Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт тумани ташкил этилиши муносабати билан суд тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув бўйича суд ҳукмини чиқариш тартибини гапириб беринг?



Download 143,26 Kb.
bet11/62
Sana21.02.2023
Hajmi143,26 Kb.
#913454
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   62
Bog'liq
атесс охирги жавоблари

2. Айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув бўйича суд ҳукмини чиқариш тартибини гапириб беринг?
572-модда. Айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузилган жиноятлар бўйича жазо тайинлаш.
Айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузилган жиноятлар бўйича тайинланадиган жазонинг муддати ёки миқдори ушбу Кодекс Махсус қисмининг тегишли моддасида (қисмида) назарда тутилган энг кўп жазонинг ярмидан ошмаслиги керак.

БИЛЕТ - 9




1. Нима мақсадда суд ишларини назорат тартибида кўриш институтини тугатилди? Жавоб: Сўнгги уч-тўрт йил ичида суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш, судьялар фаолиятига аралашишни қатъий тақиқлаш, суд амалиётидаги баъзи бир хато ва камчиликларни тузатиш билан боғлиқ кўплаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, хусусан 10 дан ортиқ қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20 га яқин фармон ва қарорлари қабул қилинди. Лекин, суд амалиётининг таҳлили шуни кўрсатаяптики, ҳозир ҳам суд ҳимоясини таъминлашда ортиқча бюрократик тўсиқлар ёки баъзи бир камчиликлар бор. Мана шу камчиликлар оқибатида судларда ишлар тўлиқ ва холис кўрилмаётгани, узоқ муддат чўзилаётгани ёки иқтисодий судларда апелляция, кассация ва назорат тартибида кўрилган кўплаб ишларнинг бекор қилинганлиги ёки ўзгартирилганлиги фуқароларда суд тизимига нисбатан ишончсизликни келтириб чиқармоқда. 2020 йил 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги тарихий Фармон айнан суд амалиётидаги мана шундай камчиликларнинг бартараф этилишида муҳим аҳамият касб этади. Зотан, биринчидан, суд тизимида собиқ тоталитар тузумдан эскилик сарқити бўлиб келаётган, ўз номи билан ҳам суднинг мазмун-моҳиятига тўғри келмайдиган назорат тартибида ишларни кўриш амалиётидан тўлиқ воз кечилади. Таъкидлаш керакки, бу суд амалиётидаги ҳар қандай ишларни назорат тартибида кўриб, янгидан қарор чиқариб, қуйи судларнинг қарорини бекор қилиш орқали уларга таъсир кўрсатишдек номақбул амалиётдан тўлиқ воз кечилишига олиб келади. Ушбу тартиб халқаро ҳамжамият томонидан суд тизимида ҳал қилувчи аҳамиятга эга принцип сифатида қараладиган судьялар мустақиллигини таъминлаш имконини беради. Судьяларга холис, қонуний ва адолатли қарор қабул қилишда ҳеч қандай босим ўтказишга йўл қўйилмайди. Бундан ташқари, фуқароларнинг овора бўлишига, судларда иш ҳажмининг асоссиз ва мақсадсиз ортишига, энг ёмон томони коррупция билан боғлиқ ҳолатларнинг вужудга келишининг олдини олади. Айни пайтдаги ривожланган демократик давлатлар суд тизимидаги тенденция ишларнинг юқори инстанцияларда бир неча бор кўрилишига йўл қўймасдан, суд қарорини бир марта қайта кўриш билан унга нуқта қўйишга қаратилган. Кўпчилик давлатлар тажрибасида, хусусан англо-саксон ҳуқуқ тизимида, романо-герман суд ҳуқуқида, қолаверса МДҲ мамлакатларида ҳам апелляция ва кассация тартибида ишларни кўриб чиқиш амалиёти кенг татбиқ этилган. Иккинчидан, фуқароларнинг судма-суд сарсон бўлишларининг олдини олиш мақсадида ортиқча суд босқичларини бекор қилиш орқали «бир суд – бир инстанция» тамойили жорий этилиб, туманлараро, туман (шаҳар) судларининг қарорларини вилоят даражасидаги судлар томонидан апелляция тартибида, апелляция тартибида кўрилган суд қарорларини эса Олий суд томонидан кассация тартибида қайта кўриб чиқиш, кассация тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича суд қарорларини эса Олий суд раиси, Бош прокурор ва уларнинг ўринбосарлари протестига кўра кассация тартибида такроран кўриб чиқиш белгиланмоқда. Тасаввур қилинг, айни пайтгача давом этиб келаётган амалиёт, яъни бир суднинг ўзида биринчи инстанцияда кўрилган ишлар шу суднинг ўзида кейинги инстанция сифатида яна такроран кўрилишида ҳеч бир мантиқ йўқ эди. Шу ўринда қуйидаги статистик маълумотларни келтириб ўтиш мақсадга мувофиқ: вилоят судлари 3 та (биринчи, апелляция ва кассация) инстанцияда ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга. Биргина 2019 йилнинг ўзида айни бир вилоят судида биринчи ва апелляция (кассация) инстанциясида кўрилган ишларнинг 13 мингга яқини Олий судда ўзгартирилган ёки бекор қилинган.

Download 143,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish