Депрессия муаммосининг долзарблиги унинг кенг таркалганлиги ва оғир асоратлари билан боғлик. БДССТнинг маълумотларига кўра, ер шари ахолисининг тахминан 4-5 % депрессия билан хасталанган, инсонларда хаёт давомида депрессияга чалиниш хавфи 20% ни ташкил килади. Депрессия сурункали рецидивланувчи касаллик бўлиб, такрор эпизодлар тахминан 60% беморларда кузатилади. Депрессияли беморларнинг 15 % и суицидал харакатларни амалга оширади; ўз жонига қасд қилиш холатларининг 60% ида асосий сабаб - депрессия. Депрессиялардаги ўлим кўрсаткичи юрак-қон томир тизими касалликлари натижасидаги кўрсаткичдан кейинги ўринда туради. Бундан ташқари, депрессия ва хавотирдаги биологик механизмлар турли хил соматик бузилишларни келтириб чиқаради, булар айрим вақтда онкологик касалликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. “Рак – қайғу-алам хасталиги” деб бекорга айтилмайди. Депрессиянинг кўринишлари кўпинча ташқи кўринишидан одатий нопатологик кайфият ўзгаришларига ўхшайди, шунингдек кўплаб соматовегетатив симптомлар билан намоён ва шунинг учун турли хил соматик касалликлар ниқоби остида кечади. На бемор, на шифокор кўпинча кечаётган холатни депрессия сифатида англашмайди ва бўнга психологик ёки соматик бўзилиш сифатида қарашади («шунчаки чарчоқ», «умумий холсизлик», «одатдаги турмуш ташвишлари» ва х.). Ўз вақтида аниқланмаган ва тегишли даво ўтказилмаганлиги оқибатида суицидлар хавфи, шунингдек беморда сезиларли ижтимоий ва оилавий фаолиятининг бузилишига олиб келади.
Агар умумий амалиёт шифокори бу хақида билим ва ташхис қўя олиш кўникмаларига эга бўлса, у шундай беморларнинг сезиларли қисмига тўлақонли ва самарали ёрдам кўрсата олади.
Депрессиялар этиологияси.
1. Генетик факторлар. Монозигот эгизакларда конкордантлик даражаси 65-70% ни, дизигот эгизакларда - фақатгина 15-20% ни ташкил этган, биполяр бузилишларда кўрсаткич монополярга нисбатан юқори бўлган. Пробанднинг касалликга учраш хавфи, ота-онанинг бирида биполяр бўзилиш кўзатилса - 27%, ота-онанинг иккиси хасталанган бўлса –75% ни ташкил қилган.
2. Мияда биоген аминов-нейромедиатрлар алмашинувининг бузилиши, аввало серотонин ва ёки норадреналин ва ГАМК дефицити. Патогенезида норадренергик ва серотонинергик нейротрансмиттер тизимларнинг таъсири ахамиятга эга. Текширувларда эндоген депрессияли беморларнинг цереброспинал суюқлигида асосий метаболит - серотониннинг қонцентрациясининг, айниқса, касалликнинг ўткир даврида пасайганлиги аниқланган. МНСдаги нейротрансмиттер тизимлар ўзаро чамбарчас богланган, шу сабабли улардан биридаги ўзгариш кейингиларига ўз таъсирини кўрсатади.
Кўпчилик антидепрессантларнинг таъсир механизми нейрон синаптик бушлигида серотонин ва норадреналин микдорини оширишга каратилган.
3.Гипоталамо-адренал механизмлар фаоллигининг ортиши.
4. Анатомик тўзилмалардаги дисбаланс.
Депрессиянинг ривожланишига олиб келувчи омиллар орасида, ўнг ярим шарлар фаоллиги устунлик қилувчи бош мия ярим шарлари фаолияти ўртасидаги дисбаланс хам келтирилади. Маълумки, чап ярим шарлар рационал-мантиқий тафаккур билан боғлик ва мусбат хиссиётлар учун “масъул”; ўнг ярим шарлар связано образли тафаккур билан боғлик ва манфий хиссийтлар учун “жавоб беради”. Аффектив бузилишлар патогенезининг ривожланиш механизмларидан бири бўлиб, юқори фаоллик учоғини бир яримшардан иккинчисига кўчиши хисобланади, шу сабабли аффектив фазаларнинг алмашуви юзага келади. Антиқонвульсант дори воситаларни нормотимиклар (кайфият ўзгаришларини меёрлаштирувчи препаратлар) ўрнида қўллаш шунга асосланган.
Депрессияларнингмураккаблиги ва клиник кўринишларининг хилма-хиллиги депрессив холатларнинг ягона классификациясини яратишга қийинчилик тугдиради. МКБ-10 (1994)да унификация учун депрессиялар огирлиги, структураси бўйича (депрессиялар соматик симптомлар билан ва депрессиялар васвасалар билан) тизимлаштирилган, лекин этиологик принцип эътиборга олинмаган. Шу билан бирга адекват терапияни танлаш учун, МКБ-10дан ташқари, бошқа қонцептуал классификацияларни қўллаш зарур. Бу классификацияларнинг асосий тўзилиш коидалари қуйидагилардан иборат: 1) этиология; 2) кечиши; 3) етакчи аффект; 4) синдромологик тўзилиш; 5) оғирлик даражаси.
Этиологик принцип P.Kielholzнинг ишларида Тўлиқ ёритилган (1965). Унинг томонидан депрессияларнинг қуйидаги нозологик классификацияси яратилган.
I. Соматоген депрессиялар. Органиқ: сенил, атеросклеротик, посттравматик, эпилептик, олигофреник ва х. Симптоматик: постинфекцион, гемодинамик, эндокрин, токсик ва х.
II. Эндоген депрессиялар. Шизофреник, циклик (биполяр), даврий (монополяр), кечки (инволюцион меланхолия).
III. Психоген депрессиялар. Невротик, холдан тойиш депрессияси, реактив.
IV. Конституционал депрессиялар.
Do'stlaringiz bilan baham: |