Тошкент педиатрия тиббиёт институти абдурахимов зохид абдувасикович


Натижаларни қиёсий таҳлил қилиш ва билимларни баҳолаш (5-жадвал)



Download 0,7 Mb.
bet13/34
Sana21.02.2022
Hajmi0,7 Mb.
#42899
TuriДиссертация
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   34
Bog'liq
автореферат Абдурахимова 13.03.2020

Натижаларни қиёсий таҳлил қилиш ва билимларни баҳолаш (5-жадвал). Тадқиқотдан олинган натижаларга мувофиқ аниқландики, анъанавий усулда ўқитилган 2 нафар (4%) магистр ўртача «қониқарсиз» баҳо олган (худди шундай баҳони 9 нафар (21%) врачлар ҳам олган, бу кўрсаткич магистрларга нисбатан тўрт марта кўп).
12 нафар (23%) магистр қониқарли баҳо олди (врачлар орасида бундай баҳони 18 нафар врач олди ва бу 43% ни ташкил этди). 23 нафар (43%) магистр ҳамда 10 нафар (24%) врач томонидан берилган жавоблар яхши деб баҳоланди, бу магистрлардан олинган натижаларга нисбатан 2 баробар кам. 16 нафар (30%) магистр аъло баҳога топширди, врачлардан фақат 5 нафари бундай баҳони қўлга киритди ёки ушбу натижа магистрларга нисбатан 3 марта кам.
Врачларнинг ярмидан кўпроғи – 27 нафари (64%) «қониқарли» ҳамда «қониқарсиз» баҳоларга жавоб беришди, бу пайтда атиги 14 нафар (26% ёки 2,5 баробар кам) магистрларга ушбу баҳо қўйилди. «Яхши» ва «аъло» баҳолари атиги 15 нафар (35%) врачга қўйилди, бу пайтда магистрлар орасида ушбу натижа 39 нафар (60% ёки врачларга нисбатан 2 баробар кўпроқ)ни ташкил этди.
Шу билан бирга интернет дастур иштирокчилари орасида қониқарсиз жавоб берганлар умуман қайд этилмади, 8 нафар (42%) иштирокчи – «яхши» ва 11 нафар (58%) иштирокчи – «аъло» баҳога жавоб берди.
Таълим беришнинг журнал шакли иштирокчилари орасида ҳам қониқарсиз жавоб берганлар кузатилмади, 3 нафар (7%) иштирокчи – «қониқарли», 39 нафар (93%) иштирокчи – «яхши» ва «аъло» баҳоларга жавоб берди. Ушбу таълим шакли пуллик бўлганлиги учун, тахминларимизга кўра, врачлар ўқув дастурини янада эътиборли бўлиб ўқишга мотивацияланди, шунингдек, уларда тест саволларига жавоб бериш ҳамда текшириш учун ТошВМОИ мутахассисларига жўнатишда ўз ҳамкасблари билан маслаҳатлашиш имкони бўлди – олинган яхши натижалар сабабини шу билан тушунтириш мумкин.
2013–2014 йилларда ҚВПда фаолият юритган 24 нафар врачнинг иш кўрсаткичлари тадқиқот материали бўлиб хизмат қилди. Кўрсаткичларнинг ретроспектив таҳлили статистик ва математик усуллардан фойдаланиб амалга оширилди. Умумий амалиёт шифокорлари ҳақида маълумот тўплаш учун уларнинг 2013–2014 йиллардаги фаолият кўрсаткичлари бўйича 20 та индикатордан иборат бўлган аналитик жадвал ишлаб чиқилди. Ушбу индикаторлар учта касалликни ўрганишни ўз ичига олади: юрак-қон томир касалликлари, сил, қандли диабет. Диспансеризация, касалланиш, ногиронлик, ўлим ва айрим амалга оширилган тадқиқотлар миқдори тадқиқотнинг индикаторлари бўлиб ҳисобланди.



Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish