Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг



Download 0,83 Mb.
bet25/52
Sana22.06.2023
Hajmi0,83 Mb.
#952861
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   52
Bog'liq
Копия УМК Психиатрия ХТФ янги

Конституционал депрессиялар. П.Б.Ганнушкина (1998) фикрига кўра, қонституционал-депрессив гурухлардаги инсонлар кўп эмас. Бу гурух доимий кайфияти тушкун инсонлардан иборат. Бу холатдаги шахслар болаликданок, қўрқоқлиги, йиғлоқилиги, инжиқлиги ва ўйчанликлари билан ўзларига эътибор қаратадилар.
Клиник манзара. Депрессияларнинг диагностик мезонлари
Депрессиянинг асосий, кардинал симптомлари:
-камида 2 хафта давомида кузатиладиган ва вазиятларга боғлик бўлмаган тушкун кайфият (синонимлари – гам, қайғу, тушкунлик ва х.);
-қизикишлар доирасининг сезиларли торайиши ёки мусбат хиссиётлар билан боғлик бўлган фаолиятдан рохатланмаслик (ангедония);
-энергиянинг пасайиши ва юқори толиқувчанлик.
Бундан ташқари, депрессияда кўпинча қуйидаги қўшимча симптомлар учрайди:
-тафаккурнинг секинлашуви, диққатни жамлашнинг қийинлашуви;
-ноадекват ўз имкониятларини паст бахолаш, гунохкорлик, ўз-ўзини камситиш фикрлари,
-ўзига бўлган ишончнинг йўқлиги, қарор қабул қилишдаги қийинчиликлар;
-ташқи олам, ўтмиш ва келажакни пессимистик бахолаш;
-яшашни истамаслик ва ўлим хақидаги ўйлар, ўз жонига қасд қилиш харакатлари.
Депрессиядаги ўзига хос симптомлар - бу вегетатив (соматик) функцияларнинг бузилиши:
-иштаханинг пасайиши ва тана вазнини камайиши (DSM-IV бўйича, бу симп­том мусбат хисобланади, қачонки бемор охирги ойларда аввалгига нисбатан 5% ва ундан кўп вазн йўқотганда);
-барвақт уйғонишлар кўринишидаги уйқу бузилишлари;
-либидонинг пасайиши, хайз циклининг бузилиши;
-юрак сохасидаги оғриқлар, тахикардия, кўкрак қафасидаги оғирлик ва босим хисси, артериал қон босимининг тебраниши;
-кабзиятлар, тери ва шиллиқ каватлар куруклиги ва б.лар.
Енгил депрессив эпизод ташхисини кўйиш учун қуйидаги мезонлар аниқланиши зарур:

  1. Депрессиянинг 3та асосий симптомларидан камида 2 таси

  2. Қўшимча симптомларидан, хеч бўлмаганда 2 таси мавжудлиги

3. Хеч бир симптомлар чуқур даражада учрамаслиги зарур. Бемор бу холатда бир мунча қийинчиликларга дуч келса хам, умуман асосий ижтимоий ва касбий вазифаларини бажара олиш қобилиятини сақлаб қолади.
4. холатнинг давомийлиги 2 хафта ва ундан ортиқ.
Фақат соматик шикоятлар билан келган беморларда яширин депрессияни аниқлаш учун, Кильхгольц врач-интернистларга қисқача саволномани таклиф қилади. Тасдиқловчи жавобларнинг кўплиги депрессия мавжудлигидан далолат беради. Бу саволнома амалиётини бошлаётган шифокор учун хам фойдали бўлиши мумкин:
1. Хозир хам аввалгидек хаётдан лаззатлана оласизми?
2. Қарор қабул қилишда қийинчиликлар мавжудми?
3. Охирги вақтда қизикишларингиз доираси тораймадими?
4. Охирги вақтларда нохуш нарсалар хақида фикрлар мавжудми?
5. Сизга хаёт маъносиз ва кераксиздек туюлмаяптими?
6. Одатдагига қараганда, ўзингизни янада хорғин ва (ёки) кам фаолроқ сезмаяпсизми?
7. Кечаси уйқингиз бузилмадими?
8. Иштахянгиз қандай, тана вазнингиз камаймадими?
9. Тана ва кўкрак қафасида оғирлик хисси мавжудми?
10. Интим хаётингизда ўзгаришлар кузатилмадими?
ҚВП ва Оилавий поликлиника шароитида ўтказиладиган текширув усуллари.
3.1 Категорияси

    • АБ босимни утирган холатда, уч маротаба, 2-3 минут оралиги билан иккала кулда улчаш.

    • Умумий қон ва сийдик тахлили

    • Қондаги глюкоза;

    • ЭКГ;

    • Офтальмоскопия.

3.2 категорияси:

    • Патопсихологик текширув

    • ЭЭГ кўрсатма бўйича

    • Тор мутахасислар маслахати – кардиолог, невропатолог, психиатр.

    • шифокор-психиатрга дархол йуллаш зарур, даволаш муолажалари стационар шароитида ўтказилади (2 категория), ШРКШга госпитализация

Даволаниш асосий принциплари

  1. Номедикаментоз даво: стационар даводан сўнг ўтказилади.

1. Фитотерапия

  1. даволовчи гимнастика ва харакат режими

  2. Рационал психотерапия, беморни дориларни тўғри қабул қилишга ургатиш билан

  3. Аутотренинг

  4. Психотерапия қуйидаги холларда мақсадга мувофик:

  • Беморда юқори хавф суицид бўлмаса

  • Психотик, васвасали бузилишлар бўлмаса

  • Анамнезида импульсив хулқ ёки тажовузкорлик холатлари бўлмаса

  • Беморни психотерапияга қизиқиши бўлса

6.Оилавий ва ижтимоий таъсирлар (оила аъзоларини назорат усуллари ва тушуниши бўйича ўқитиш)
2. Медикаментоз даво.
Антидепрессантларни буюриш.
Шартлари:

  1. Психотроп спектр фаолллиги депрессияни психопатологик манзарасига мос келиши керак.

  2. Препаратни буюришда антидепрессив самара фақат давони 2 хафтасидан сўнг пайдо бўлишини тушунтириш керак, бу вақтда ножўя таъсирлар препарат қабул қилишнинг 1 хафтасида пайда бўлади, кейинчалик йўқолади.

  3. Беморга депрессия энг даволаб бўладиган бузилишлар қаторига кириши хақида маълумот бериш керак (даволаниш 80 % холатларда)

  4. Терапевтик препаратларни танлашда хаёт тарзини ва иш характерини хисобга олиш керак (седатив самарадан чекланиш учун)

  5. Препаратларни қабул қилиш схемаси беморга ёзма тарзда берилиши керак.

  6. Депрессияни даволашда қуйидаги этаплар ажратилади:

А) ўткир фазасини даволаш 6-12 хафта.
Б) ремессия шакллангунча даволаш 4-9 ой
В) қўллаб-қувватловчи даво 12 ой ва ундан кўп
Имкон бўлганда давони СИОЗС гурух препаратлари билан бошлаш мумкин, уларда ножўя таъсирлар кам ва дозага қарамлилик кўзатилмайди, амбулатор шароитда қўллаш қулай.
Препарат номи Суткалик дозаси
Флуоксетин 20-40 мг
(портал, прозак, депрес ва бошқ.)
Пароксетин 20-40 мг
(паксил, рексетин ва бошқ)
Сертралин 25-50 мг
(золофт, стимулотон ва бошқ.)
Флуоксамин 50-100-200 мг
(феварин ва бошқ.)
Ципролекс 10-20 мг
(цитолопрам)
1 жавоб одатда даволашнинг 1 хафтасида кузатилади. Қисман жавоб (50% атрофида) – давони 4 хафтасида. Тўлиқ жавоб – 10-12 хафтада кузатилади.
Амбулатор амалиётда янги авлод антидепрессантлари тавсия этилган – венлафаксин (велаксин, венлаксор), булар турли хил депрессияларда кўлланилиши мумкин.
Чўзилган депрессив холатларда (давони 8 хафтасида терапевтик самара бўлмаса) мутахассисга даволанишга кўрсатма хисобланади. Бундан ташқари талаба суицидал хавф даражасини бахолаш керак: хавф омилларни аниқлаши, борлигини ва ифодаланганлик даражасини аниқлаштириши, суицидал фикрлар, тенденциялар, харакатларни аниқлаши керак, мутахассисда даволаниш учун кўрсатма ва тезкор психиатрик ёрдамга кўрсатма бериши керак.
Антидепрессантлар билан даволашни умумий схемаси
Антидепрессант буюриш

Д озани терапевтик дозагача кутариш


4 хафта давомида даволаш


С амара бўлиши Самара бўлмаслиги


Давони ремиссия шакл- Литий тузлари ёки


лангунча 4-6 ойга чўзиш трийодтиронин
қўшиш
Қўлловчи даво Препаратни
(давомийлиги депрессив алмаштириш
Эпизод давомийлиги бўйича) Давони кейинги курси

Дозани аста-секин Самара бўлиши
камайтириш
( 6 хафта давомида) Ремессия
Давони тўхтатиш шакллангунча давони чўзиш
Қўлловчи даво
Давони тўхтатиш


“КИЧИК ГУРУХЛАРДА ИШЛАШ” МЕТОДИ
Таълим олувчиларни фаоллаштириш мақсадида уларни кичик гурухларга ажратган холда уқув материалларини урганиш ёки топшириқни бажаришга қаратилган дарсдаги ижодий иш.

  1. Гурух 4 кичик гурухга бўлинади.

  2. Ҳар бир кичик гурух варақда факультети, гурух рақами, иштирокчининг ФИШни, ўйин номини ва ўтказилиш санасини ёзади.

  3. Ҳар бир кичик гурухга топшириқ саолларига жавоб бериш таклиф қилинади.

  4. Ҳар бир талаба варақда ўз фамилияси ёзади ва ўзининг жавоб вариантини график органайзерлар кўришида тақдим этади.

  5. Педагог ишни назорат қилади ва жавобнинг тўғрилиги ва тўлалигига қараб бахолайди.

“Кичик гуруҳларда ишлаш” усули учун саволлар мажмуаси
Вариант №1

  1. Невротик депрессия даражаласи хақида маълумот беринг

  2. Психотик депрессия даражаласи хақида маълумот беринг

Вариант №2
1. Депрессиянинг факультатив белгилари
2. Депрессиянинг асосий белгилари
Вариант №3
1. Номедикаментоз даво усулларини санаб утинг
2. Медикаментоздаво усулларини санаб утинг
Вариант №4
1 Депрессияни клиник турларини санаб утинг
2. Депрессияни келиб чикиш сабаблари



Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish