3. Ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазони ижро этиш тартиби?
Жавоб: 26-модда. Жазони ижро этиш тартиби
Ахлоқ тузатиш ишлари тариқасидаги жазо ижроси маҳкумнинг яшаш жойидаги ички ишлар органларининг жазоларни ижро этиш инспекцияси томонидан амалга оширилади.
Маҳкум доимий яшаш жойига эга бўлмаган тақдирда ҳукмнинг ижроси ҳукм чиқарилган жойдаги жазоларни ижро этиш инспекцияси зиммасига юкланади.
Ахлоқ тузатиш ишлари корхоналарда, муассасаларда ва ташкилотларда ўталади.
Жазони ўз иш жойида ўташ шарти билан ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахслар судлангунга қадар ўзлари ишлаган корхона, муассаса ёки ташкилотда меҳнат фаолиятини давом эттираверадилар.
Жазони бошқа жойларда ўташ шарти билан ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахслар жазоларни ижро этиш инспекцияси белгилаб берадиган корхона, муассаса ва ташкилотларга юборилади. Вояга етмаган маҳкумлар яшаш жойидаги корхона, муассаса ва ташкилотларга юборилади.
БИЛЕТ - 12
1. Бир суд – бир инстанция” тамойилининг моҳиятини очиб беринг.
Жавоб: «Бир суд – бир инстанция» тамойили халқаро тажрибада синалган, умумэътироф этилган дунёда энг мақбул суд тизими ҳисобланади. Бу тамойилга кўра, суд иш юритувига келиб тушган ҳар қандай иш уч босқичда якунига етади. Шу ўринда ушбу тамойилни соддароқ тарзда тушунтирадиган бўлсам, биринчи босқич – (туманлараро, туман (шаҳар) судлари). Иккинчи босқич – апелляция (вилоят судлари). Учинчи босқич – кассация (Олий суд). Юқорида кўрсатиб ўтилган ана шу уч босқичда ҳар қандай иш ўзининг қонуний ечимини топади. Бу янгиликнинг жорий этилиши натижасида халқаро ташкилотлар ва экспертларнинг эътирозига сабаб бўлаётган, эскилик сарқити бўлган, ўз номи билан одил судловнинг мазмун-моҳиятига мутлақо тўғри келмайдиган назорат тартибида ишларни кўриш амалиётидан тўлиқ воз кечилади.
2. Иш ва бошқа ҳужжатлар йуқолган ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган тақдирда амалга ошириладиган ишлар ҳақида нималарни биласиз?
Жавоб: Иш ва бошқа ҳужжатлар йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган тақдирда, бу хақда зудлик билан суд раиси хабардор қилиниши лозим. Ҳужжатларнинг йўқолиши ёки яроқсиз ҳолга келиши холатлари ҳақида далолатнома тузилади. Зарур холларда эса, йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган хужжатлар аниқланган пайтдан бошлаб ун кунлик муддат ичида хизмат текшируви утказилиши мумкин. Иш йўқолган тақдирда, белгиланган тартибда хизмат текшируви утказилиши шарт. Хизмат текширувини утказиш натижалари хакида судлов хайъати раисига у тамомланган пайтдан бошлаб уч кунлик муддатда тегишли хужжатлар илова қилинган ҳолда ахборот тавдим этилади.
Ахборот хатига куйидаги хужжатлар илова килинади:
хизмат текширувини утказиш буйича комиссияни тайинлаш, комиссиянинг хулосаларини тасдиқлаш ҳақидаги буйруклар; хизмат текшируви натижалари ва унга илова қилинадиган хужжатлар; иш йўқолган тақдирда эса, ишни тиклаш ҳақидаги буйруқ тушунтириш хатлари ва бошқа мазкур холатга бoғлиқ хужжатлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |