Тошкент темир йўл мухандислари институти "Бухгалтерия ҳисоби ва аудит"


 Меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва иш ҳақи фондининг



Download 0,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/26
Sana21.02.2022
Hajmi0,89 Mb.
#59729
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   26
Bog'liq
mintaqavij temir jol uzeli xozhalik faoliyatining tahlili (1)

2.2 Меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва иш ҳақи фондининг 
таҳлили 
 
Ушбу бобда корхонанинг мехнат ресурсларига бахо берилади. 
Корхонада мехнат ресурсларини тахлил қилишдан асосий мақсад, корхонада 
мехнат ресурсларини қай даражада самарали фойдаланилмоқда, яъни хар бир 
ишчига тўғри келадиган иш хажми, ишчилар ўз иш вақтидан қай даражада 
смарали фойдаланишмоқда, хар бир ишчига тўғри келадиган ўртача ойлик иш 
ҳақи қай даражадалигин ўрганишдан иборат. Чунки, маълумки ишлаб чиқариш 
билан боғлиқ ишчиларга тўланадиган иш ҳақи суммаси маҳсулот(иш, хизмат) 
таннархига киритилади, демак, таннарх ўзгариши бевосита молиявий натижага 
таъсир қилади. 
Корхонада мехнат ресурсларида самарали фойдаланиш кўрсаткичига 
мехнат унумдорлиги киради. 
Меxнат унумдорлиги - ходимлар меxнат фаолиятининг иқтисодий 
самарадорлиги кyрсаткичидир. У ишлаб чиқарилган маxсулот ёки кyрсатилган 
хизматлар миқдорининг меxнат харажатларига нисбатан, яъни меxнат 
харажатлари бирлиги xисобига ишлаб чиқарилган маxсулот билан белгиланади. 


15 
Жамиятнинг ривожланиши ва унинг барча аъзолари фаровонлиги даражаси 
меxнат унумдорлиги даражаси ва унинг yсишига боғлиқдир. Бундан ташқари, 
меxнат унумдорлиги даражаси ишлаб чиқариш усулини xам, xатто ижтимоий - 
сиёсий тузумнинг yзини xам белгилаб беради.
Меxнат 
унумдорлиги 
кyрсаткичи 
меxнат 
самарадорлиги 
ва 
натижадорлигининг барча жиxатларини акс эттирмайди. Масалан, у меxнат 
сифатини xисобга олмайди, бундан ташқари, меxнат ресурсларидан оқилона 
фойдаланиш зарурлигини ифодаламайди. «Меxнат унумдорлиги» тушунчасига 
yз аxамияти жиxатидан яқин, лекин мазмунан янада кенгроқ бyлган тушунча 
«меxнат самарадорлиги» тушунчасидир.Меxнат самарадорлиги меxнат 
унумдорлигидан фарқли yлароқ, фақат меxнатнинг миқдор кyрсаткичларини 
эмас, шу билан бирга сифат натижаларини xам ифодалайди. Меxнат 
самарадорлиги кyрсаткичининг яна бир муxим устунлиги унда меxнат 
ресурсларини тежашнинг акс этишидир. 
Меҳнат режасининг асосий кўрсаткичларига: меҳнат унумдорлиги, 
ишчилар сони, ўртача ойлик маош, маош фонди киради.
Меҳнат режаси маълум ишларни бажаришга сарфланган ишчи кучининг 
прогресси меъёрлари асосида ишлаб чиқилади. Иш хажмидан келиб чиққан 
ҳолда эҳтиётдан контенгент аниқланади. Нормативлар асосида ишчилар сонини 
аниқлашда меҳнатни ташкиллаштиришнинг замонавий, прогрессив шакллари 
(хизмат 
кўрсатиш 
зоналарини 
кенгайтириш, 
хизматчилар 
ўртасида 
мажбуриятларни рационал тақсимлаш ва бошқалар) ишлаб чиқилиши керак. 
МТУнинг йиллик меҳнат режаси ўтган йилги режалаштирилган 
ташишдаги меҳнат унумдорлигига солиштирган холда ва умумий меҳнатга хақ 
тўлаш фондига асосланиб унинг ўсиши белгиланади. Ўртача ойлик маош 
кўрсаткичи, ҳисоб - китоб қилинади.
Йиллик меҳнат режаси меҳнат унумдорлигини оширишни кўзда тутиб, 
меҳнат ресурсларини тежаган ҳолда меҳнат самарадорлиги ва иш хақи 
тўловлари ўртасидаги ўрнатилган пропорцияларга амал қилинишини 
таъминлаши зарур. 
Норматив ташишдан, ёрдамчи кўмакдош - фаолиятдан, ортиш - 
тушириш ишлари, маҳаллий даромад, капитал таъмирлаш бўйича иш хажмидан 
олинган даромад суммасининг ошиши (камайиши) нинг ҳар бир фоизи учун 
белгиланади ва базавий иш хақининг умумий фондидан олинади: 
М
Д
баз
Н
Н
Ф
Ф




бунда, Ф
баз 
– базавий умумий иш хақи минг сўм; 
Н
Д
– режа бўйича даромаднинг ўсиши (камайиши) %; 
Н
М 
– даромад суммасининг ҳар бир фоизи ўсиши (камайиши) нинг 
нормативи. 
Меҳнат унумдорлиги. Бу кўрсаткич ишчи томонидан бир иш вақти 
бирлигида бажарилган маҳсулот хажми билан ёки битта маҳсулотни ишлаб 
чиқиш учун кетган вақт билан ўлчанади. 


16 
МТУда меҳнат унумдорлиги натурал услубда эксплуатация ишларида 
банд бўлган битта ишчига маълум даврда (ой, чорак, йил) тўғри келган 
келтирилган эксплуататцион тонна километрда аниқланади. 
Юқоридаги меҳнат фаолияти билан боғлиқ тушунчаларга таянган ҳолда 
қуйида келтирилган 2-жадвал кўрсатгичлари орқали меҳнат унумдорлиги 
таҳлилини амалга оширамиз: 
F= ∑(PL) 

Download 0,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish