиқувчи ҳаво инфрақизил нурланиш даражасига кўра маълум ҳарорат ва тезликда бўлиши керак.
Тиббий профилактик чора – тадбирлар ичида иш жойларидаги микроиқлим кўрсаткичлари устидан назорат ўтказиш мухим уринни эгаллайди (Санитар меъёрлари ва қойдалари № 0203-06 талабларига мос бўлиши керак )
Ишловчилар иссиқлик холатини яхшилашда ишлаш ва дам олишни тўғри ташкил этиш ҳам мухим аҳамиятга эга. “Иссиқлик” цехларида ишловчиларни дам олиш жойлари организмдан иссиқликни қонвекция ва нурланиш йўли билан чиқишни таъминловчи шароитга эга бўлиш керак. Бунга эришиш учун дам олиш хоналари ҳавосини қонденционарлар воситасида бошқариш ва хона деворлари пасайтирилган(орасиан кувурлар оралиқ совуқ сув ўтказиш йўли билан).
Иссиқ иқлим шароитида ишловчиларда сув туз алмашинувидаги ўзгаришларини олдини олиш мақсадида ишчиларни 0.5% натрий хлоридни газланган совуқ ичимлик суви билан таъминлаш тавсия этилади.
Шаҳсий ҳимоя воситалари махсус иссиқлик сигими юқори бўлган матодан тиқилган кийим бош, махсус бош кийимлардан иборат бўлиши керак. Инфро қизил нурланишларни ишчилар кўзига таъсирини олдини олиш учун махсус шишали куз ойнақлар билан таъминланишлари керак.