126
такомиллаштириш
тўғрисида”ги
228-сонли
Қарорлари
шулар
жумласидандир.
Юқорида
қайд
этилган
ҳолатлардан
кўриниб
турибдики,
Ўзбекистонда инновацион ривожланишни амалиётга жорий этишга оид
Президент ва ҳукуматнинг айрим қарорлари қабул қилинган, лекин
инновацион ривожланишнинг илмий ва назарий масалалари деярли тадқиқ
этилмаган, шунингдек инновацион ривожланишнинг
миллий моделлари
яратилмган. Бу ҳақда аввалги мавзуларда етарли даражада фикр билдирилди.
Ваҳоланки, ҳар бир мамлакат иқтисодиётининг миллий хусусиятларини
эътиборга олган ҳолда инновацион ривожланишнинг илмий-
назарий
аҳамиятини тадқиқ этиши ва унинг миллий тизимини яратиши муҳим
аҳамият касб этади. Буни инновацион ривожланиш ўзининг иқтисодий
самарасини бераётган мамлакатлар тажрибаси ҳам кўрсатиб турибди.
Дарҳақиқат, замонавий шароитда ҳар қандай ижтимоий-иқтисодий
ривожланишнинг асосида назария ётибди, бу
фикримизни немис классик
философи Иммануил Кант (1724-1804)нинг “назариясиз амалиёт кўрдир
140
”
деган сўзлари ҳам тасдиқлайди. Шу нуқтаи назардан, ҳозирда Ўзбекистонда
миллий инновацион ривожланишнинг назарий асосига хизмат қиладиган
асосий йўналишларини аниқлаб олишимиз лозим.
Юқорида
таъкидлаганимиздек,
инновацион
ривожланишнинг
асосини, шунингдек унинг миллий тизимини мамлакатдаги “инновацион
муҳит” ва “инновацион инфратузилма” ташкил этади. Шу боис мазкур
мавзуда “инновацион муҳит” ва “инновацион инфратузилма”нинг назарий
жиҳатларига атрофлича тўхталамиз ҳамда инновацион ривожланишнинг
миллий иқтисодиётда акс этувчи жиҳатларини ёритамиз.
Қайд этиш жоизки, замонавий шароитда ҳар қандай мамлакатнинг
инновацион ривожланишининг миллий тизимини ташкил этувчи ва уни
рағбатлантирувчи иккита муҳим омил мавжуд: “инновацион муҳит”,
140
Иммануил Кант. Трактаты и письма. — М.: «
Наука
», 1980, Стр. 523. 710 с
127
“инновацион инфратузилма”ни шакллантириш ҳамда уни амалиётга жорий
этиш омилидир.
Тадқиқотларга асосланиб айтадиган бўлсак, юқорида қайд этилган
омиллар ривожланган ва айрим ривожланаётган мамлакатларда “инновацион
иқтисодиёт” сифатида талқин этишмоқда. Инновацион иқтисодиёт бу
индустриаллашган иқтисодиётдан кейин миллий хўжалик юритишнинг
замонавий тизими бўлиб, уни жорий этиш учун аввало мамлакатда
“инновацион муҳит” ва “инновацион инфратузилма” яратилган бўлиши
зарур.
Бизнинг назаримизда, “инновацион иқтисодиёт”ни
узлуксиз ишлаб
чиқариш ва рақобатни таъминлашга хизмат қиладиган хўжалик юритишнинг
замонавий усули сифатида қабул қилиш лозим.
Юқорида қайд этилганларга таяниб шундай хулоса қилиш мумкинки,
мамлакатда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш учун самарали ва
замонавий миллий инновацион тизимни яратиш зарур. Унинг асосида эса
“инновацион муҳит” ётади. Амалга оширилган тадқиқотлар
натижасида
инновацион муҳитни яратишга хизмат қиладиган таркибий тузилишни
қуйидаги расмда келтирамиз.
Меъёрий
ҳужжатлар
Бозор механизмлари
Инновацион тизим
Рақобат
Ташкилий-ҳуқуқий база
Талаб ва таклиф
Хусусий мулк
Фоиз ставкаси
Баҳо
Инновацион
инфратузилма
Do'stlaringiz bilan baham: