Ўпка гангренасида балғамда кўпинча аниқланади:
а) Крушман спираллари
б) эритроцитлар
в) эозинофиллар
г) эластик толалар
д) Шарко-Лейден кристаллари
Ўпка абсцесси билан касалланган беморнинг балғамини кучиши қуйидаги холатни эгаллаганда осонлашади:
а) ортопноэ
б) касалланган томонда
в) утирган холатда
г) коринда ётганда
д) сог томонда ётганда
Бронхоэктатик касалликда ўпка устида асосий нафас шовкинини аниқланг:
а) дагал нафас
б) везикуляр
в) везикулобронхиал
г) амфорик
д) узлукли
Шоколад рангдаги балғам ажралади:
а) бронхопневмонияда
б) бронхитларда
в) бронхоэктазларда
г) ўпка гангренасида
д) бронхиал астмада
Ўпка гангренасида рентгенда аниқланади:
а) четлари нотекис соя
б) четлари текис соя
в) ўпканинг тиниклиги ошган
г) ўпка булагининг гомоген корайганлиги
д) ўпканинг хаволилиги ошган
Вазиятли масалалар:
Масала №1
Беморда аниқланади: холсизлик, эт увишиши, кам балғамли йўтал ва бунда кўкрак қафасида огрик. Иситма аввал доимий, кейин ремиттирловчи, кейин эса гектик.
Пальпацияда: зарарланган томонда ковургалар орасида огрик. Овоз дириллаши кучайган.
Перкуссияда: зарарланган томонда перкутор товуш бугиклашган.
Аускультацияда: везикуляр нафас сусайган, бронхиал акси билан.
Беморда кандай касаллик?
1.Ўпка абсцессининг биринчи даври
2.Ўпка гангренаси
3. Бронхоэктатик касаллик.
Масала №2
Бемор сероз-шиллик-йирингли балғам ажралиши билан йўталишига шикоят килди. Йўтал хуружсимон характерда, асосан эрталаб, уйкудан кейин зураяди. Хансираш ва кучли терлашга шикоят килади.
Кўздан кечирганда: акроцианоз, бармокларнинг " барабан таёқчалари" шаклида ва тирноклари " соат ойнаси" шаклида узгариши.
Перкуссияда ўпка товуши кутича акси билан. Ўпканинг пастки чегараси харакатчанлиги чекланган.
Аускультацияда: Дагал ёки сусайган везикуляр нафас, қуруқ, баъзан майда-урта пуфакчали жарангсиз хириллашлар.
Беморда кандай касаллик?
1.Бронхоэктатик касаллик.
2.Ўпка абсцесси
3.Ўпка гангренаси
Масала №3
Бемор касалликнинг уткир бошланганига, эт увишиши, юкори харорат, ёмон чириган хидли балғам билан йўталга шикоят килди.
Пальпацияда: кўкрак қафасини бир томони оркада қолиши, огрик аниқланади, овоз дирриллаши кучайган.
Перкуссияда: товуш бугиклашган.
Аускултацияда: қуруқ ва нам хириллашлар. Бронхофония кучайган.
Рентгенда: ўпканинг четлари ёйилган, нотекис сояси.
Беморда кандай касаллик?
1.Ўпка гангренаси
2. Ўпка абсцесси
3. Бронхоэктатик касаллик.
Масала №4
Бемор сероз-шиллик-йирингли ёки йирингли характердаги балғам ажралиши билан йўталга шикоят килади.
Кўздан кечирганда: зарарланган томон нафас олишда оркада колади.
Пайпаслаганда: овоз дириллаши кучайган.
Перкуссияда: бугиклашган-тимпаниқ ёки тимпаниқ товуш, баъзан металлик оханг билан.
Аускультацияда бронхиал ёки амфорик нафас ва кўпинча жарангли урта ва йирик пуфакчали нам хириллашлар.
Кандай синдром хакида сўз бормокда?
Жавоб: Ўпка тўқимасида бўшлиқ хосил бўлиш синдроми.
Do'stlaringiz bilan baham: |