128
17-расм.
Инновацион муҳитини шакллантириш
141
17-расмдан кўриш
мумкинки, фикримизча, инновацион муҳитни
шакллантиришда учта йирик бўғин муҳим ўрин тутади. Улар бозор
механизмлари,
инновацион
тизим
ва
ташкилий-ҳуқуқий
базадир.
Инновацион муҳит айнан бозор механизмлари тўлиқ
жорий этилган
шароитда вужудга келади. Бозор механизмлари таркибида энг асосийларидан
бири рақобат ҳисобланади, табиий ва ҳаққоний рақобат, нафақат инновацион
ривожланишни
балки,
мамлакатда
корхоналарнинг
молиявий
барқарорлигини таъминлаш ва рақобатдошлигини оширишга бевосита
таъсир кўрсатади.
Мамлакатда инновацион ривожланишни таъминлашда истеъмол
товарлари ва хизматлар баҳоси, иқтисодиётдаги рақобат ҳамда фоиз ставкаси
муҳим иқтисодий рағбатлантирувчи механизм ҳисобланиб,
талаб ва
таклифнинг миқдорий ўзгариши ҳамда инновацион ривожланишни жорий
этишда ўзига хос иқтисодий вазифани бажаради.
Хусусан, рақобат инновацион муҳитни шакллантиришда талаб ва
таклифни ҳаракатга келтирувчи муҳим механизм ҳисобланади,
айнан талаб
ишлаб чиқарувчиларни ҳаракатлантириш орқали бозорда таклиф ҳажмини
оширишга ундайди, шу жараён талаб ва таклифнинг инновацион
ривожланишида муҳим омил сифатида юзага келади.
Демак, талаб ва таклиф бозор иқтисодиётининг муҳим категориялари
сифатида унинг иштирокчилари (ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар)
ўртасидаги муносабатларни тартибга солади ва улар фаолиятини инновацион
ривожланишга муҳит яратади.
Бозордаги товарлар ва хизматлар таклифи ўзгармаган ҳолда
уларнинг
баҳосини пасайиши талабнинг ошишига сабаб бўлади. Аксинча, худди шу
ҳолатда баҳонинг ошиши истеъмолчиларнинг товарлар ва хизматларга
бўлган талабини сезиларли равишда пасайтиради.
141
Муаллифлар ишланмаси
129
Демак, баҳо ва талаб ҳажми ўртасида тескари боғлиқлик мавжуд бўлиб,
бу талаб қонуни деб аталади. Мамлакатда
иннновацион ривожланиш
муҳитини шакллантиришда талаб қонунининг амал қилишини қуйидаги
ҳолатларда кўришимиз мумкин:
талаб қонунига кўра, товарлар ва хизматлар баҳосининг пасайиши
инновацион ривожланиш жараёнини секинлаштиради ва уларга бўлган талаб
ҳажмини оширади. Чунки истеъмолчига товарлар ва хизматлар баҳосининг
паст ёки юқорилиги муҳим омил ҳисобланади;
маълумки, талаб бозор иқтисодиётининг муҳим категорияларидан
бири бўлиб, кишилар эҳтиёжни пул билан таъминланган қисмидир. Демак,
кишининг эҳтиёжи пул билан таъминланганда у
талабга айланади, айнан
талаб инновацион ривожланишни рағбатлантирувчи омил ҳисобланади. Бу
жараёнда, албатта мамлакатда “инновацион муҳит” ва “инновацион
инфратузилма”нинг мавжудлиги унинг ривожланишига шароит яратади.
4.1-расмда инновацион муҳитни яратишга хизмат қиладиган асосий
бўғинларидан бири сифатида инновацион
тизимни яратиш зарурлиги
кўриниб турибди. Демак, инновацион тизимни яратишда унинг таркибий
қисмлари сифатида “иннновацион инфратузилма”, “таълим ва фан” ҳамда
“ишлаб чиқариш (тадбиркорлик)” келтирилган. Албатта, мазкур бўғин
таркибидаги ҳар бир таркибий қисм, мамлакатда инновацион муҳит ва
миллий инновацион тизимни яратишда алоҳида ўрин тутади.
Маълумки, мамлакатда бозор иқтисодиёти самарали ва эркин амал
қилиши учун “бозор инфратузилма”си яратилган бўлиши зарур,
худди
шунингдек миллий иқтисодиётда инновацион ривожланишни самарали
ишлаши учун “инновацион инфратузилма” мавжуд бўлиши лозим.
Шуни
айтишимиз
мумкинки,
“инновацион
инфратузилма”
мамлакатимиз иқтисодий адабиётларида деярли ёритилмаган ва иқтисодчи
олимлар
томонидан
назарий
жиҳатдан
ўрганилмаган
фан
соҳаси
ҳисобланади.
Шуларни
эътиборга
олиб,
биз
унга:
““Инновацион
инфратузилма” – бу инновацион лойиҳаларни яратишдан тортиб жорий
130
этишгача бўлган жараёнда бевосита иштирок этувчи бошқарув
аппарати,
моддий-техника базаси, юридик ва ҳуқуқий маслаҳат берувчи консалтинг
хизматлари каби субъектларнинг мажмуидир”, деган тарзидаги муаллифлик
таърифини шакллантирдик.
Демак, инновацион инфратузилма ўзаро бир-бирига боғлиқ бўлган
таркибий тузилмаларнинг умумий мақсадига хизмат қиладиган объектлар ва
субектларнинг
йиғиндисидир.
Инновацион
инфратузилманинг
ягона
кўриниши қуйидаги расмда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: