Тошкент шаћар



Download 45,5 Kb.
Sana23.08.2022
Hajmi45,5 Kb.
#847572
Bog'liq
Шаблон ижара


Кўчмас мулк ижара шартномаларини солиқ органларида ҳисобга
қўйиш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида

М А Ъ Л У М О Т

1. Ўзбекистон Республикасининг “Ижара тўғрисида”ги қонуни
1-моддасига асосан ижара шартнома асосида ерга, бошқа табиий ресурсларга, шунингдек хўжалик фаолиятини ва ўзга фаолиятни мустақил равишда амалга ошириш учун ижарачига зарур бўлган мол-мулкка ҳақ эвазига муддатли эгалик қилиш ва ундан фойдаланишдан иборатдир.
Шунингдек, ушбу Қонуннинг 5-моддасига асосан томонларнинг ихтиёрийлиги ва тўла тенг ҳуқуқлилиги асосида маълум муддатга тузиладиган ижара шартномаси ижара муносабатларининг юзага келишига асос бўлади. Бунда, қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиш учун ерни, бошқа табиий ресурсларни ижарага олиш узоқ муддатга - камида 5 йилга мўлжалланган бўлиши керак.

2. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 535-моддасига асосан мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади.
Шунингдек, Фуқаролик кодексининг 574-моддасига асосан фуқаролар ўртасида тузилган бино ёки иншоотни ёхуд унинг бир қисмини ижарага бериш шартномаси давлат солиқ органларида ҳисобга қўйилиши лозим.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 майдаги “Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-3741-сон қарори 2-бандига асосан 2019 йил 1 январдан бошлаб кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби жорий этилган.
Шунга асосан, Адлия вазирлигида 2018 йил 11 октябрда 3077-сон билан рўйхатга олинган “Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида Низом”га мувофиқ жисмоний шахслар ўртасида тузилган кўчмас мулк ижара шартномалари ўн кундан кечиктирмай солиқ органларида ҳисобга қўйилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги “Солиқ тўловчиларни ҳисобга олишни янада такомиллаштириш ва қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 595-сон қарори
3-банди “в” кичик бандига асосан 2022 йил 1 январдан бошлаб юридик шахслар томонидан кўчмас мулкни ижарага бериш (олиш) ёки текин фойдаланиш шартномалари солиқ органларида ҳисобга қўйилади.
Бунда жисмоний ва юридик шахслар томонидан кўчмас мулкни ижарага бериш ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларининг электрон тизимларида ҳисобга қўйиш масофадан туриб фақат электрон шаклда амалга оширилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6208-сон Фармони 3-банди “б” кичик бандига асосан 2021 йил 1 майдан ижарада яшайдиган олий таълим муассасалари талабаларининг 60 фоизига улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 1 баравари, қолган ҳудудларда - БҲМнинг 0,5 баравари миқдорида Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги “Республика олий таълим муассасаларида талабаларни турар жой билан қамраб олиш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 563-сон қарори 9-бандига асосан жисмоний шахсларнинг уй-жойларини талабаларга ижарага беришдан олган даромадларини солиқдан озод этиш юзасидан Солиқ кодексига ўзгартириш киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш Молия вазирлигига юклатилди.
Шунингдек, мазкур қарорнинг 10-бандига асосан талабалар ижара шартномаларини ҳисобга қўйиш ва солиқ тўловларини соддалаштирилган рақамли имзосиз амалга ошириш, ижара шартномаларини ҳисобга қўйиш электрон тизимини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда бошқа идораларнинг талабалар электрон базаси билан интеграция қилиш,
ўз уй-жойларини талабаларга ижарага берган жисмоний шахсларни даромад солиғидан озод этишнинг автоматлашган тизимини яратиш Давлат солиқ қўмитасига юклатилди.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 сентябрдаги 605-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат олий таълим муассасаларининг ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисида Низом”нинг 6-бандига асосан давлат олий таълим муассасаларининг фақат кундузги таълим шаклида, давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида таҳсил олишидан қатъи назар, ижарада яшайдиган барча талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисми белгиланган мезонлар асосида Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Download 45,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish